Муҳокама учун саволлар: 1. Нима учун Англияда дастлаб саноат инқилоблари юз берди?
2. Кромвель Протекторатининг ички сиёсатига баҳо беринг.
3. Англиянинг халқаро муносабатларда тутган ўрнинга баҳо беринг.
2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Англияда парламентар монархиянинг шаклланиши ва унинг ички ва ташқи сиёсатини ёритиш.
Идентив ўқув мақсади: 1.1. Парламентар монархияга ўтиш заруратини тушунади.
1.2. Сиёсий партияларга баҳо беради.
1.3. саноат инқилобининг аҳамиятини тушунади.
2-асосий саволнинг баёни Юқори синфлар генерал Монк раҳбарлигида Голландияда эмиграцияда бўлган Карл II Стюартни 1660 йил тахтга олиб келди. Лордлар палатаси тикланди. Бироқ янги қирол просветриан буржуазиясининг манфаатларига хилоф сиёсат олиб борди.
Стюартлар сулоласи вакиллари Карл II (1660-1685) ва Яков II лар (1685-1688) абсолютизмни мустаҳкамлаш Англикан черкови имтиёзлари қайта тиклаш, ташқи сиёсатда асосий рақиб бўлган Францияга ён босиш ва католизмга яқинлашиш йўлини тутиши парламентнинг жиддий норозилигини келтириб чиқарди.
70-йиллар охирида парламентдаги мухолифат кучлар Вигилар (янги дворянлар, буржуазия) ва Торилар (ирланд католиклари, эски тузум тарафдорлари) партиясига асос солдилар. Кейинчалик бу партиялар либераллар ва консерваторлар партиясига айланди.
Карл II ва Яков II ларнинг сиёсатлари мухолифат кучлар ва ҳукмрон синфлар манфаатларига раҳна солгани учун улар Яков II ни ағдариб унинг ўрнинга 1688 йил ноябрда Голландиялик Англия тахтига давогар шаҳзода Вильгелм Оранскийнинг тахтга келишига йўл очиб берди. Янги қирол ҳокимияти парламентар монархияга айланди. Шу тариқа Англияда Конститутцион монархия қарор топди ва янги тузумга хос ислоҳотлар шакллана бошлади. Инқилоб ўз навбатида саноат инқилобига йўл очиб берди. XVIII асрнинг 40-йилларида кунинга 3 млн. фунт стерлинглик мато ишлаб чиқарилди. Парламентнинг аграр қонуни натижасида 1760 йилга келиб 320 минг акр ерлар мусодара қилинди. Протекционизм сиёсати олиб борилди. В.Оранскийнинг фарзанди бўлмаганлиги учун 1702 йилда унинг вафотидан сўнг ҳокимиятни унинг қизи тажрибасиз Анна Стюарт (1702-1714) эгаллади. Бу даврда парламентнинг роли пасайди. 1707 йил парламент Шотландия парламентининг Англия парламентига қўшилганлигини эълон қилди ва Буюк Британия номи қўлланилди. Ҳокимият вигилар ва торилар ўртасида алмашиб турди.
Ташқи сиёсат Европа ва дунёда гегомонликни таъминлаш мақсадига мос ҳолда олиб борилди. Бу борада Англиянинг асосий рақиби Франция ҳисобланиб Европада ва мустамлакалар учун икки давлат ўртасида кураш борарди. 1701-1714 йилллар Испания тахти учун урушда ва 1757 -1761 йиллларда муҳим жўғрофий сиёсий марказлар учун бўлган етти йиллик урушда Анлия Фарнцияни мағлуб этди. Бу ғалабалар империяларини янада кенгайишига ва халқаро майдонда гегемонлигини таъминлашга хизмат қилди. Мустамлакачилк сиёсати ўз навбатида ишлаб чиқариш ички ва ташқи савдонинг кенг ўсишига сабаб бўлди.
XVIII асрнинг 60 йилларида саноат инқилоби йиллари бошлади. Бу дастлаб енгил саноатда кейинчалик оғир саноатда рўй берди. Ишчилар синфи кенгайши натижасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ижтимоий ҳаракатлар пайдо бўлди. Буларнинг дастлабкиси ва асосийси XVIII аср охирида пайдо бўлган касаба уюшмалари тред-юнионлар бўлиб, ёввойи инглиз капитализмининг ноўрин меҳнат тақсимоти ва унинг оқибатларини танқид қилувчи ва тузатишга ҳаракат қиувчи асосий мухолифатга айланди. Шу тариқа Англия саноат инқилоби натижасида капитализмга хос жиҳатлар шаклланди ва бу Англиянинг XIX асрда энг қудратли давлатга айланишини таъминлади.