Муҳокама учун саволлар: Нима учун Яков II тахтдан ағдарилди?
Инглиз-франсуз зиддиятларининг сабаби нимада?
Саноат инқилобининг энг муҳим ихтироларини аниқланг?
3-савол бўйича дарс мақсади: XIX-асрда Англияда капитализмнинг ривожи ва унинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаёт ва ташқи сиёсатга таъсирини тушунтириб бериш.
Идентив ўқув мақсади: 3.1Наполеонга қарши урушлар оқибатини аниқлайди.
3.2.XIX асрнинг 1-ярмидаги ички ва ташқи сиёсатга баҳо беради.
3.3.XIX аср ўрталаридаи инқилобнинг аҳамиятини эътироф этади.
3-савол баёни: XIX -аср инглиз капитализмининг энг ривожланган даври бўлиб, Англия тараққиёт жиҳатидан дунённинг энг илғор давлатига айланган давр сифатида тарихдан жой олди.
Англия асосий рақиби Наполеон раҳбарлигидаги Францияни мағлуб этишда асосий рол ўйнаган давлатлардан бири бўлди. Табиийки, бу империя ҳудудларининг кенгайиши ва «денгиз ҳукмдори» сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади.
Саноат, савдо-сотиқнинг ўсиши синфий зиддиятлар ва анъанавий такрорланувчи иқтисодий инқирозлар билан мос холда борарди. Ички ва ташқи сиёсат кўпроқ юқори буржуазия ва лордлар манфаатига жавоб берарди. Бу айниқса қирол, Георг IV (1820-1830) даврида яққол намоён бўлди. Ҳукмрон доираларнинг халққа нисбатан ноўрин сиёсатлари натижасида мамлакатда оммавий ғалаёнлар (нон исёнлари, сўл радикаллар исёнлари ва х.к.) анъанавий ҳолатга айланди.
Халқ сиёсий ҳуқуқларини: овоз бериш ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқини талаб қилиб шу орқали сиёсатга аралашиб аҳволнинг яхшиланишидан умидвор эди. Бироқ консерваторлар ҳукумати бу талабларни инобатга олмаслиги натижасида уларнинг мавқеи заифлашиб борди.1830 йил қирол Георг IV нинг вафот этиши натижасида консерваторлар янада заифлашдилар.1831 йил мартдаги парламент сайловларида сиёсий ҳуқуқларни жорий этишни эълон қилган Чарлз Грей бошчилигидаги либераллар ғолиб чиқди. 1832 йилда либераллар ҳукмати Вильгелм IV (1830-1837) ва лордлар билан сайлов тизимини ислоҳ қилиш дастурини ишлаб чиқарди ва жорий этди. Овоз бериш ҳуқуқи эндиликда фақат мулкдорларга ҳамда ер ва уй жойларни ижарага топширган бойларга бериладиган бўлди.
Парламентнинг меҳнаткаш халқ ҳуқуқлари ва манфаатларига зид сиёсати, Ирландия, Афғонистон, Эронга Ҳиндистонга қарши ҳарбий ҳарактлар ички аҳволни янада оғирлаштирди. Меҳнаткаш омма ва ўрта синфлар манфаатини ҳимоя қилувчи ва ижтимоий сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни мақсад қилган ҳаракатлар фаоллашди.
Бундай ҳаракатларнинг энг фаоли 1836 йил Лондонда ташкил топган ҳалқ хартияси баёнотини ифодалаган Чартистлар ҳаракати бўлиб, ҳаракт етакчилари Жорж Гарни ва адвокат О.Коннорлар ном қозондилар.
Чартистлар ишчилар ва ўрта табақаларга сиёсий ҳуқуқлар берилишини, уларнинг маошини ошириш, иш соатини қисқартириш, ижтимоий ҳимояни йўлга қўйишни қиролича Викториядан ва парламентдан,айниқса лордлардан талаб қилувчи мухолифат сифатида фаолият олиб борди. Уларнинг хартияси мустамлакачилик сиёсатини ҳам қоралади.
1847 йилги иқтисодий инқироз, Ирландиядаги миллий озодлик ҳаракати,1848 йилда Франциядаги инқилобий жараёнлар Англияда ҳам навбатдаги инқилобий ҳаракатларни бошлаб берди. 1848 йил мартда Лондонда ва бошқа йирик шаҳарларда оммавий митинг бошланди. Инқилобга одатдагидек Чартистлар раҳбарлик қилди. Чартистлар хартиясини амалга ошириш учун қуролли кураш бошланди. 10 апрелда Чартистларнинг парлементга юборган петецияси рад этилди. Парламент яхши уюшмаган ва якдиллик йўқ чартистлар ва уларга эргашганларни куч билан 1848 йил июн ойи охирига келиб шафқатсиз бостирди. Инқилобий ҳаракатлар мағлубиятга учради.
XIX аср ўрталарида Англия дунёнинг ҳартомонлама қудратли давлатига айланди, ва ҳалқаро майдонда «ажойиб яккаллик» томойили асосидаги сиёсат олиб борувчи давлат бўлиб қолди.