Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Турғунлик
:
Ишлаб чиқариш орқага кетишининг тўхташи (депсиниш 
ҳолати), нархларнинг пасайиши
Паст иш ҳақ; 
Ссуда процентининг паст даражаси. 
Жонланиш

Ишлаб чиқаришнинг кризисолди даражасигача ўсиши; 
Асосий капиталнинг оммавий янгиланиши; 
Товарлар нархининг ўсиши; 
Ишсизликнинг бир оз камайиши. 
Юксалиш

Ишлаб чиқаришнинг кризисдан олдинги даражасидан ошиши; 
Нархларнинг анчагина ўсиши; 
Ишсизлик ҳажмининг қисқариши; 
Иш ҳақининг ўсиши; 
Кредитга бўлган талабнинг кенгайиши. 
Иқтисодий цикллар алоҳида таҳлил қилинганда бир-биридан да-
вомийлиги ва жадаллашуви жиҳатидан кескин фарқланиб туриши 
маълум бўлади. Шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга 
эгадир. Циклнинг энг юқори нуқтасида иқтисодиѐтда батамом банд-
лик юзага келади ва ишлаб чиқариш тўлиқ қувват билан ишлай бош-
лайди. Циклнинг бу фазасида товарлар нархи ўсади, иқтисодий фаол-
ликнинг ўсиши тўхтайди. Иқтисодий кризис фазасида ишлаб чиқа-
риш ва бандлик сезиларли даражада қисқаради. Бироқ товарлар нар-


хининг пасайиши сезилмайди. Кризис даврида ишлаб чиқариш ва 
бандлик энг паст даражада бўлади. Иқтисодий кризиснинг юзага ке-
лиш сабаблари жамиятда ишлаб чиқарилган товарлар массасининг 
тўловга қодир бўлган талабга мос келмай (ундан ошиб кетади ѐки 
камаяди) қолишидадир. Натижада ишлаб чиқаришнинг бир қисми 
тўхтаб қолади, товарлар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқариш-
нинг ўсиш даври унинг тушкунлиги билан алмашинади. Иқтисодий 
кризисларнинг асосий сабабларидан яна бири такрор ишлаб чиқа-
ришдаги беқарорлик, яъни номутаносибликдир. 
Ишлаб чиқариш билан истеъмол, талаб ва таклифлар ўртасидаги 
вақти-вақтида юзага келиб турадиган номутаносибликлар ҳам иқти-
содий кризисларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. 
Иқтисодчилар томонидан иқтисодий цикл моҳияти атрофлича 
тадқиқ этилганда, унинг объектив хусусиятларга эга эканлигини 
тасдиқловчи бир қатор назариялар вужудга келди. Бу назарияларда 
иқтисодий циклга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар кўр-
сатиб берилди.
Иқтисодиѐт назариясида цикл ва циклли ривожланиш ҳолатлари 
атрофлича талқин этилганлигини кўриш мумкин. Масалан, К.Маркс 
тарафдорлари циклли ривожланиш фақат капитализмга хос белги, 
деб қарайдилар. Цикл кризисдан кризисгача бўлган давр тарзида 
баҳоланган ва унда турғунлик, жонланиш ва юксалиш фазалари мав-
жудлиги қайд этилган, Бу назарияга мувофиқ кризис циклнинг 
бошланғич нуқтаси, деб ҳисобланган. Мазкур назарияда ХIХ асрдаги 
циклли ривожланишга хос ҳодисалар умумлаштирилган бўлса-да, 
циклларнинг умумий ҳодиса эканлиги эътибордан четда қолган эди. 
Ҳозирги замонда иқтисодиѐт фанида иқтисодий циклларнинг мав-
жудлиги тан олинади, улар иқтисодий ўсишга хос тебранма ҳаракат, 
деб талқин этилади. Бироқ уларнинг сабаб-оқибатлари турлича 
шарҳланади. 
1.«Ҳаддан ташқари инвестициялаш» назарияси тарафдорлари 
ишлаб чиқаришнинг орқага кетишига етарли миқдордаги инвести-
циялаш эмас, балки ҳаддан ташқари кўп инвестициялаш сабаб бўла-
ди, деб ҳисоблайдилар. 
2. «Етарли истеъмол қилмаслик» назарияси циклларнинг саба-
бини ишлаб чиқаришга сарфланган даромад улушининг шахсий ис-
теъмолга нисбатан кўпроқ миқдорда сарфланаѐтганлигида кўради. 


Иқтисодиѐтга оид Ғарб адабиѐтида А. Бернс ва Дж. Мурларнинг 
цикл назарияси кенг тарқалган. Унда, асосан, иқтисодий циклнинг 
икки фазаси – юксалиш ва орқага кетиш жараѐни ҳақида сўз юрити-
лади. Бу фазалар «чўққи» ва «туби»га ажратилиб, улар юздан ортиқ 
турли «цикл кўрсаткичлар»и, яъни кўп миқдордаги статистик маълу-
мотларни таҳлил этишга асосланади. 
Иқтисодий циклнинг ўзгача назарияси муаллифи америкалик 
таниқли иқтисодчи Уесли Митчеллдир. Бу назарияга мувофиқ, цикл 
тўрт фазага бўлиниб, улардан энг муҳим иккитаси «экспансия» ва 
«қисилиш» даврлари ҳисобланади: «экспансия» фазаси охирига етиб, 
«қисилиш» фазаси тугагач, пастки бурилиш нуқтасида ѐки «жонла-
ниш» нуқтасида «экспансия» учун йўл очилади. Бу қуйидаги схемада 
ўз ифодасини топган.
39
Шундай қилиб, циклнинг ҳар бир фазаси ундан кейин келувчи 
бошқасига ўтади. Уларнинг ҳар бири турли иқтисодий шароитлар 
билан характерланади. Масалан, «экспанция» даврида, одатда, ишлаб 
чиқариш, иш билан бандлик, нарх, пул муаммоси, иш ҳақи, процент 
нормаси ва фойдаларнинг ўсиши кузатилади. «Қисилиш» даврида 
тескари ҳол юз беради. 
Америка иқтисодчиси П.Самуэльсон иқтисодий циклнинг турли 
назарияларини таснифлар экан, уларни икки категорияга ажратади: 
экстернал (ташқи) ва интернал (ички)
40
. Экстернал назария бўйича 
39
Самуэльсон П. Экономика. – Москва, 1992. -С. 241.
40
Самуэльсон П. Экономика. –Москва, 1992. -С. 244. 
Чўққи
Чўққи 
Экспансия қисилиш 
Қисилиш 
Экспансия
Жонланиш жонланиш 


иқтисодий циклнинг бош сабаби иқтисодий тизимдан ташқарида 
ѐтувчи омиллар, яъни: урушлар, инқилоблар, сиѐсат, қуѐш доғлари, 
олтин ва нефт конларининг топилиши, фан-техника кашфиѐтлари, 
аҳоли миграцияси ва бошқалар ҳисобланади. Интернал назарияда 
асосий эътибор иқтисодий тизимнинг ўз ички механизмига қарати-
лади. Бундай ҳолат иқтисодий циклга туртки беради, ҳар бир «экс-
панция» «жонланиш»ни туғдиради ва бу занжир бетўхтов қайтарилиб 
туради, деб қаралади. Бу ўринда даромад даражаси, ишлаб чиқариш 
ҳажми ва асосий капиталнинг ўсиши (яъни соф инвестициялар) 
муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисобланади. 
Ҳозирги замон иқтисодчиларининг кўпчилиги экстернал ва ин-
тернал назариялар комбинациялари позицияларида турадилар. 
Иқтисодий цикл қанчалик узоқ давом этади? 
ХХ асрда, иқтисодиѐтга оид манбаларда товар захиралари теб-
ранишлари билан боғлиқ бўлган ва 3-5 йил муддат ичида давом эта-
диган «қисқа цикл», деб аталмиш циклнинг мавжудлиги тўғрисида 
илмий фараз майдонга келди. У бундай фаразни биринчи бўлиб илга-
ри сурган инглиз муаллифи номи билан «Китчин цикли» ѐки «захи-
ралар цикли» деб ҳам номланди. Китчин (1926) молиявий ҳисоблар 
ва товар захиралари ҳаракатида сотиш нархларини таҳлил қилиш 
асосида қисқа тўлқинларни тадқиқ қилишга эътибор берган эди. Ма-
салан, АҚШ да 1807 йилдан 1937 йилга қадар ўтган 130 йил ичида 37 
марта қисқа цикл юз берган. Улар ўртача 3,5 йилда давом этган. 
Бу масалани ўрганиш билан шуғулланган айрим иқтисодчилар 
тўла цикли тахминан ярим асрни қамраб олувчи жуда «узун тўлқин-
лар»нинг мавжудлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурдилар. Х.Кларк, 
В.Джевокс инглиз, Ван Гельдерен, С.ДюВольф каби голландлар, 
Т.Барановский, Н.Д.Кондратьев («Кондратьев цикллари» номи ҳам 
қўлланган), америкалик Дж. Шумпетер каби иқтисодчилар шулар 
жумласидандир. 
Н.Д.Кондратьевнинг асарлари 150 йиллик давр мобайнидаги 
нархлар индекси, давлат қарз қоғозлари, номинал иш ҳақи, ташқи 
савдо обороти, кўмир қазиб чиқариш, олтин қазиб олиш, чўян эри-
тиш каби қатор кўрсаткичларни таҳлил қилишга асосланади. Энг кам 
квадратлар услуби ѐрдамида билан тасвирий ҳолда тебранишлар қа-
торларидан квадрат трендлар ажратиб олинган, кўрсаткичлар қолдиқ-
лари эса 9 йиллик сирпанувчи ўртача кўрсаткич ѐрдамида бирлаш-
тирилган, цикл узунлиги «чўққилар» ва «орқага кетишлар» орасидаги 


масофа сифатида талқин этилган. Масалан, электр энергияни истеъ-
мол қилиш вақтинчалик қаторининг тебранишларини олиб кўрайлик. 
Маълумки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, одатда, турғунлик 
бошланаѐтган даврда айтарлик қисқармайди, шундай бўлса-да, бу 
кўрсаткич ҳам ўзгариб туради. Одатда, бу нормал ѐки узоқ давом 
этувчи «асрий тенденция» (тренд)га нисбатан вақтинчалик қатор 
ўсиш суръатларининг пасайиши шаклида намоѐн бўлади. 
«Катта тўлқин» даврида юксалиш юз бериб, у ишлаб чиқаришда 
катта ўзгаришлар ясайди; орқага кетиш эса узоқ муддатга чўзилиб, 
асосан, қишлоқ хўжалигини чирмаб олади. Кондратьев қарашлари 
бўйича 3 хил бозор тенглиги мавжуд: 
1. «Бирламчи тартиб» тенглиги товар захираларининг 
циклларига тааллуқли бўлиб, 3-3,5 йил давом этади. 
2. «Иккиламчи тартиб» тенглиги 10-11 йил давом этувчи асосий 
капитал ҳажмига тегишлидир. 
3. «Учламчи тартиб» тенглиги узоқ муддат давомида фойдала-
ниладиган асосий капитал ҳажми, миллатга қарашли мол-мулк (те-
мир йўллар, алоқа, бинолар, иншоотлар ва ҳ.к.)ларга алоқадор бўлиб, 
45-50 йиллик муддатни қамраб олади. 
Ғарб иқтисодчилари Кондратьевнинг «узун тўлқинлар» назария-
сини – асосий капитални қоплаш ва ссуда процентининг роли маса-
ласига ѐндашиш йўлини танқид қилиб келадилар. 
Фикримизча, Кондратьевнинг мазкур масалага ѐндашиши асос-
лидир. Чунки у техник ишлаб чиқариш усулининг ҳаѐтий цикли ту-
шунчасига яқин келади ва циклнинг моҳиятини очиб беришда нафа-
қат иқтисодий, балки ижтимоий омилларни ҳам эътиборга олади. 
1970-йилларда «узун тўлқинлар» назарисига қизиқиш қайтадан туғи-
либ, янада ривожлантирила бошланди. Чунончи, француз иқтисодчи-
си Бокарро бу назарияга қуйидаги қоидаларни қўшимча қилиб 
киритди: 
1. Цикл 45-60 йил давом этганда демографик омил улкан 
аҳамият касб этади. 
2. Капитал узвий тузилишининг ўсиши таркибий кризисга олиб 
келади. 
3. Ҳар бир таркибий кризис ўзига хосдир. 
4. Кризисдан чиқиш регулятори сифатида фискал сиѐсатни 
киритиш. 


Немис олими Мандель Н.Д.Кондратьевнинг фикрини маъқул-
лаб, қуйидагича хулосаларга келади: 
1. «Узун тўлқинлар» умумжаҳон хўжалиги бирлиги шароитла-
рида амал қилиши мумкин. 
2. Бундай циклга таъсир этувчи омиллар жумласига фойда нор-
масининг ўсиши, хом ашѐга нархларнинг пасайиши, айланма капитал 
айланишининг тезлашувини киритиш мумкин. Лекин Мандель нима 
учун бу ҳодисалар даврий равишда қайтарилишини тушунтириб бер-
майди. 
Шундай қилиб, иқтисодий цикл мавсумий тебранишлар сифати-
да ҳам, узоқ давом этувчи тенденциялар ҳолатида ҳам бутун дунѐ 
мамлакатлари иқтисодий ҳаѐтининг барча жабҳалари учун хос бўлган 
умумий қонуниятдир. 
Циклли иқтисодий кризислар (асосан, ортиқча ишлаб чиқариш 
кризислари)ни иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ 
таркибий кризислар (етишмовчилик, ортиқча ишлаб чиқариш) дан 
фарқ қилиш керак. Чунки ҳозирги замон бозори ва, умуман, жаҳон 
хўжалигининг ривожланиши шароитларида циклли кризислар кўпги-
на ҳолларда таркибий кризислар билан чатишиб юборилмоқда. Бун-
дай ҳолат собиқ Совет Иттифоқи тарқалгандан кейин вужудга келган 
давлатлар иқтисодиѐтига ҳам хосдир. 
Маълумки, ортиқча ишлаб чиқариш даврий кризислари 1825-
1826 йиллардан бошланган. Орадан икки ўн йилликлар ўтгач (1845-
1847), улар саноати тараққий этган етакчи мамлакатларни қамраб 
олиб, жаҳон кризислари характерига эга бўлди. Бу даврдаги кризис-
ларнинг даврийлиги яққол намоѐн бўлди. Масалан, Англияда бир 
кризиснинг бошланиши билан кейингисининг бошланиши ўртасида-
ги вақт ўртача 9,2 йилдан иборат бўлган. 8 йилдан 11 йилгача давом 
этувчи тўла цикл одатдаги ҳол бўлиб, у Германияда 8, АҚШ да 9,7 
йилни ташкил этган. 
Кризис фазалари, асосан, 1-2 йил давом этган. 
Статистик маълумотларга қараганда, XIX асрда бўлиб ўтган 
15та кризисга нисбатан олганда олти ҳолда мутлоқ орқага кетиш 1 
йилни, бошқа олти ҳолда 2 йилни ва уч ҳолда 3 йилни ташкил этган. 
1872-1978 ва 1883-1886 йиллардаги кризислар, айниқса, кучли 
бўлган.
41
41
Меньшиков С.М. Инфляция и кризис регулирования экономики.- Москва: Мысль, 1980. -С.28-29.


ХХ асрнинг 1900-1903 ва 1929-1933 йилларида бўлиб ўтган кри-
зислар ўзининг куч ва вайронагарчилиги билан алоҳида ажралиб ту-
ради. Бу йилларда жаҳонда ишлаб чиқариш ҳажми 2/5 ва савдо 
ҳажми 3/5 қисмга қисқарди. Чўян эритиш АҚШда деярли 80, Герма-
нияда 70 %га камайиб кетди. Шу вақтда АҚШда тўланган иш ҳақи 58 
фоизга пасайди. 
1937-1938 йилларда чўзилиб кетган турғунлик ва жуда суст 
жонланиш хусусиятига эга бўлган янги умумжаҳон кризиси рўй бер-
ди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги биринчи циклли кризис (1949) 
АҚШ ва Канада иқтисодиѐтига катта зарба берди. У хусусий инве-
стицияларнинг салмоқли қисқариши билан боғлиқ эди. Кризисга қар-
ши тадбирлар сифатида АҚШ ҳукумати давлат харидлари (айниқса, 
ҳарбий)ни кўпайтириш йўлига ўтди. Бу тадбир ялпи талабнинг 
орқага кетишини 3/4 қисмга қопланишини таъминладики, натижада 
кризиснинг таъсири бўшашди. 1957-1958 йилларда юз берган жаҳон 
кризиси урушдан кейинги биринчи циклни якунлади. 
1974-1975 йилларда юз берган кризиснинг фарқланувчи белгиси 
чуқурлиги ва бутун ривожланган мамлакатларда бир вақтда бошлан-
ганлигидадир. Натижада саноат ишлаб чиқариши 12 фоизга қисқариб 
кетди. Жумладан, Японияда 18,1, Италияда 17,5, АҚШ да, Францияда 
15 фоизга пасайди. Бундай ҳолат, кўпинча, юз берган энергетик, хом 
ашѐ ва озиқ-овқат кризислари билан боғлиқ бўлди. 
1980-1982 йиллардаги кризис энг чўзилган ва айрим мамлакат-
лар (Англия ва Канада)да урушдан кейинги даврдаги энг кучли кри-
зис бўлди. Германияда орқага кетиш ва депсиниш 3 йил атрофида да-
вом этди, Италияда эса ишлаб чиқаришнинг кризисга қадар бўлган 
даражасига фақат 1986 йилдагина эришилди. 1980 йилда АҚШда 
Р.Рейган президент сифатида ҳокимиятга келиши билан эркин бозор-
нинг иқтисодий тамойилларини қатъий равишда ҳимоя қилиш йўлига 
ўтилди. 1981 йилги солиқ ислоҳоти тўғрисидаги қонун 1984 йилга 
қадар хусусий шахслардан олинадиган даромад солиғини 25 фоизга 
қисқартиришни тасдиқлади. Шу билан бир вақтда давлат харажатла-
ри ўсди.
Аммо маъмурият пул танқислигини яратиш ва қарзлар учун 
юқори процентларни белгилаш йўлини тутди. Шундай қилиб, 1983 
йилда солиқларнинг қисқартирилиши узоққа чўзилган юксалишнинг 
бошланишига олиб келди. Нархларнинг йиллик ўсиши 1981 йилдаги, 
10,4 фоиздан 1983 йилда 3,2 фоизгача қисқарди. Ишсизлик 1986 йил-


да 7 фоизгача пасайди ва 1988 йилга келиб 5,5 фоизгача тушди.
42
1983 ва 1987 йиллар оралиғидаги юқори процент ставкалари чет эл-
ларда АҚШда инвестициялаштириш мақсадида олинган америка 
долларга талабни кучайтириб юборди. Натижада долларнинг бошқа 
валюталарга нисбатан курси ўсди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish