Муҳокама учун саволлар:
Австрия Туркия зидиятларининг сабаби нимада?
Маърифатли абсолютизм сиёсати қандай натижаларга олиб келди?
Меттерних системаси қандай система?
2-савол бўйича дарснинг мақсади: Австрия империясидаги миллий низолар ва миллий озодлик ҳаракатларининг сабаблари, ҳукмрон доираларнинг империяни сақлаб қолиш йўлидаги сиёсатини таҳлил қилиш.
Идентив ўқув мақсади:
2.1. Империядаги миллий озодлик ҳаракатлари хақида тушунчага эга бўлади.
2.2. Габсбургларнинг империяни сақлаб қолиш йўлидаги сиёсатига баҳо беради.
2.3. Империядги миллий ўзликни англаш жараёнларини эътироф этади.
2—саволнинг баёни:
XIX-асрнинг 40-йиллари 2-ярмида Австрия империясида 34 млн аҳоли мавжуд бўлиб, Славянлар 16 млн, Венгрлар, Италиян, Валахлар ва майда миллатлар 11 млн, Судет ва бошқа ҳудудлардаги немислар 7 млн кишини ташкил этди. Мазкур миллатларни итоатда сақлаш учун миллий низоларни авж олдиришга алоҳида эътибор берилди. Меттерних системаси мустамлакалардаги маҳаллий доираларни ўзига оғдирди.
Маърифатли абсолютизм ислоҳоти аграр соҳада охиригача олиб борилмаганлиги туфайли феодал муносабатлар сақланиб қолди. XVIII-аср 20-30 йилларда Моравия Словения, Чехиядаги деҳқонлар қўзғолонлари бостирилди. Эркин бозор муносабатлари, банклар, арзон ишчи кучи, саноатлашув жараёнлари ярим феодал тартиблар шароитида тўлиқ ривожланмаган бўлсада, саноат инқилобига замин тайёрлади. XIX-аср ўрталарда ҳам асосий техника четдан келтириларди.
Габсбургларнинг асосий имтиёзларини немисзабон доираларга бериши, цех тартиблари, ноўрин сиёсати янги индустриал тараққиёт босқичига ўтишга халақит берарди. Европадаги халқ ғалаёнлари ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Айниқса Венгриянинг мустақилликка интилиши империяга жиддий хавф туғдирди. Шунинг учун ҳуқуқлари чегараланган Венгрлар ўз тарихий ватанларида камситилган деб ҳисоблардилар. Аслида император Венгрияни давлатнинг миллий сейми ва қирол билан маслахатлашган ҳолда бошқариш керак эди. Венгрияда Австрия зулмига қарши кураш 1837 йилда бошаниб унга Лайош Кошут ва қуйи синфлар ҳуқуқларини ифодалаган Михай Танчичлар бошчилик қилди.
Венгриянинг шимолидаги словаклар мустақиллик ҳаракатларига Людвик Штур раҳбарлик қилиб, миллий тил,миллий маданият ва давлат шиорларини кўтариб чиқди.Габсбургларнинг энг ривожланган мустамлакаси ҳисобланган Чехиядаги мустақиллик учун кураш икки оқимга бўлинган ҳолда давом этди.
Биринчи оқимга Палацкий, адвокат Ригерлар раҳбарлик қилиб улар роялистик кайфиятдаги доираларнинг империя таркибидаги автономика кайфиятини ифодаласа, Сабина, Йосеф, Фрич, Чешский раҳбарлигидаги фаол оқим демократик республика учун кураш олиб борди.
1848 йил 11 мартда Прагада шаҳар аҳолисининг эски тартибларга қарши чиқиш ва сиёсий ҳуқуқларни талаб қилиш билан Австрия империясида инқилобий ҳаракатлар бошланди.
13 мартда Венада ҳам халқ чиқишлари бошланди. Император Фердинанд ён босишга мажбур бўлди. Меттерних истеъфога чиқди. Цензура бекор қилинди. Конститутция қабул қилиш ва сиёсий ҳуқуқларнинг жорий этилишига вада берилди.
Прага ва Венадаги воқеалардан сўнг империя таркибида бўлган Италия ерлари, Хорватия, Словения, Трансильвания, Карпаторти Украинасида инқилоблар бошланиб, мустақиллик учун курашлар билан уйғунлашган ҳолда ривожланиб борди. Барча ўлкаларда парламентлар тузилиб аграр ислоҳотлар амалга оширилди. Бироқ мустақиллик учун курашаётган халқларда якдиллик йўқ эди. Табийки, бундан Габсбурглар унумли фойдаланди. Дастлаб ўлкаларга ён босиб вақтдан фойдаланиб қайта куч тўплаган Габсбурглар миллий озодлик ҳаракатларини бостиришга қарор қилди. Бу сиёсатга ҳокимиятга қайтган Меттерних раҳбарлик қилди. 1849 йил январда Будапешт эгалланиб, Хорватия Словения, Воеводина, Венгриядан ажратиб олиниб Австрияга ўтди. Шунга қарамасдан Венгрияда мустақиллик учун кураш тўхтамади. 1849 йил 14 апрелда Венгрия мустақил давлат сифатида эълон қилинди. Лайош Кошут раҳбарлигидаги инқилобий ҳукумат тузилди. Император Франц I Венгриядан ташқари барча мустамлакалардаги мустақиллик чиқишларини ўз армияси билан бостиришга эришган бўлса, Венгрия республикасини рус армияси ёрдамида 1849 йил октябрда мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Империядаги инқилоб бостирилган бўлсада Габсбурглар қўл остидаги халқларга ён босишга мажбур бўлди. Мазкур халқларга ўз-ўзини бошқариш учун бир қанча эркинликлар беришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |