Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet10/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Муҳокама учун саволлар:
1. Тарихга эскича формацион ёндашув қандай жиҳатларга эга?
2. Янги тарихнинг бошқа фанлар билан алоқаларига изох беринг.
3. Янги тарихни ўрганиш биз учун қандай аҳамиятга эга?


2-савол бўйича дарснинг мақсади:
Сўнги ўрта асрларнинг инқирози ва янги даврга ўтиш арафасида Европада рўй берган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маърифий-маънавий ўзгаришлар ҳақида талабаларда тушунча ҳосил қилиш.


Идентив ўқув мақсади:
2.1. Сўнги ўрта асрларда Европадаги қолоқ тузумларнинг инқирози табиий ҳол эканлигини эътироф этади.
2.2. Янги даврга хос илғор бошқарувлар, бозор иқтисодиёти ва саноат инқилобининг Европада рўй беришига сабаб бўлган омиллар ҳақида тушунчага эга бўлади.
2.3. Янги даврдаги илғор ўзгаришларнинг аҳамиятига баҳо беради.


2- саволнинг баёни:
Инсоният тарихининг янги даври феодализм инқирози ва бир мунча илғор капиталистик тузумнинг қарор топиши ва ривожланиши билан белгиланади. Бу жараён дастлаб Европада бўлиб ўтди.Сўнги ўрта асрларда Европадаги абсолют монархия, йирик ер эгалариинг деҳқонларга нисбатан зўравонлик сиёсати, диний мутассиблик, цех тартиблари халқнинг эркин фаровон яшашига, савдо-сотиқ, саноат, товар-пул муносабатлари, илм фаннинг ривожланишига тўсқинлик қила бошлади. Табийки, бундай ҳолатда эски тузумдан янги тузумга ўтиш осон кечмади.
Голландия, Англия, Франция, Шимолий Америкада бу қонли инқилобий курашлар асосида амалга оширилган бўлса, Европанинг бошқа давлатларида бу узоқ вақт давом этган босқичма–босқич ислоҳотлар воситасида эски тузум ислоҳ қилиниб, парламент, савдо сотиқ, саноат молиявий муносабатларнинг ривожланиши учун “Маърифатли абсолютизм” сиёсати амалга оширилди. Сўнги ўрта асрларда қолоқ феодал тузумдан илғор капиталистик жамиятга ўтиш жараёнида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий жабҳаларда қуйидаги ўзгаришлар кузатилди.
Иқтисодий соҳада: аҳоли сонининг ўсиши, буюк географик кашфиётлар натижасида ички бозор, савдо-сотиқ, мануфактуралар, молиявий муносабатлар ривожланиб борди. Дастлабки сармоя жамғариш жараёни, банклар пайдо бўлди.
Сиёсий соҳада: абсолют монархиянинг мустабидлик сиёсатига қарши республикачи муҳолифат, шунингдек парламент мухолифати кураш олиб борди. Молия саноат доиралари, ўрта синфлар, ишчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи сиёсий партиялар фаоллашди.
Маънавий маърифий соҳада: сўнги ўрта асрларда Европадаги ренессанс, черков реформацияси туфайли черков зўравонлигига барҳам берилиб, ҳурфикрлилик даври бошланди. Илғор мутафаккирлар диний сиёсий клубларнинг гуманистик тарғиботлари ҳуқуқий-сиёсий дунёқарашнинг ўсишига хизмат қилиб идрокда инқилоб ясади.
Мазкур ўзгаришлар эски феодал тартибларининг инқирозига ва бир мунча илғор капиталистик тузум қарор топишига хизмат қилди. Тараққиёт даражаси турғун ҳолатга тушиб қолган Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Австралияга янги даврга хос ютуқлар саноат инқилоби, урбанизация, илм-фан, капиталистик давлатларнинг мустамлакачилик сиёсати орқали кириб борди. Натижада XIX аср иккинчи ярмига келиб капитализм барча ҳудудларга турли даражада кириб борган тузумга айланди.
Янги даврнинг инсоният тарихий тараққиётидаги аҳамияти шундаки, бу даврда демократик жамият қуриш умуминсоний қадриятларни асраб авайлаш, фан техникани ривожлантириш борасида катта ютуқлар ва тажрибалар тўпланди ва булар бугунги кун учун дастуруламал бўлиб хизмат қилади.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish