Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Фан бўйича ўқув адабиётларининг қиёсий таҳлили



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/113
Sana06.07.2022
Hajmi1,61 Mb.
#746511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Бизнес режалаш. Махмудов

Фан бўйича ўқув адабиётларининг қиёсий таҳлили. 
Қуйида 
мутахассис ва талабалар учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан энг қизиқарли 
ҳамда «Бизнес-режалаштириш» фани бўйича миллий ўқув режалари 
дастурларига мос келувчи адабиётлар тўғрисида маълумот беришни лозим 
топдик. 
И.Ю.Бринк ва Н.А.Савельевалар
муаллифлигида тайёрланган ва 2003 
йили Ростовда чоп этилган «Корхонанинг бизнес-режаси. Назария ва амалиёт» 
(«Бизнес-план предприятия. Теория и практика.») деб номланган ўқув-амалий 
қўлланма корхона менежерлари ва иқтисодчилари, олий ўқув юртлари 
талабалари, коллеж ўқувчилари ҳамда бизнес мактаблари тингловчиларига 
мўлжалланган. 
Қўлланмада бизнес-режани ишлаб чиқишнинг зарурати ва асослари 
ҳамда унинг асосий бўлимларини ёритишнинг мазмуни кенг баён қилинган. 
Ҳар бир бўлимни ишлаб чиқишда бўлимнинг тўла режаси, зарурий 
маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга пухта ёндашиш ва уни акс 
эттиришнинг мақсадга мувофиқ шаклини танлашга ёрдам берадиган, 
муаммонинг назарий жиҳатларини ўз ичига олувчи шарҳлар, аниқ мисоллар 
келтирилган. 
Қўлланмада материал кўплаб жадваллар орқали ёритилади, бу эса 
ахборотни осон қабул қилишни, матнни содда ва лўнда ифодаланишини 
таъминлайди. Ушбу қўлланма ўз ичига самарали стратегияни танлаш ва 
молиялаштириш манбаларини жалб қилиш учун зарур бўлган маълумотларни 
олувчи мукаммал бизнес-режани ишлаб чиқиш имкониятини беради. 
Ўқув материалини ўзлаштиришнинг тўлалигини баҳолаш учун 
қўлланма бўлимларининг асосий қисми назорат саволлари ва масалалар билан 



таъминланган. 
В.А.Горемикин ва Н.В. Нестеревалар
муаллифлигида тайёрланган ва 
2003 йили Москвада чоп этилган «Бизнес-режалар энциклопедияси: Ишлаб 
чиқиш услуби. 75 та реал бизнес-режа наъмуналари» (Энциклопедия бизнес-
планов: Методика разработки. 75 реальнўх образцов бизнес-планов.) номли 
қўлланма корхона раҳбарлари ва мутахассислари, ўз ишини бошловчи 
тадбиркорлар, олий ўқув юртлари иқтисодий факултетлари талабалари ва 
ўқитувчилари учун мўлжалланган. 
Унда бизнес-режанинг барча бўлимларини асослашнинг услубияти ва 
услублари лўнда ва ҳаммага осон тушуниладиган шаклда ёритилган. Саноат ва 
озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, қурилиш ва тадбиркорликнинг турли 
соҳаларида хизмат кўрсатиш, банк иши, медицина хизмати, савдо ва 
мултимедиа соҳалари бўйича 75 та реал бизнес-режа наъмуналари келтирилган. 
 В.М.Попов
тахрири остида 2001 йили Москвада чоп этилган «Бизнес-
режалар тўплами шарҳ ва тавсиялар билан» (Сборник бизнес-планов с 
комментариями и рекомендациями) номли қўлланмада фирмада бизнес-
режалаштириш жараёни қисқа ва лўнда баён этилган ҳамда бизнес-режани 
ишлаб чиқиш ва мониторинги бўйича дастурий воситалар таҳлил қилинади. 
Бизнес-режаларнинг реал наъмуналари келтирилган бўлиб, уларни амалга 
ошириш юқори тижорат самарасини бериши мумкин. Қўлланмада бизнес-
режани амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этишнинг мазмуни ва тартиби 
кўрсатиб берилади. Бундан ташқари ҳалқаро бизнес талабларига жавоб берувчи 
наъмунавий хужжатлар келтирилади, бизнес-режани ишлаб чиқувчилар 
томонидан йўл қўйиладиган анъанавий хатолар таҳлил қилинади. 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish