Айирув аъзолари тизими
Айирув тизимининг солиштирма физиологик таҳлили. Буйрак, тузилиши ва айирув фаолияти. Нефрон, Шумлянский танаси ва унинг тузилиши. Буйрак йўллари.
Буйракда қон айланишнинг ўзига хос хусусиятлари. Олиб келувчи ва олиб кетувчи йўллар ва уларнинг Шумлянский таначалари билан боғлиқлиги.
Тугунлардаги фильтрация. Бирламчи сийдик таркиби. Реабсорбция. Глюкоза, аминокислота ва бошқа бирикмаларнинг реабсорбцияланиш механизмлари. Нефронларда натрийнинг ташилиши. Буйракнинг ҳар хил қисмларидаги тўқима суюқлигининг осмотик босими. Сийдик йиғилиши ва таркиби.
Буйрак фаолияти ва туз таркиби доимийлигининг гормонал бошқарилиши. Ренин-ангеотензин тизим. Альдостерон. Антидиуретик гормон. Сийдик қовуғи ва сийдик ажралиши. Олигурия ва анурия. Сийдик чиқариш механизми. Қўшимча ажратиш аъзолари.
Тер безларининг айирув фаолияти. Тер безлари. Тер таркиби ва уни буйракларни айирув фаолияти бузилишида ўзгариши. Тер ажралишини бошқарилиши.
Жигар ва ўпканинг экскретор фаолияти. Меъда-ичак трактининг айрув фаолияти
Модда ва энергия алмашинуви
Модда ва энергия алмашинуви ҳаёт кечиришнинг энг асосий шартларидан ҳисобланади. Модда алмашинуви босқичлари. Модда ва энергия алмашинувини ўрганиш. Модда алмашинуви хиллари: азот, карбонсув, липид, оқсил алмашинувлари, энергетик ва сув алмашинуви, натрий, калий, кальций ва фосфор алмашинуви.
Витаминлар ва уларнинг модда алмашинувидаги аҳамияти. Организмда витаминларни етишмаслиги.
Асосий алмашинув. Асосий алмашинувни тана юзасига боғлиқлиги тўғрисида. Рубнер қоидаси. Нафас олиш коэффициенти ва унинг ахамияти.
Марказий асаб тизимини бошқарув таъсири натижасида асосий алмашинувни кеча-кундуз, фасл ва экологик тебранишлар натижасида ўзгариши.
Модда ва энергия алмашинувини ўрганишнинг ўсмирлар, меҳнат физиологияси ва жисмоний тарбия учун аҳамияти. Овқатланиш нормасини тузиш. Оқсил оптимуми муаммолари.
Ҳарорат бошқарилуви
Гомойотермия ва пойкилотермия ҳақидаги тушунча. Изотермия. Тана хароратини кеча-кундузлик ўзгариши. Иссиқлик ишлаб чиқарилиши ва иссиқлик тарқалиши.
Айрим аъзоларнинг иссиқлик ишлаб чиқаришдаги аҳамияти. Ҳарорат бошқарилишининг кимёвий ва физик механизмлари.
Оралиқ мия. Ҳарорат бошқарилувининг марказий ва переферик механизмлари.
Иссиқлик ва совуқликни сезувчи рецепторлар ва уларнинг таърифи. Гипо- ва гипертермия.
Тана ҳарорати бошқарилишини ўрганишнинг экологик физиология ва тиббиётдаги аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |