4
КИРИШ
Фанни ўрганишнинг долзарблиги.
Бозор иқтисодиёти шароитларида
ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир корхона кўп
сонли ва
турли муаммоларга дуч келиб, улардан бири хўжалик юритиш тизимида ўзига
муносиб ўрин эгаллаш ҳисобланади.
Бу вазифани корхона (фирма) ўз олдига аниқ ва равшан ишлаб чиқариш
ғоясини: нимани, қачон ва қанча ишлаб чиқаришни белгилаб қўйган ҳолдагина
муваффақиятли ҳал қилиш мумкин. Ушбу саволларга берилган ижобий жавоб
корхонанинг қайси тармоққа мансублиги,
мулкчилик шакли, куч-қуввати ва
бошқа белгиларидан қатъи назар, унинг яратилиши ва келгусида
муваффақиятли фаолият кўрсатишига асос бўла олади.
Ғояни реал воқеликка айлантириш учун у корхона маҳсулотлари ёки
хизматларига буюртмалар олиш тизими билан кучайтирилиши лозим.
Белгиланган ишлаб чиқариш фаолияти барча турдаги - моддий, меҳнат,
молиявий ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланиши
зарур. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқаришгина эмас,
балки унинг сотилишини
таъминлаш, яъни сотув каналларини излаб топиш ҳам муҳим аҳамият касб
этади, корхонанинг маркетинг стратегияси ҳиссаси катта бўлади.
Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилган ва шу каби бошқа вазифаларни ҳал
қилишга хизмат қилади. У бир томондан корхона имкониятларини аниқ ва
тўғри баҳолашга имкон берса, бошқа томондан муваффақиятга ва
режалаштирилган ишнинг даромадлилигига умид қилишга имкон беради.
Амалиётнинг
кўрсатишича,
пухта
ишлаб
чиқилган
бизнес-режа
рақобатбардошлик шароитларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва моливий
жиҳатдан барқарорлигини таъминлаб, бозордан ўзига муносиб ўрин эгаллашига
имкон яратади.
Бизнес-режа
инвестицияларни
асослаб
берувчи
умумлаштирувчи
ҳужжатлардан дастлабкиси бўлиб, маҳсулотларнинг режалаштирилаётган
номенклатураси ва ишлаб чиқариш ҳажми, сотув бозори ва хом-ашё
базаси
тавсифномаси, ишлаб чиқаришнинг ер, энергетика ва меҳнат ресурсларига
эҳтиёжлари каби кўриб чиқилаётган лойиҳанинг тижорат, бюджет ва иқтисодий
самарадорлигига доир тушунча берувчи бир қатор кўрсаткичлар ҳақидаги
йириклаштирилган маълумотлардан иборат бўлади. Кўрсаткичлар ҳисоб-
китоби
мамлакатимиз
ва
хорижий
инвестициялаш
талабларига
мослаштирилади.
Бизнес-режа интелектуал мулк объекти бўлиб, тижорат сири ҳисобланади
ва мос равишда ҳимоя қилинади.
Мазкур қўлланма Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан
тасдиқланган «Бизнес - режалаштириш» ўқув фани дастури ва ўқув
режасига
мос равишда тайёрланган. У асосан иқтисодий йўналишда таълим олувчи
талабалар, шунингдек, бизнесни режалаштириш билан қизиқувчи
барча
шахслар учун мўлжалланган. Мазкур ўқув қўлланмани тайёрлашда кўплаб
хорижий ўқув адабиётларини таҳлил қилиб чиқилди, миллий ва хорижий
5
амалиёт
материалларидан,
шуниндек
Тошкент
давлат
иқтисодиёт
университетида тайёрланган «Бизнес - режалаштириш» фани бўйича
маърузалар матнидан ва матбуотда нашр қилинган бошқа материаллардан
фойдаланилган.
Қўлланмада келтирилган материаллар
муаллифларнинг мазкур фан
муаммолари бўйича нуқтаи-назарини акс эттириб, ушбу йўналишда ягона ва
узил-кесил хулоса чиқаришга даъвогарлик қилмайди. Бундан ташқари, ўқув
қўлланма таълим жараёнида, айниқса, фанни чуқурлашган тарзда ўрганишда
бошқа маълумотлар билан тўлдирилиши ва бойитилиши мумкин.
Давр таълим соҳасида янги
педагогик технологиялардан, ўқитишнинг
фаол ва интерфаол усулларидан кенг фойдаланишни зарурат қилиб қўймоқда.
Таълимнинг асосий мақсадларидан бири ҳам талабаларнинг ҳақиқатда чуқур
назарий ва амалий билимларни эгаллашларини таъминлашдир. Бу эса давлат
таълим стандартларида белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли
бажарилишига замин яратади. Иқтисодий фанларни ўқитишда ҳам янги
педагогик технологияларни қўллаш анъанага айланиб бормоқда,
ушбу фан
доирасида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича кўрсатма ҳам
келтириб ўтилган (1-илова). Ўқитишнинг бундай интерфаол усуллари нафақат
ўқитувчидан, балки талабалардан ҳам бундай усулларни тушунишни ва бу
соҳадаги адабиётларни ўрганишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: