Ызбекистон Республикаси Олий ва



Download 0,82 Mb.
bet2/14
Sana18.07.2022
Hajmi0,82 Mb.
#821263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
. Биомеханика асослари

2. Биомеханика асослари


Материя бирлиги инсоният тафаккурини қадим замонлардан бери, айниқса фан тараққиётининг кескин бурилиш поғоналарида, эгаллаб келган. Шу аснода асосий масалардан бири бўлиб ноорганик жараёнларни тадқиқ қилиш соҳасида олинган натижаларни тирик тизимда рўй бераётган органик жараёнларни таҳлил қилишда қўллаш масаласидир.


Планетамизда тўртта асосий элемент: углерод, кислород, азот ва водород – ва улар бирикмалари мавжуд. Улар ер шарида жуда кенг тарқалган бўлиб, тирик тизимларни ташкил қилувчи асосий элементлардир. Ҳаётнинг пайдо бўлиши материянинг ҳеч қанақа ўзгариши билан боғлиқ эмас. Тирик мавжудотлар таркибан сув ва углерод билан азотнинг бирикмаларидан ташкил топишган.
Ҳаёт ноорганик материядан келиб чиққан бўлса ҳам, тирик тизимлар кўп махсус хоссаларга эга. Миллионлаб йиллар давомида ривожланиб келган тирик тизимлар жуда ҳам мураккаб бўлиб, унинг қонуниятларини ўрганиш учун микро ва макро поғоналарда иш олиб бораётган ҳамма фанларнинг ёрдами керак бўлади.
Тирик тизимлар махсус хоссалари: модда алмашуви, ўсиш, ҳаракат, кўпайиш, фикрлаш, ҳиссиёт ва бошқалар билан ифодаланади. Улар ҳайрон қоларли даражадаги бежирим тузилишга ва бой узвий боғланган бошқарув механизмга эга.
Тирик тизимларнинг баъзи бир хоссаларини классик механика усуллари орқали тўлиқ ўрганиш мумкин, баъзиларини эса атом даражасидаги тадқиқотлар билан ўрганиш ҳам камлик қилиши мумкин. Мисол тариқасида идеал оптик хусусиятларга эга кўз тузилиши ва унинг фаолиятини олиш мумкин. Кўзнинг идеал хусусияти ёруқлик квантлари таъсири ва жараёнларининг атом даражасидаги хусусиятлари билан ифодаланади, лекин шу билан бирга кўздаги ҳамма биологик ҳодисалар қамраб олинади деб бўлмайди.
Тирик тизимларда тўхтовсиз модда алмашуви рўй беради. Унда ноорганик материянинг атомлари организм фаолиятида иштирок этади ва кейин организмдан чиқариб ташланади. Ҳозирги фан олдида жуда қийин масала қўйилган – биологик ҳодисаларнинг механик, физик ва кимёвий томонларининг жараёнлари ва қонуниятларини очиш. Ер юзида миллионлаб ҳар хил организмлар мавжуд бўлса-да, уларнинг биохимик асоси бир хил. Ҳамма тирик мавжудотлар умумий хоссларга эга эканлиги аниқланган. Улар ҳаммаси атомлардан, молекулалардан ва хужайралардан ташкил топган. Ҳар бир хужайрада кимёвий ўзгаришларнинг мураккаб механизмлари ишлаб туради. Атомлар эса ўз навбатида квант механикаси қонунларига бўйсунади.
Биомеханика соҳасидаги етакчи олимлардан бири Г. Бранков (Болгар Фанлар Акдемияси вице-президенти, “Механика ва биомеханика” институти ташкилотчиси ва директори) айтишича ердаги ҳаёт нуклеин кислота ва оқсиллар ўзаро ҳаракатининг асосий маҳсулидир.
Табиат тўхтовсиз ўзгариш ва ҳаракатдадир. Ҳаракат материя мавжудлиги формасидир. Ҳаракат ва мувозанат диалектик равишда узвий боғланган.
Вақтинчалик мувозанат ҳолатига ўтиш - материя табақаланишининг ва демак ҳаётнинг ҳам пайдо бўлишининг асосий шартидир.
Ноорганик табиатда (ернинг устки қатламида) тоғлар ташкил бўлиш жараёни тугагач, нисбий осойишталик юзага келди. Лекин аслини олганда тоғу-тошлар механик, физик ва кимёвий таъсирлар остида бўлади. Бу таъсирлар осойишталик – мувозанатни узлуксиз бузиб туради. Тирик организмда ҳам майда заррачалардан тортиб, алоҳида орган ва тўқималар узлуксиз ҳаракатда бўлади. Ўсимликлар, ҳайвонлар, ҳар битта хужайра ҳаётнинг ҳар бир онида ҳаракатда бўлади ва ўзгаради. Шу ўзгаришлар асосида ҳаётнинг асосий даврлари босиб ўтилади.
Ҳар қандай ҳаракат механик ҳаракатларни – материянинг катта ва кичик заррачалари тўпламининг силжишини, тезлигини ва тезланишини ўз ичига олади. Шу ҳаракатларни таҳлил этиш ва уларнинг ҳаракатнинг бошқа формалари билан узвий боғланишини аниқлаш механикага тегишли масалалардир.
Механика физика ва химияга асос бўлиб хизмат қилади. Чунки иккаласи ҳам ҳодисаларнинг ҳар хил томонларини ўрганиш жараёнида молекулалар ва жисмларни массага эга бўлган зарралар деб қарайди. Механика қонунлари физика учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шундай пойдеворлардан бири сузувчи жисмлар мувозанати ҳақидаги Архимед (я.э. олдинги 287-212 йй) қонуни.
Олимлар механика, физика ва химия соҳасидаги билимларини тирик организм хоссалари ва физиологик жараёнларини тушуниш учун қадим замонлардан бери ишлатмоқдалар. Гарвей (1577-1657 йй) томонидан аниқланган одам ва ҳайвон организмларидаги қон айланиш механизми жуда катта муваффақият бўлиб, механика қонунларига асосан ишлайдиган машиналар билан тирик организмни солиштириш соҳаларининг асоси бўлиб хизмат қилади. Физиология билан жуда қизиққан машҳур француз файласуфи ва математиги Декарт (1596-1650 йй) одамлар ва автоматлар орасидаги умумийликни алоҳида таъкидлаган эди.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish