Идентив ўқув мақсади:
1.1.Янги тарих тушунчаси ҳақида маълумотга эга бўлади.
1.2.Янги тарих фанининг мақсади ва вазифаларини тушунади.
1.3.Янги тарихни ўрганишнинг аҳамиятини эътироф этади.
1-саволнинг баёни:
Янги тарих тушунчаси, Европада сўнгги ўрта асрларда, ренессанс давридаёқ келажакда янги тузумнинг қарор топишига нисбат бериб қўлланила бошланган. Мазкур атама эски абсолют монархия ва ишлаб чиқариши қолоқ аграр муносабатлар ва ноўрин меҳнат тақсимотига асосланган ижтимоий–сиёсий зиддиятлар гирдобидаги тузумларнинг инқирози жараёнида, эски тузумга нисбатан илғор тузум бўлган бозор иқтисодиёти, индустриализация, урбанизация, парламентаризм каби илғор ўзгаришлар содир бўлаётган янги тузумни англатган.
Янги тарих фанининг бош мақсади деб айнан юқорида тилга олинган ўзгаришларни ўз ичига олган янги даврни ўрганиш бўлиб, фанннинг вазифалари ҳам айнан шу мақсаддан келиб чиқади.
Инсоният тарихни янги даври 1640 йил Англиядаги инқилобдан 1918 йил биринчи жаҳон уруши тугаган давргача бўлган даврни ўз ичига олади.Мазкур даврда Европада янги даврга ўтиш жараёнида барча жабҳаларда кескин ўзгаришлар рўй бериб, халқаро муносабатларда ҳам кучлар нисбати тубдан ўзгарди.Ўрта асрларда Шарқ мамлакатлари дунёнинг асосий тараққиёт марказлари ва энг кучли давлатлари ҳисобланган бўлса, янги саноат инқилоби даврида бу борадаги етакчилик энди Европанинг капиталистик давлатлари қўлига ўтди.
Янги тарих фанининг вазифаси бу талабаларда янги даврнинг ўзига хос жиҳатлари, инсоният тарақиётида тутган ўрни ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва мазкур даврни ўрганиш орқали тегишли хулосалар ва дунёқарашни шакллантириш.
Мустақиллик даврида тарихга холисона ёндашув қайта тикланаётган шароитда янги тарих фанини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Биринчидан: Тарихга эскича формацион асосда ёндашув натижасида ҳосил бўлган дунё тарихига бир ёқлама тор қарашлар салбий оқибатларига танқидий муносабатни шакллантиради.
Иккинчидан: Янги даврда эски тузумдан илғор бошқарувлар ва бозор иқтисодиётига асосланган тузумга инқилобий урушлар орқали ўтишлардан тегишли хулоса чиқариб, жамиятни ривожлантиришнинг энг маъқул йўли тинч йўл билан босқичма-босқич ривожланиш зарурлигини, яъни тараққиётнинг ўзбек модели самарали эканлиги ҳақида фуқароларимизда тушунча ҳосил қилади.
Учинчидан: Янги даврни ўрганиш жараёнида талабалар, ўқувчилар ривожланган давлатларнинг ҳуқуқий – демократик жамият қуриш йўлидаги бой тарихий тажрибалари билан танишиш имкониятига эга бўлиб, ҳуқуқий – демократик жамият барпо этишда фаол иштирокчи бўлишларига хизмат қилади.
Тўртинчидан: Янги даврдаги илғор ғоялар, тимсоллар, ёш авлодларда ғоявий иммунитетни ва ватанпарварликни, умуминсоний қадриятлар учун фаол кураш олиб бориш кўникмасини шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |