Лаборатория машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий ва лаборотория машғулотларини бажариш учун одам ва ҳайвон-ларнинг аъзо ва тизимларини расм, жадвал, плакатлар, слайдлардан, бақа, каламуш, қуён ва қорамолларнинг аъзоларидан фойдаланилиб ўргатилади.
Лаборатория ишларини бажаришда микроскоп, киноаппарат, кадаскоп, ток берувчи манба, кимогриф, центрифуга, рН-метр, торози, штативлар, турли катталикдаги шиша стаканлар, колбалар, мензуркалар, пипеткалар, илмоқ, жаррохлик столчалари, шаамли тахтача ва бошқалардан фойдаланилади.
Лаборатория машғулотларининг таҳминий
тавсия этиладиган мавзулари
-
Кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзолари топографияси. Қуён (каламуш, ит) аъзолар тизимини ажратиш.
-
Кўндаланг — тарғил, силлиқ мушаклар ва асаб тўқималарининг микро-структураси.
-
Асаб — мушак синапсининг микроструктураси.
-
Вегетатив асаб тизимининг тузилиш тахлили: марказий тузилмалари, симпатик, парасимпатик, метасимпатик қисмлари.
-
Кўриш анализатори. Кўзнинг тузилиши (муляж, плакат, хайвон кўз анато-миясини кўриш).
-
Эшитиш анализатори. Қулоқнинг тузилиши (муляж ва плакатлар).
-
Ички секреция безларининг топографияси. Эндокрин безларининг макро-ва микротузилиши (муляж ва плакатлар, гистологик препарат ва алъбомлар).
-
Одам қони морфологияси.
-
Юрак анатомияси (муляж ва плакатлар, сут эмизувчи хайвонлар юраги).
-
Қон айланиш доиралари (плакатлар).
-
Қон томирлари деворининг тузилиши (гистологик препаратлар ва плакат-лар).
-
Нафас олиш аъзоларининг тузилиши (плакатлар, муляжлар).
-
Ажратув тизими (плакатлар, муляжлар).
-
Буйракнинг анатомо — гистологик тузилиши (муляж плакатлар, гистоло-гик препаратлар).
-
Овқат хазм қилиш тизимининг анатомо — гистологик тузилиши (плакатлар, муляжлар, гистологик препаратлар). Бақанинг асаб —мушак препаратини тайёрлаш ва биоэлектрик ходисаларни кузатиш: Гальванининг 1 ва 2 тажрибалари (тинчлик токи), Матеуччи тажрибаси (харакат токи).
-
Мушак ва мушак кўзғалувчанлигини солиштириш (мускулни бевосита ва воситали қўзғатиш).
-
Узунчоқ мия ядроларининг қўзғатилиши туфайли бақа юрагида юзага келадиган ўзгаришлар (Сеченов тажрибаси).
-
Қорин бўшлиғи аъзоларига таъсирот берилиши туфайли бақа юрагида содир бўладиган вегетатив рефлекслар.
-
Кўз соққасини ва юрак рефлекслари (Ашнер тажрибаси).
-
Вестибуляр анализатор. Вестибутшр аппаратнинг тузилиши. Бақани қулоқ лабиринтини бузиш тажрибаси.
-
Адреналиннинг энуклеирланган бақа кўз қорачигига таъсири.
-
Стабилланган, ивиган, центрифугаланган қонлар. Қонга натрий хлорнинг изотоник, гипотоник ва гипертоник эритмалари таъсири.
-
Қон шаклли элементларни Горяев камерасида санаш.
-
Сали услуби билан қондаги гемоглобинни ўлчаш.
-
Қон гурухларини аниқлаш
-
Қон резус — омилини экспресс услуби билан аниқлаш. Бақа юрагининг ўтказувчи тизими (Сеченов тажрибаси).
-
Юрак ишига турли кимёвий препаратлар (калий, натрий, кальций, алкоголь, адреналин, ацетилхолин) ва хароратнинг таъсири.
-
Бақанинг турли аъзоларида қон харакатини кўриш (бармоқлар, панжалар тил, ичак тутқичи ва ўпкаларда).
-
Жисмоний ишнинг нафас олишга таъсири.
-
Нафас олиш модели (Дондерс тажрибаси).
-
Спирометрия. Спирометр ёрдамида нафас олиш сиғими ва унинг таркибий қисмларини миқдорини аниқлаш.
-
Крахмалнинг сўлак (энзими) таъсирида парчаланиши.
-
Меъда ширасининг энзимлик хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |