Ызбекистон республикаси олий ва ырта



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/113
Sana06.07.2022
Hajmi1,61 Mb.
#746511
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   113
Bog'liq
Бизнес режалаш. Махмудов

 
 
II БЎЛИМ. БИЗНЕС–РЕЖА, УНИНГ БЎЛИМЛАРИ ВА МАЗМУНИ 
 
6-боб. КОРХОНАНИНГ ТАВСИФЛАНИШИ 
 
6.1. Бизнес-режанинг резюмеси

Бизнес-режа 
титул варағидан
бошланади
11
. Бизнес-режани титул варағи 
ихчам, тушунарли ва жозибадор бўлиши, ортиқча тафсилотлардан ҳоли тузи-
лиши керак. Унда корхонанинг номи манзилгоҳи, бизнес-режанинг номланиши 
ва тузилган вақти ҳамда муаллифлари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Ти-
тул варағида маълумотларни ошкор қилмаслик бўйича махфийлик меморанду-
ми баён қилинади, чунки бизнес-режа бўлимларида корхона иқтисодий хав-
фсизлигига салбий таъсир қилувчи маълумотлар рақобатчилар манфаатларига 
хизмат қилмаслиги керак. Бундан ташқари тақдим этилган бизнес-режа ҳамкор 
ёки инвесторда қизиқиш уйғотмаса муаллифга қайтарилиши тўғрисидаги талаб 
жойлаштириш мумкин.
Бизнес-режанинг 
кириш қисмида
унинг вазифалари ва уни бажарувчи 
шахслар кўрсатилади. Бундан ташқари ушбу лойиҳани ёки инвестицион ғояни 
амалга ошириш зарурати нима учун туғилганлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилганидек, мураккаб тузилмага эга. Унинг 
11
Каранг, Бринк И.Ю., Савельева Н.А. Бизнес-план предприятия. Теория и практика / Серия «Учебники и учеб-
ные пособия» - Ростов н/Д. «Феникс», 2003. - 44 - 48 бетлар. 


56 
бўлимлари таркиби бизнес турига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Бироқ шунга 
қарамай, бизнес-режаларнинг деярли барча турлари таркибида энг муҳим 
бўлим сифатида 
резюме 
– корхона ва бўлажак бизнеснинг қисқача 
тарифланиши мавжуд бўлади. У фойдаланувчига бизнес-режанинг бошқа 
бўлимлари билан деталли равишда танишиб чиқиш мақсадга мувофиқлигини 
аниқлашга ёрдам бериши лозим. 
Резюме 
- бу корхона, тадбиркор ўз ишини кенгайтириши ёки янги иш 
бошлашда ўз олдига қўйган мақсадлари ва бизнеси тўғрисидаги қисқа ва тез 
ўқиладиган ахборотлардир. Резюмени ёки бошқача айтганда бизнес концепция-
сини бизнес-режанинг энг қисқа талқини сифатида ҳам тушуниш мумкин. 
Шунга кўра у мустақил аҳамиятга эга бўлиши, реклама хужжати сифатида ин-
весторга молиялаштиришни бошлаш ёки қўшимча маблағни жалб қилиш учун 
талабнома тарзида тақдим этишда қўлланилиши мумкин. 
Концепция мазмунини ёритиш тартибига қатъий талаблар қўйилмайди. 
Асосий талаб - мазмунан содда ва тушунарли бўлиши, махсус атамалардан 
иложи борича камроқ фойдаланиш. Резюмени осон эсда қолишига эришиш ло-
зим, унда маҳсулот чизмаси ёки расмини ҳам бериш мумкин. 
Ушбу бўлим устида ишлаш жуда ҳам муҳим, чунки бу бўлим инвестор 
ёки кредиторларга кўнгилдагидек таъсир кўрсата олмаса улар бизнес-режани 
охиригача кўриб ҳам чиқмайдилар. Унутмаслик керакки, бизнес-режанинг 
айнан шу қисми тақдимот пайтида, янги корхона ёки янги ивестицион 
лойиҳани амалга ошириш ҳақида гап борганда асосий ролни ўйнайди. 
Резюме бизнес-режани тайёрлашнинг сўнгги босқичида, бошқа бўлимлар 
ҳақида ҳамма нарса маълум бўлгандан сўнг тузилади. Унинг ҳажми бир неча 
варақдан ошмаслиги ҳамда қисқалик ва аниқлик билан ажралиб туриши лозим. 
Резюмеда қуйидаги асосий позицияларни акс эттириш зарур: 

мазкур бизнес-режани тақдим этувчи корхонанинг миссияси, бизнес-
режанинг мақсади, ўзига хос жиҳатлари ва тарихини ифодалаш; 

корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли; 

корхона шуғулланиши кутилаётган бизнесни тавсифлаш; 

бошқарув персоналининг малакаси ва корхона капиталидаги иштироки 
ҳақидаги қисқача маълумотлар; 

бозордаги ва тармоқдаги вазиятни тавсифлаш; 

корхона 
маҳсулоти 
(хизматлари) 
ва 
унинг 
рақобатчилар 
маҳсулотларидан фарқи; 

лойиҳанинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли мақсадлари, кутилаётган 
даромад ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши; 

белгиланган мақсад ва вазифаларга эришишнинг тактик режаси; 

зарур инвестициялар миқдори ва улардан фойдаланиш йўналишлари;

инвестиция қўйилмаларидан фойдаланишнинг молиявий натижалари; 

кутилаётган таваккалчиликлар ва инвесторлар учун мукофотлар; 

корхонанинг ишлаш шароитлари, уни яратиш ва рўйхатдан ўтказиш 
ҳақидаги маълумотлар; 

корхона раҳбариятининг телефонлари. 


57 
Резюме бизнес-режанинг «юзи», барча ғоялар, фикр-мулоҳазалар ва 
уларни амалга ошириш йўллари «йиғиндиси» эканлиги сабабли у биринчидан, 
батафсил ўйлаб кўрилиши ва ҳар томонлама текширилиши, иккинчидан эса 
корхонанинг асосий миссиясини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши лозим. 
Бўлимнинг асосий вазифаси шундаки, менеджерларнинг бизнес-режанинг 
асосий қоидаларини тушунишларини, шунингдек, уларни қисқа, аниқ ва лўнда 
ифодалай олиш имкониятини намойиш этиш ҳисобланади. Резюме 
раҳбариятнинг режанинг асосий қоидаларига бўлган реал муносабатини акс 
эттириши лозим. 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish