Мавзуга оид муаммолар: Австрия империясидаги миллий ҳудудий низоларнинг бартараф этилишининг мураккаб томонлари?
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади:
Австрия империясининг умумий аҳволи, ижтимоий сиёсий иқтисодий ҳаётидаги зидиятли томонлар, Австриянинг халқаро муносабатларда тутган ўрни хақида тушунча бериш
Идентив ўқув мақсади:
1.1. Австриянинг давлат бошқаруви ва иқтисодий ҳаёти хақида тушунчага эга бўлади.
1.2. Австрия ташқи сиёсатига баҳо беради.
1.3. Империядги миллий ўзликни англаш жараёнларини эътироф этади.
1-саволнинг баёни
Австрия Европанинг энг йирик ва кўп миллатли давлатларидан бири бўлиб, Усмонийларнинг Европага анъанавий ташаббусини тўсиб туриш зарурати туфайли қарор топган эди. XVII-аср ўрталарида келиб Штире, Троль, Чехия, Моравия, Словакия, Хорватия Венгриянинг шимолий ғарбий қисми, жанубий ғарбий Германия Габсбурглар бошқарувига тобе ҳудудлар ҳисобланарди.
Давлат бошқаруви абсолют монархияга ишлаб чиқариш феодал анъаналарга асосланди. Империядаги халқлар энг фаол халқлар бўлгани учун миллий ўзликни англаш жараёнлари кучлилиги туфайли миллий низолар хам ўзининг кулминацион нуқтасига етди. Бундай шароитда ўзга миллатлар ва эътиқодлар тақиб остига олинди. Бу католик реакциясида яққол намоён бўлди. Габсбурглар ўз провинцияларини губернаторлар орқали идора этди.
Ташқи сиёсат марказий ва жанубий-шарқий Европада гегемонликка асосланган бўлиб, бу борадаги асосий рақиб Туркия ва Франция давлатлари бўлиб, бу давлатлар билан тўқнашувлар юз берди. Венгрия ва Болқон ярим оролини эгаллаган Туркия Дунайга чиқишга тўсқинлик қиларди. 1699 йил Туркия армиясига кучли зарба берилиб Карловицк сулҳига кўра Венгрия Австрияга ўтди. 1701-1714 йилллар Испания тахти учун курашда Австрия Испан Нидерландияси, Неополитан қироллиги Сардиния ва Миланни қўшиб олди. Бу Австриянинг энг кучайган даври эди. Асосий эътибор Туркияни заифлаштиришга қаратилди. 1710 йил Туркияга қарши ғолибона уруш олиб борилиб Дунай, Серб ерлари қўшиб олинди. Бироқ Авсриянинг Европадаги йирик давлатларга қарши ҳар доим хам ғолибона уруш олиб боришга имкониятлари етмади. Бу 1733-1735 йилларда Польша тахти учун урушда намоён бўлди. Бу урушда Россия қўллаб қувватлаган Австрия Франция мадад берган Испаниядан мағлубиятга учраб, император Карл XI Лотарингияни Францияга, Неполитанни Испанияга беришга мажбур бўлди.
Мағлубият бундан кейинги мағлубиятларга сабаб бўлди. 1739 йил Туркия, Сербия ва Валохияни тортиб олди.Кетма-кет мағлубиятлардан сабоқ чиқарган Габсбурглар ва уларга эргашган доиралар мамлакатнинг қудратини ва халқаро нуфузини қайта тиклаш ва ижтимоий таянчни мустаҳкамлаш мақсадида саноат, савдо-сотиқ, молиявий муносабатларни ривожлантириш зарурлигини тушниб етдилар. Даврнинг бу талабини қиролича Мария Тереза (1740-1780) «Маърифатли Абсолютизм» ислоҳотлари орқали таъминлади. 278 минглик армия барпо этилди. Давлат кенгаши, суд ҳокимияти жорий этилди. Деҳқонлар ўз мажбуриятини сотиб олди. Ички божлар бекор қилинди. Натижада XVIII асрнинг охирида саноат, савдо-сотиқ юксалди.
Бундай ислоҳотлар император Иосиф II (1780-1790) даврида хам давом этди. 1781 йил Чехиядаги крепостной тузум бекор қилинди. Маърифатли абсолютизм қирол ҳокимиятини мустаҳкамлаб капитализмни жадаллаштирди. Австрия халқаро нуфузини қайтадан мустаҳкамлаб Наполеоннинг мағлубияти ва Вена конгресси қарорларига кўра айрим ҳудудларнинг қўшиб олиниши ҳам сабаб бўлди. Австрия канцлери Меттерних Европадаги ўнг кучларни бирлашишга даъват этиб империя яшовчанлигини таъминлаш учун бўйсунганларга тегинмаслик сиёсатига амал қилди. Метерних системаси инқилоблар ва миллий озодлик ҳаракатларига қарши система бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |