Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


Темир йўл транспортида юк ва йўловчи ташиш технологиясининг асосий тамойиллари



Download 13,23 Mb.
bet4/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

1.2. Темир йўл транспортида юк ва йўловчи ташиш технологиясининг асосий тамойиллари

Темир йўл транспорти катта ва мураккаб хўжалик бўлиб, ишлаб чиқариш фаолиятининг тавсифига, уни ташкил қилиш ва бошқариш усулларига кўра бошқа тармоқлардан фарқли жиҳатлари мавжуд. Бу жиҳатларга қуйидагилар киради:


темир йўл транспорти корхоналарининг кўп сонлилиги ва тармоқлиги;
темир йўл транспорти корхоналари ишининг ҳамжиҳатлилиги ва ўзаро боғлиқлиги. Бу ташиш жараёнида иштирок этаётган барча корхоналар ишининг технологик мутаносиблигини талаб этади;
темир йўл транспорти ишининг тўхтовсизлиги ва мунтазамлиги. Бу темир йўл транспорти техник воситаларидан тўлиқ фойдаланиш учун зарурдир.
Темир йўл транспортининг санаб ўтилган жиҳатлари темир йўллари ишини ташкил этиш ва поездлар ҳаракатини бошқаришга бўлган қуйидаги муҳим талабларни белгилайди.:
-фойдаланиш ишларини бошқаришда бошқарувнинг марказлашиши ва поездлар ҳаракатини бошқаришда юқоридан пастга бошқарувнинг яккалигини таъминлашнинг қатъийлиги ва бир вақтнинг ўзида қуйи тармоқларга олдига қўйилган вазифаларни бажаришда катта масъулият юклатилганлиги;
-ташиш жараёнини таъминлаш билан технологик боғлиқ бўлган барча ходимларнинг қаттиқ интизоми ва улар ишининг аниқлиги.
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компанияси ўз фаолиятини 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонуни асосида олиб боради.
Ташиш ишлари технологиясида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Жуфт ва тоқ ҳаракат йўналишлари. Ҳаракат йўналишлари ҳар бир темир йўл йўналиши учун координата ўқлари тизимида белгиларнинг ўзгариши бўйича аниқланади: Шимол-Жануб ва Шарқ-/арб тоқ йўналишни, Жануб-Шимол ва /арб-Шарқ жуфт йўналишини белгилайди.
Тортиш елкаси-локомотивлар айланиш участкаси.
Юкланган ва юкланмаган йўналишлар. Юкланган йўналишда юкланган поездлар кўпроқ, юкланмаган йўналишда юксиз поездлар кўпроқдир.
Маневрлар. Вагон ва локомотивларнинг бекат йўлларидан поездларни, юк ортиш-тушириш жойларида қайта ишлаш ва бошқа мақсадларда ҳаракатланишидир.
Поездлар ҳаракати графиги. Поездларнинг ажратиш пунктлари (бекатлар) оралиғида ҳаракатланишининг график тасвиридир.
Поездлар тузиш режаси. Бу вагон оқимларидан поездлар ташкил этиш режасидир. Унда маълум бекатларга белгиланган поездлар қаерда тузилиши, улар қаерда тарқатилиши ва бу поездлар қайси манзил вагонларидан тузилиши ўз аксини топган.
Темир йўлнинг поезд ўтказиш қобилияти. Бу мавжуд қурилмалар, локомотив ва вагон турлари ва қабул қилинган поездлар ҳаракатини ташкил этиш технологияси воситасида бир кун (соат) мобайнида ўтказилиши мумкин бўлган поездларнинг энг кўп сонидир.
Темир йўлнинг юк ташиш қобилияти. Бу қабул қилинган ташиш технологиясида бир йил мобайнида ташилиши мумкин бўлган юк ҳажмидир (млн. т.).
Вагонларнинг ишчи парки. Бу ташиш жараёнида ишлатиладиган вагонлар сонидир. Таъмирланаётган ва заҳирадаги вагонлар ноишчи паркни ташкил этади. Ишчи ва ноишчи вагонлар парки йиғиндиси умумий (инвентар) паркни ташкил этади. Худди шундай тушунчалар локомотивларга ҳам тааллуқлидир.
Ажратиш пунктлари. Бу бир йўлли йўналишларда разъездлар ва бекатлардир, икки йўлли йўналишларда эса, қувиб ўтиш пунктлари ва бекатлардир. Бекатлар саралаш, участка, юк, йўловчи ва оралиқ турларига бўлинади.
Поездлар ҳаракатининг тезкор назорати ва бошқаруви диспетчерлик аппарати томонидан амалга оширилади. Поезд диспетчери (ДНЦ) навбатчилик даврида поездлар ҳаракатининг якка бошқарувчисидир ва унга участкада поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча корхоналар хизматчилари тобедирлар.
Ўзбекистон темир йўлларида диспетчерлик аппарати Ягона диспетчерлик марказида жамланган. Марказнинг зиммасига йўловчи ва юк поездлари ҳаракати графигини бажариш, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик темир йўл компаниясининг ташиш режаси кўрсаткичларини бажариш, юкларни ўз вақтида манзилига етказиш, поездлар ҳаракатини хавф-хатарсиз ташкил этиш вазифалари юклатилган.

Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish