Ызбекистон республикаси олий ва ырта


 Режалаштирилаётган бизнесни суғурталаш



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/113
Sana06.07.2022
Hajmi1,61 Mb.
#746511
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   113
Bog'liq
Бизнес режалаш. Махмудов

 
5.3. Режалаштирилаётган бизнесни суғурталаш 
 
Суғурталаш
– бозор инфратузилмасининг муҳим элементи бўлиб, 
фуқароларнинг ва хўжалик субъектларининг мулкий манфаатларини ҳимоя 
қилиши кўзда тутилади. Суғурталаш суғурталовчининг манфаатларини учинчи 
шахслар эътирозларидан ҳамда бу шахсларнинг ўз манфаатларини ҳам ҳимоя 
қилади, чунки суғурталовчининг моддий имкониятларидан қатъий назар 
етказилган зарарни қоплаш кафолатланади. 
Суғурталашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳар бир мамлакатда 
давлат томонидан белгилаб қўйилувчи қонун ва қоидаларга асосан амалга 
оширилади. Масалан, Францияда уч қисмдан иборат бўлган Суғурта кодекси 
мавжуд. Унинг биринчи қисмида қонун нормалари, иккинчи қисмида ҳукумат 
қарорлари мавжуд бўлса, учинчи қисми бошқа маъмурий идораларнинг 
кўрсатмаларидан иборат. 
Буюк Британияда суд жараёнлари суғурта ҳуқуқининг манбаи 
ҳисобланади. АҚШда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Швейцарияда эса 


52 
суғурта ҳуқуқининг асосий манбаи 1908 йилда қабул қилинган ва кейинчалик 
маълум бир ўзгартиришлар киритилган «Суғурта шартномаси тўғрисида»ги 
қонун ҳисобланади. Россияда суғурта муносабатлари аввало Фуқаролик 
кодекси ҳамда 1997 йил 31 декабрда қабул қилинган «Россия Федерациясида 
суғурта ишини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади. 
Суғурталаш Ўзбекистонда ҳам ривожланмоқда. Мустақиллик қўлга 
киритилгандан сўнг, 1993 йилнинг майида «Суғурталаш тўғрсида»ги қонун, 
2002 йилнинг апрелида эса ўз таркиби ва бажарувчи вазифалари бўйича жаҳон 
стандарти талабларига яқинлашган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги янги 
қонун қабул қилинди. Республикамиз суғурта тизимини бугунги кунда 
«Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси, «Кафолат» давлат-акциядорлик 
суғурта компанияси, «Мадад» суғурта компанияси ва бошқалар намоён қилади. 
Суғурталаш махсус фан соҳаси ва хўжалик амалиёти бўлганлиги 
сабабли бу ерда суғурталашнинг тизим сифатидаги моҳиятига чуқур кириб 
бормаймиз. Суғурталашни фақат бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда уни табиий 
офатлар, иқтисодий нобарқарорлик, учинчи шахсларнинг айби каби сабаблар 
билан юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш ва зарарларнинг олдини олиш 
имконияти сифатида кўриб чиқамиз, холос. 
Бизнес, ишлаб чиқариш ёки фаолиятнинг бошқа бир тури, айниқса катта 
миқдорда моддий ва молиявий ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлиши 
доим ҳам муваффақият ёки ютуқнинг гарови бўла олмайди. Бу маълум 
даражада таваккалчилик ҳам бўлиб, бизнес тили билан айтганда, олдиндан 
суғурта қилиниши лозим. 
Бизнес ва тадбиркорлик одатда суғурта объекти бўлмайди. Суғурта 
тизими бутун дунёда асосан уч йўналишни назарда тутади: 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish