Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Молия функциялари 
Молиявий муносабатларга хос бўлган белгилар ва хусусиятлар 
молиянинг функцияси-вазифасида мужассамлашади. 
Молиянинг функцияси молия моҳиятининг хўжалик фаолияти-
даги аниқ кўриниши, унинг ифодаси эканлигидадир. 
Молия, энг аввало, давлат фаолиятининг аккумуляция йўнали-
шига оид моддий асосларини яратишда тақсимлаш, рағбатлантириш, 
ижтимоий ҳимоялаш, иқтисодий информация бериш функцияларини 
бажаради. Буларнинг ҳар қайсига алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтамиз. 
Тақсимот функцияси.
Жамиятда яратилган ялпи ички маҳсулот 
(ЯИМ) ва унинг асосий қисми бўлмиш миллий даромад (МД) хўжа-
лик субъектлари ўртасида молия воситасида тақсимланади, яъни пул 
фондларига айлантирилади. Бирламчи тақсимот ишлаб чиқаришнинг 
ўзида амалга ошади. Бундай тақсимот натижасида бирламчи даромад 
юзага келади: фойда, иш ҳақи фонди, ижтимоий суғурта учун ажрат-
малар, амортизация пули кабилар ташкил топади. Уларнинг ҳар бири 
ўзига тегишли вазифасини бажаради. Масалан, амортизация фонди 
ишлаб чиқаришни қайта тиклашга ишлатилади, лекин ундан ҳеч 
қачон иш ҳақи сифатида фойдаланилмайди ѐки суғурта учун сарфла-


нилмайди. Ўз навбатида, иш ҳақи фонди амортизация вазифасини 
бажармайди. 
Иккиламчи тақсимот, яъни қайта тақсимлашда бир марта тақ-
симланган маҳсулот қиймати молия воситаларида, масалан, солиқлар 
ва ҳар хил тўловлар ѐрдамида қайта тақсимланади. Қайта тақсим-
лашда молиянинг асосий унсури бўлган бюджет асосий роль ўйнади. 
Даромадни қайта тақсимлаш молиявий алоқаларни қайтадан ишлаб 
чиқиш натижасида турли корхона, тармоқлар, корхоналар билан дав-
лат, ҳамда аҳоли ўртасида рўй беради. 
Рағбатлантириш функцияси. 
У молиянинг иккинчи функцияси 
ҳисобланади. Бундан молия воситаси хўжалик субъектларининг 
иқтисодий фаолиятини тартибга солиш, мувофиқлаштириш йўли би-
лан илмий-техник тараққиѐтга эришиш ва ижтимоий муаммоларни 
ҳал этиш мақсадида муайян соҳа субъектларининг фаолиятини рағ-
батлантириш жараѐни тушунилади. Иқтисодий рағбатлантириш во-
ситаси тақсимотдир. Аммо тақсимлаш ва рағбатлантириш функцияси 
айнан бир хил жараѐн эмас. Маълумки, тақсимлаш ҳар доим ҳам 
рағбатлантиришни мўлжалламайди. Масалан, номоддий соҳа ҳамда 
ижтимоий тадбирлар молия муносабатлари асосида молиялаштири-
лади, яъни молиядан пул ажратилиб, кишиларни бепул ўқитиш, да-
волаш, ногиронлар, кўп болали оилаларга нафақа тўлаш кабилар 
рағбатлантирилмайди. Лекин молияда рағбатлантирувчи жиҳат ҳам 
мавжуд. Молия тизимида солиқлар, тўловлар, субсидиялар ва суб-
венциялар асосида рағбатлантириш амалга оширилади. Масалан, 
солиқдан имтиѐз берилиши корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқа-
ришни кенгайтириш учун сарфланадиган инвестицияни кўпайтиради, 
ишловчиларга кўпроқ мукофот беришни таъминлаб, уларни самарали 
меҳнат қилишга ундайди. Бож тўловлари камайтирилса, экспорт 
рағбатлантирилади, импорт эса қисқартирилади. Зарурият туғилганда 
зарарни қоплаш учун субсидия бериш билан ҳам корхонани молия-
вий соғломлаштириш имкони яратилади. 
Ижтимоий ҳимоя функцияси
. Жамиятда аҳолининг шундай 
қатлами борки, улар объектив сабабларга кўра ҳаѐт кечиришда ўзини 
ўзи тўла таъминлай олмайди (ногиронлар, кўп болали камбағал оила-
лар, ишсизлар). Давлат бундай аҳоли қатламларининг минимал ҳаѐт 
кечириши учун молиявий жиҳатдан таъминланишни кафолатлайди. 
Ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами махсус ташкил этилган пул 
маблағлари (масалан, ишсизлик нафақалари, болалар учун нафақалар, 


ногиронлик пенсиялари) ҳисобидан таъминланиб борилади. Бундай 
маблағ фақат давлат томонидан эмас, балки корхоналар, ташкилотлар 
(жамоат бирлашмалари) маблағлари ҳисобига ҳам жамғарилади. Жа-
мият аъзоларининг барчасига тегишли бўлган оммавий ижтимоий 
кафолатлар аҳоли соғлиғини таъминлаш, умумий ўрта таълим, атроф-
муҳитни соғломлаштириш кабилар учун сарфлаѐтган давлат томони-
дан молиялаштирилади. 
Бозор иқтисодиѐти тизимига ўтишда нарх кўтарилиши муноса-
бати билан аҳоли кўрган зарар қисми компенсацияланади, яъни аҳо-
лининг пул даромади оширилади. Бунда давлат бюджети дотация-
лайдиган нархлар ва тарифлар амал қилади. Баъзи товар ва хизматлар 
аҳолига сотилганда нархи ҳақиқий нархидан анча паст бўладики, 
орадаги фарқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Молиянинг 
ижтимоий ҳимоя функцияси ҳозирда, бозор иқтисодиѐти шароитида, 
аниқ ижтимоий мўлжалга қараб йўналтирилмоқда. 
Иқтисодий ахборот бериш функцияси
. Иқтисодиѐтни бошқа-
ришда молиявий хўжалик субъектлари ва жамият иқтисодий фаолия-
тининг якунлари хусусида ахборот бериб туриш катта аҳамиятга эга. 
Чунки мамлакатнинг иқтисодий ҳолати молияда ўзининг миқдорий 
ифодасини топган бўлади. Ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткич-
лари молия орқали аниқланади. Молиявий фондлар ҳаракатига қараб, 
ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолларнинг бир-бирига нақадар 
монанд эканлигини билиб олиш мумкин. 
Молиявий ахборот тадбиркорлар иш фаолиятининг бориши, ше-
рикларининг аҳволи, рақобатчиларнинг имкониятлари қай аҳволда 
эканлиги тўғрисида ҳар доим хабардор бўлиб туришни таъминлайди. 
Молия функцияларининг намоѐн бўлиши иқтисодий ўсишнинг 
шарти ҳисобланади. Молия орқали ҳосил бўлган пул фондлари сама-
рали ишлатилиши лозим, бу моддий ва меҳнат ресурсларини тегишли 
йўналишда сарфлаш керак демакдир. Такрорий ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий ўсишини пул маблағ билан таъминлайди. Молия ўз функ-
цияларини аниқ молиявий воситалар, яъни, харажатлар, амортизация, 
фойда, акция курси, дивиденд, солиқлар, тўловлар, банк ҳақи, суғур-
та ҳақи, субсидия, дотация, компенсация ва ҳоказолар орқали бажа-
ради Улар айни вақтда молиявий ресурсларни ташкил қилади. Улар 
орқали хўжалик фаолиятига таъсир этиш мумкин. 
Молиявий ресурслар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун пул 
манбаи бўлиб хизмат қилади. Амортизация фонди ва фойдадан ажра-


тилган пул маблағлари инвестиция учун хизмат қилади. Уларнинг 
миқдори орта борган сайин ишлаб чиқариш қуввати ҳам кўпая бора-
ди. 
Молиявий ресурслар орасида фойда асосий ўринда туради, чун-
ки фойда соф даромад сифатида иқтисодий ўсиш манбаи ҳисобла-
нади. Фойда ҳисобига соф инвестиция фонди ўсади, ҳар хил резерв ва 
суғурта фондлари ҳамда ижтимоий фондларга ажратмалар кўпаяди. 
Молиявий ресурсларни ҳосил қилишда тўпланган миллий бой-
лик ҳам қатнашади. Масалан, соф олтин, олтин буюмлар, жавоҳир-
лар, ноѐб буюмлар гаровга қўйилиб қарз олинадики, улар иқтисодий 
ривожланиш учун ишлатилади. 
Молиявий ресурслар иқтисодиѐтда кутилмаган ҳодисалар – та-
биий офатлар, фалокатлардан ѐки дунѐ бозори нархларининг пасайиб 
кетишидан ҳимоя қилади. 
Молиявий ресурсларнинг икки хил тури мавжуд: 
1) микроресурслар ѐки марказлашмаган ресурслар. Улар корхо-
на, фирма, компания, концерн, ташкилот, жамоат уюшмалари доира-
сида бўлиб, хўжалик субъектларининг ўзига тегишли ѐки улар қарзга 
олган пул маблағлари; 
2) макроресурслар ѐки марказлашган ресурслар. Улар мамлакат 
миқѐсида ташкил топиб, бюджет ѐки бюджетдан ташқари фондлар 
ҳисобига пайдо бўлади ва давлат ихтиѐрида туради. 
Микроресурслар корхона, ташкилотлар фаолиятига хизмат қил-
са макроресурслар умумиқтисодий, умумдавлат эҳтиѐжларига йўнал-
тирилади. Бозор иқтисодиѐти тизимида микроресурслар бир-ламчи 
бўлиб, улар устуворликка эгадир. Чунки иқтисодий эркинлик шарои-
тида хўжаликнинг дастлабки бўғини – корхона, фирма, компания ва 
хўжаликлар молияси иқтисодий ўсишнинг таянчи ҳисобланади. 
Макроресурслар иқтисодиѐтни тартиблашда асосий роль ўйнайди ва 
давлатнинг иқтисодий вазифасини амалга оширишга хизмат қилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish