Ер рентаси
– ерга бўлган эгаликни иқтисодий жиҳатдан амалга
оширишнинг шаклидир.
Рента муносабатлари
– ердан фойдаланиш натижасида яратил-
ган соф даромадни тақсимлаш ва ўзлаштиришда вужудга келадиган
муносабатлар.
Абсолют рента
– қишлоқ хўжалигида ерга бўлган
хусусий
мулкчилик монополияси натижасида вужудга келиб, ҳамма
турдаги
яхши, ўртача ва ѐмон ерлардан олинадиган рента.
Дифференциал рента
– ер участкаларининг унумдорлигидан ва
жойлашган жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган
қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента I
– ер участкаларининг табиий унумдор-
лигидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф
даромад.
Дифференциал рента II
– ер участкаларининг иқтисодий унум-
дорлигини ошириш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф
даромад.
Монопол рента
– алоҳида табиий шароитга эга бўлган, ноѐб
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган ерлардан олинади-
ган рента.
Ундирма саноат рентаси
– фойдали қазилма конларининг жой-
лашиши ва уларнинг бойлигидаги фарқлар
натижасида вужудга
келади.
Агросаноат мажмуаси
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва
истеъмолчиларга етказиб
бериш билан боғлиқ хўжалик тармоқларининг бирлиги.
Агросаноат инфратузилмаси
– бевосита қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришига хизмат қилувчи соҳалар.
Do'stlaringiz bilan baham: