Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига


-расм. Саралаш бекатининг тахминий бошқариш схемаси



Download 13,23 Mb.
bet10/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

2.3-расм. Саралаш бекатининг тахминий бошқариш схемаси


постларига бириктирилиши, стрелкаларнинг поездларнинг ҳаракат йўналишлари бўйича нормал ҳолати, сигналларни бошқариш тартиби, бекат, пост ёки парк навбатчиларининг иш тартиби ва бошқалар кўрсатилади. ТБД га бекатнинг масштабли чизмаси илова қилинади. Шундай қилиб, ТБД бекатнинг техникавий паспортидир. У ДАТК тасдиқлаган шаклда бекат раҳбарияти томонидан тузилади. Унинг мазмунини ҳаракат тафтишчиси текширади ва МТУ нинг ташишни ташкил этиш бўлими билан (йўловчи бекатлари учун-«Ўзтемирйўлйўловчи» бошлиғи билан) келишилади. ТБД ни саралаш, участка, юк ва йўловчи бекатлари учун ДАТК нинг ташишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, бошқа бекатлар учун-МТУ нинг ташишни ташкил этиш бўлими бошлиғи тасдиқлайди. Темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари ўзгарганда ёки бекат қайта қурилганда, СМБ қурилмалари, контакт тармоғи ва бошқалар ўзгарганда қайтадан тузилади. Ҳаракат графиги ўзгарганда ТБД га тегишли ўзгартишлар киритилади.


ТБД дан кўчирмалар бекат навбатчисида, маневр диспетчерида, стрелка постларида, локомотив депоси навбатчисида ва вагонларга техникавий хизмат кўрсатиш пунктларида бўлади. Перегонлардаги ёрдамчи постлардан хизмат кўрсатилувчи бириккан йўлларда вагонларни узатиш ва йиғиштириш тартиби бекатнинг ТБД га илова қилинувчи алоҳида йўриқнома бўйича белгиланади.
Бекат ишининг технологик жараёни (ИТЖ) иш тизимини, таркиблар ва вагонлар билан ишлаш тартибини ва барча амалларни бажариш меъёрларини белгилайди. ИТЖ илғор иш тажрибасини умумлаштириш ва янги техникани қўллаш асосида техникавий воситалардан самарали фойдаланиш, вагонлар ва поездларни қисқа муддатларда қайта ишлашни таъминлаш, юқори иш унумдорлиги ва вагонларни қайта ишлашнинг энг кам таннарҳини таъминлаш мақсадларида тузилади. Ушбу ҳужжат бекат раҳбарияти томонидан локомотив ва вагон деполари, йўл, сигналлаштириш ва алоқа, электр таъминоти дистанциялари бошлиқлари иштирокида ишлаб чиқилади. У муҳим саралаш ва юк бекатлари учун ДАТК бошқаруви раиси, бошқа бекатлар учун МТУ томонидан тасдиқланади.
Дастлабки маълумотлар сифатида намунавий технологик жараён, меъёрий ҳаракат графиклари, поездлар тузиш режаси вагон оқимларининг тавсифи, ҳажми ва таркиби тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади. Поездлар ҳаракати графиги, поездлар тузиш режаси, бекатнинг техникавий жиҳозланиши, ҳамда вагон оқимларининг ҳажми ва таркиби ўзгарганда технологик жараёнга тегишли ўзгаришлар киритилади.
Бекатнинг ИТЖ асосида бекат ҳодимлари (бекат навбатчиси, стрелка постлари навбатчилари, саралаш тепалиги ва бекат технологик маркази операторлари, поездларни тузувчи ҳодимлар ва бошқалар) учун ишни ташкил этиш карталари тузилади. Оралиқ бекатлари учун МТУ нинг тегишли ҳодимлари томонидан терма поездлар билан ишлашнинг технологик карталари ишлаб чиқилади.
Иш технологияси ва техникавий воситалардан фойдаланиш тартиби поезд оқимларининг тавсифи ва вагон оқимларини қайта ишлаш ҳажмига, ҳамда юк оқимларининг тавсифига боғлиқдир.
Поездларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-қайта ишланмайдиган транзит поездлар. Ушбу поездлар билан техникавий хизмат кўрсатиш, таркибдан узмай таъмирлаш, тижорат хизматини кўрсатиш, локомотив ва локомотив бригадасини алмашлаш амаллари бажарилади. Поезднинг таркиби ўзгаришсиз қолади;
-қисман қайта ишланувчи транзит поездлар. Ушбу поездлар билан қўшимча равишда таркибнинг массасини ўзгартириш мақсадида вагонлар гуруҳини ажратиш ёки бириктириш ёки вагонлар гуруҳини алмашлаш бўйича маневрлар бажарилади;
-сараланувчи поездлар. Ушбу поезднинг таркиби бекатда сараланади ва вагонларнинг бир қисми янги поездлар тузиш учун тўпланишга қўшилади, бир қисми эса бекатда юклаш амалларини бажариш учун узатилади. Юклаш амаллари тугатилгандан сўнг улар ҳам янги тузилаётган поездлар таркибига киритилади. Поездларнинг санаб ўтилган турларига мувофиқ равишда вагонларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-қайта ишланмайдиган транзит вагонлар. Ушбу вагонлар бекатга қайта ишланмайдиган ва қисман қайта ишланувчи поездлар таркибида келади;
-қайта ишланувчи транзит вагонлар. Ушбу вагонлар сараланувчи поездлар таркибида, ҳамда қисман қайта ишланувчи транзит поездлардан ажратиб қолинувчи сараланувчи вагонлар гуруҳида келади;
-маҳаллий вагонлар. Ушбу вагонлар билан бекатда юклаш амаллари бажарилади.



Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish