Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти, зарурлиги ва



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

5-§. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти, зарурлиги ва 
функциялари 
Солиқ иқтисодий тушунча бўлиб, мажбурий тўловни ифода 
этувчи пул муносабатидир. 
Корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганда, турли иш-
лар бажарганда ѐки бозорда олди-сотди қилганда пул тўловларини 
бажаради. Лекин бу тўловлар солиқ бўла олмайди. Солиқ муносаба-
тининг намоѐн бўлиши учун давлат томонидан мамлакатда яратилган 
ички миллий маҳсулотларнинг қийматини тақсимлаш йўли билан 
мажбуран давлат бюджетига маблағ тўплаш жараѐнида амалга оши-
рилади. Солиқ молиявий муносабатларнинг таркибий қисмини таш-
кил этади. У давлат ва маҳаллий ҳокимият томонидан юридик ҳамда 
жисмоний шахслар даромадларининг бир қисмини мажбурий 
равишда бюджетга жалб этилиш шаклидир. 
Солиқ миллий ички маҳсулотни, иқтисодий-ижтимоий тарақ-
қиѐтни таъминлаш мақсадида тақсимлаш ва қайта тақсимлашни 
таъминловчи муҳим воситадир. Солиқ давлат бюджетига келиб ту-
шадиган мажбурий характерга эга бўлган пул тўлови муносабатидир. 
Солиқ иқтисодий категория бўлганлиги учун бозор иқтисодиѐти му-
носабатлари тизими билан чамбарчас боғлиқдир. Бозор иқтисодиѐти 
эркин иқтисодиѐтдир, яъни ҳар бир юридик ѐки жисмоний шахс эр-
кин баҳо белгилаш, маҳсулот етказиб берувчини топиш ва ўзи 
маҳсулотини сотиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун давлат уларнинг бир 
қисм даромадларини тақсимлаб, бюджетга оддий ажратма сифатида 


ола олмайди. Бундай даромадларни солиқ сифатида олиш учун Олий 
мажлиснинг қарори зарур, яъни қонун билан олинган тўлов бюджетга 
ўтади. Солиқ мустақил хўжалик юритувчи субъект даромадининг бир 
қисмини қонун асосида белгиланган шаклда ва миқдорда давлатга 
олишдир. Солиқлар, асосан, давлатнинг фирмалар, концернлар, таш-
килотлар ҳамда аҳолидан ундириладиган пул маблағларидир. А.Смит 
солиқлар тўловчилар учун қуллик белгиси бўлмай, балки озодлик 
белгисидир, деб таърифлаган эди. Солиқ ҳақиқатда демократик 
тарздаги тўлов бўлиб, бозор муносабатларига ҳуқуқий асосда жорий 
этилади. 
Солиққа тортиш сиѐсатининг тўрт тамойилини Амир Темур 
ўзининг «Тузуклари»да ишлаб чиққан. Жумладан, асарда ҳосил йи-
ғиб олингандан сўнг солиқ солиниши зарурлиги, бундан суғорилади-
ган ерлардан хазинага ҳосилнинг учдан бир, суғорилмайдиган май-
донлардан эса тўртдан бир қисмини ундириш кераклиги таъкидлана-
ди. Шунингдек, соҳибқирон даромадларни ҳаддан ортиқ солиқлар 
билан қамраб олмаслик хусусида ҳам қимматли фикрлар билдирган. 
Солиқлар фақат солиқ тўловчиларнинг даромадларидан ундири-
лиши керак. Солиқ тизими бюджетга ундириладиган солиқлар маж-
муидир. Унда солиқларни йиғиб олиш йўллари ва услублари мужас-
самлашган. Солиқлар тизими маълум бир тамойиллар асосида таш-
кил топади. Шулардан муҳимлари: умумийлик, яъни ҳуқуқий, мул-
кий шаклларидан қатъи назар барча иқтисодий субъектлар солиққа 
тортилади. 
Муқимликда барча солиқ турлари ва уларнинг ҳажмлари қатъий 
белгиланган бўлади. Мажбурийликда солиққа тортилган барча субъ-
ектлар белгиланган солиқни ўз вақтида тўлашлари талаб қилинади. 
Солиқ тўловининг иқтисодий мустақиллиги кўзда тутилгани туфайли 
солиқни тўлашдан бошқа иложи йўқлиги эътиборга олинган ҳолда, 
иқтисодий чоралар асосида уни тўлашга мажбур этилади. Тенг таъ-
сир этиш (ѐки барчага баробар таъсир этиш) дейилганда, солиққа 
тортилувчиларнинг барчасидан даромад ва фойдаларининг салмоғига 
яраша солиқ даражалари белгиланиб ундирилиши тушунилади. 
У.Петти, ўзининг «Солиқлар ва йиғимлар тўғрисида трактат» асарида 
бу тамойилни ифодалаб, шундай деб ѐзади: «Солиқлар қанчалик ул-
кан (кўп) бўлмасин, агар у барчага пропорционал тарзда бўлса, бунда 
ҳеч ким бойлигини йўқотмайди»
44

44
Петти У. Иқтисодиѐт классиклари анталогияси. –М., 1993, 23-бет. 


Солиқлар, асосан, давлат (маҳаллий ташкилотлар)нинг фирма-
лар, концернлар, ташкилотлар ҳамда аҳолидан ундирадиган пул 
маблағларидир. 
Солиқнинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: 
-
солиқ ва йиғимлар мажбурий бўлиб, бунда давлат солиқ 
тўловчининг бир қисм даромадини мажбурий бадал сифатида бюд-
жетга олиб қўяди; мажбурийлик чораси ҳуқуқий жиҳатдан давлат 
томонидан кафолатланади; 
-
солиқлар хазинага-давлат бюджетига тушади; борди-ю, тўлов 
«Умид», «Экосан» каби жамғармаларга тушса, унда солиқ муносаба-
ти рўй бермайди; 
-
солиқлар қатъий белгиланган ва доимий характерда бўлади; 
-
давлатга тўланган солиқ суммаси тўловчининг ўзига тўлиқ 
қайтмайди, яъни у эквалентсиз пул тўлови ҳисобланади. 
Солиқ иқтисодий категория бўлганлиги сабабли тўловчилар ва 
бюджет ўртасида даромадлар тақсимланаѐтганда томонларнинг ман-
фаати, албатта, эътиборга олиниши зарур. Давлат солиқ тўловчилар-
нинг даромадини истаганича ола олмайди, чунки солиқларни бюд-
жетга олишнинг маълум чегараси мавжуд. Зеро, ижтимоий адолат 
ҳукмрон бўлган вақтда, солиққа тортиш ва солиқ даражаларини 
белгилаш, имтиѐзлар беришда барча солиққа тортилувчиларга тенг 
шароитлар яратилиш, айниқса, кам даромадли субъектларга, аҳолига 
нисбатан алоҳида эътибор берилиши лозим. Солиқ тўлов тизими ва 
уни амалга ошириш тартиб-қоидалари содда, тушунарли ва солиқ 
тўловчилар учун қулай ҳамда солиқ йиғувчилар учун тежамли 
бўлиши керак. 
Солиқ тизими ялпи ички маҳсулотни тақсимлаш ва қайта тақ-
симлаш омили экан, давлат ўз иқтисодий сиѐсатини самарали амалга 
ошириш воситаси сифатида макроиқтисодиѐтни ривожлантириш, 
бозор инфратузилмасини яратиш, уни янада такомиллаштириш ва 
бошқа умумдавлат мақсадлари учун етарли молиявий ресурсларни 
тўплаш ҳамда ундан фойдаланишни кўзда тутади.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish