Ызбекистон Республикаси Соли= тизими ва унинг шаклланиши



Download 198 Kb.
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi198 Kb.
#120028
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Давлатнинг бюджет-солиқ тизимиf

Жисмоний шахслар деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. Молия йилида солиқ солинадиган даромад, мол-мулк, ер, майдони, транспорт воситалари ва шу каби бошқа предметларга эга бўлган жисмоний шахслар уларга белгиланган солиқларни тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинса, Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятдан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.
Умуман олганда мамлакатимиз солиқ қонунчилигидан келиб чиқиб солиққа тортиш нуқтаи-назаридан юридик шахсларни шартли равишда қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин:

  1. Умумий тартибда Солиқ тўловчи юридик шахслар;

  2. Микрофирмалар ва кичик корхоналар;

  3. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;

  4. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

  5. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишга ихтисослашган юридик шахслар;

  6. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Умумий тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар қуйидаги солиқни тўлайди:

    • Даромад (фойда) солиғи;

    • қўшилган қиймат солиғи;

    • Акциз солиғи;

    • Мол-мулк солиғи;

    • Ер солиғи;

    • Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

    • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

    • Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.

Ягона Солиқ тизимига ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар қуйидаги солиқни тўлайди:

  • Ягона Солиқ;

  • Акциз ости товарларини ишлаб чиқарган ҳолда акциз солиғи.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қуйидаги Солиқни тўлайди:

  • Ягона ер солиғи.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги солиқни тўлайди:

  • Ялпи даромад солиғи;

  • Мол-мулк солиғи.

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари (сартарошхона, биллиардлар, ўйин автоматлари) билан шуғулланувчи юридик шахслар қуйидаги Солиқни тўлайди:

  • қатъий солиқ.

Шунингдек юқоридаги барча юридик шахслар қуйидаги йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам тўлайдилар:

  • Божхона тўловлари (божҳхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи);

  • Давлат божлари;

  • Савдо ҳуқуқини берувчи йиғимлар, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар;

  • Давлат мақсадли фондларига ажратмалар (бюджетдан ташқари пенсия фонди, республика йўл фонди, бандлик фонди);

  • Рўйхатга олганлик учун йиғим.

Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқ ва йиғимлар таркиби қуйидагилардан иборат:

  • Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ;

  • Мол-мулк солиғи;

  • Ер солиғи;

  • Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  • Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  • Ягона божхона тўлови (импорт божи, қўшилган қиймат солиғи ва йиғим ўрнига жорий этилган);

  • Импорт учун акциз солиғи;

  • Давлат божи;

  • Савдо ҳуқуқини берувчи йиғим, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар;

  • Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим.

Юқорида қайд этилганлардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар икки катта гуруҳга, яъни юридик ва жисмоний шахслар гуруҳига бўлинади ва уларнинг фаолият кўрсати хусусиятидан келиб чиқиб яна таркибий қисмларга ажратиш мумкин. Республикамиз давлат бюджети даромадларини шакллантиришда юридик шахслар тўлайдиган солиқлар катта аҳамиятга эгалигини юқоридаги маълумотлардан бевосита кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ тизимининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари. Мустақиллик йилларида Солиқ тизими ислоҳоти ривожланишини яққол кўрсатиш учун шу даврни уч босқичга бўлиб кўрсатиш мумкин.

Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish