йўллари ҳамда усулларининг мажмуи англашилади. Солиқ
тизимида
бир қатор вазифалар амалга оширилади. Солиқ тўловчилар билан
давлат ўртасидаги даромадаларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш,
ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги фаолиятни рағбатлантириш ѐки
чеклаб қўйиш, аҳолининг муайян қатламларига ижтимоий имтиѐзлар
бериш кабилар шулар жумласидандир.
Солиқ тизими солиқ турлари, имтиѐзлари, нормаси (ставкаси),
ундириладиган даромадларни аниқлаш каби ишлар ва иқтисодий му-
носабатларни ўз ичига олади. Бундай тизими муайян мамлакат иқ-
тисодиѐти хусусияти, тараққиѐти даражасига мувофиқ шаклланади.
Солиқ элементлари солиқ
субъекти, объекти, манбаи, ставкаси,
бирлиги, юкки каби тушунчаларни қамраб олади. Солиқ тизимида
солиқ субъектлари ва солиқ объектлари муҳимдир. Солиқ субъекти
солиқ тўловчилар, яъни солиқ ундириладиган шахс, фирма, корхона-
лар ва солиқ ундирувчилардан иборат. Солиқлар қандай субъектлар-
дан ундирилишига қараб, қуйидаги турларга бўлинади:
– юридик шахслардан ундириладиган солиқлар;
– жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар;
– юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар.
Кўп укладли иқтисодиѐтда солиқ объектлари ҳам кўпаяди ва
уларнинг ижтимоий мавқелари ўзгара бориб, турлича кўринишга эга
бўлади. Солиқ объекти солиқ ундириладиган даромад ѐки мол-мулк-
дир.
Унга фойда, капитал, ер, иш ҳақи, қўшимча қиймат, иморат,
транспорт воситаси, айрим товарлар, гонорар ҳамда қимматли қоғоз
кабилар киради.
Уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
–даромад (аҳоли, корхоналар, фирмалар);
–мулк (ҳаракатдаги мулк, капитал сифатида даромад келтирув-
чилар) ва ҳаракатда бўлмаган мулк;
–мулкни меросга қолдириш, қимматбаҳо қоғозлар савдосидан
олинадиган ҳамда божхона тўловлари кабилар.
Солиқ манбаи
субъектларнинг даромадидир, мулк эса фаолият
натижасидир. Айнан шу солиққа тортиш манбаининг у ѐки бу солиқ
тури учун тўланадиган қисми солиқ нормаси (ставкаси) дейилади.
Солиққа тортиш бирлиги объектнинг ўлчов бирлиги демакдир.
Бундай бирлик даромад солиғи сўм, ер солиғи кв.метр,
транспорт
солиғида (фуқаролар учун) моторнинг қуввати-от кучи билан белги-
ланади.
Ўзбекистон солиқ қонунчилигида солиқ ставкаси турлари
бўйича солиқларнинг
пропорционал, прогрессив ва нолли ставкала-
рига амал қилинмоқда. Регрессив ставка ҳам 1995 йилдан кучга кир-
ган, бироқ ўша йилиѐқ барҳам топган эди.
Прогрессив солиқ усули даромаднинг ўсиб
бориши билан
ўртача солиқ ставкасининг кўпайишидан иборат. Қонунчилигимизда
бундай усул фақат фуқароларнинг даромад солиғига нисбатан қўлла-
нилади. Регрессив солиқ усулида солиқ ставкаси миқдорлари кама-
йиб бориши билан солиқ ставкаси ҳам камайиб, даромаднинг ўсиши-
га нисбатан камайиб боради. Оқибатда айрим табақа солиқ тўловчи-
ларга имтиѐзлар бериш имкони яратилади.
Пропорционал солиқ усулида, даромад миқдоридан қатъи назар,
ўртача солиқ ставкаси ўзгармайди.
Амалиѐтда уччала солиқ ундириш кўринишлари мавжуд. Давлат
улар асосида ўз ижтимоий вазифаларини бажара боради.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 5-8-моддаларига
биноан солиқ тизими қуйидаги таркибга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: