Ызбекистон Республикаси Соли= тизими ва унинг шаклланиши


Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети



Download 198 Kb.
bet5/9
Sana23.02.2022
Hajmi198 Kb.
#120028
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Давлатнинг бюджет-солиқ тизимиf

Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети пул маблағларини республиканинг тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари амалга оширадиган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тадбирларини молиялаштириш учун марказлаштиради.
Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Улар давлат ҳокимиятининг ҳар бир маҳаллий органи ўз фаолиятини амалга ошириши учун унинг ихтиёрида аниқ молиявий база яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб-эҳтиёжларни тўлароқ ҳисобга олиш ҳамда давлат томонидан марказлашган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар билан тўғри олиб бориш имконини беради, маҳаллий ҳокимият органлари маҳаллий бюджет даромадларининг кўпайиши ва ресурсларнинг тежамкорлик билан сарфланиши тўғрисида тинмай ғамхўрлик қилади, чунки жойларда иқтисодиёт ва маданиятнинг юксалиш суръатлари тўғридан-тўғри маҳаллий хўжалик заҳираларини сафарбар қилиш, маблағларни тежаб ишлатиш борасидаги ишларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлади, бу эса ўз навбатида умуман Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг муваффақиятли бажарилишига ёрдам беради. Маҳаллий бюджетлардан уй-жой-коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш, маориф ва соғлиқни сақлаш муассасалари (мактаблар, касалхоналар, мактабгача тарбия муассасалари ва бошқалар), ижтимоий таъминот соҳасидаги тадбирлар маблағ билан таъминланади.
Республикамизда солиқлар бюджет тизими даромадларини шакллантиришига қараб асосан икки гуруҳга бўлинади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 23 моддасига мувофиқ умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда (даромад) солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 23 моддасига мувофиқ маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради:
1) мол-мулк солиғи;
2) ер солиғи;
3) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
4) жисмоний шаҳслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;
5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдага хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
6) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ .
Умумдавлат солиқлари асосан республика бюджети даромадларини шакллантиришга қаратилган бўлса, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиради.
Солиқнинг республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланиши улар даромад манбаини шакллантиришдаги бир қатор муаммоларни вужудга келтиради. Булардан асосийларидан бири бюджетларни молиялаштириш юзасидан солиқнинг бюджетлараро тақсимланиш тартиби мезонларини белгилаш муаммосидир.
Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий солиқлар ва йиғимлар солиқ Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, умумдавлат солиқ тушумлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади.

Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish