Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши 
Ер 
сифати 
Ер 
миқдори 
Ялпи 
ҳосил, 
центнер 
Жами 
харажатлар, 
сўм 
1 центнерга 
сарфланган 
ўртача 
харажатлар, 
сўм 
1 центнер 
маҳсулотнинг 
бозор нархи, 
минг сўм 
1 центнер 
учун 
ҳисобланган 
диффер.рента, 
сўм 
1 га. ерга 
ҳисобланган 
диффер.рента, 
сўм 
Ўта 
ѐмон 

15 
120 




Ёмон 

18 
120 
6,67 

1,33 
23,94 
Ўртача 

20 
120 



40 
Яхши 

22 
120 
5,45 

2,55 
56,1 
Ўта 
яхши 

25 
120 
4,8 

3,22 
80 


Дифференциал рента I мазмунан иқтисодий фойданинг бир 
тури, лекин у ер эгаларига тегишли бўлгани учун рентага айланади. 
Саноат маҳсулотларидан фарқлироқ, қишлоқ хўжалик маҳсулот-
лари харажатлари жумласига моддий ва меҳнат сарфи, нормал фой-
дадан ташқари рента ҳам киради. Маҳсулот шундай харажатлар неги-
зидаги нархларда сотилганда, ўта ѐмон ерларда дифференциал рента I 
бўлмагани ҳолда (у нархга асос бўлади), бошқа сифатли ерларда 
шундай рента вужудга келади (1-жадвал). 
Жадвалдан ерлар миқдори, сарф-харажатлар тенг миқдорда бўл-
ганда, нархни ўта ѐмон ер харажати белгилаши маълум бўлади. Маз-
кур харажат таркибида абсолют рента мавжуд. Ерларнинг табиий 
ҳосилдорлиги турлича бўлганидан, сарфланган харажатлар тенг кел-
са-да, ҳосил турлича олинганлиги аѐнлашади. Шунга кўра, ўртача 1 
центр ҳосилга сарфланган харажатлар ҳам турлича бўлади. Бундай 
шароитда ўта ѐмон ерда дифференциал рента I юзага келмайди. Айни 
вақтда ернинг сифати ошиб борган сайин рентанинг ҳам кўпайиб бо-
риши юз беради. Бозор талаби қисқариб, ўта ѐмон ерни ишлатиш 
эҳтиѐжи қолмаган тақдирда, нархни ѐмон ер шароити белгиламайди 
ва бундай ерда дифференциал рента I пайдо бўлмай қўяди. Агар ѐмон 
ер экилмай қолса, ўртача ер шароити нархни белгиламайди, натижада 
бу ердан ҳам дифференциал рента йўқолади. Дифференциал рента I 
мавжудлигидан, ернинг сифатига қараб унинг ижара ҳақи ҳам ҳар 
хил бўлади. Дифференциал рента юзага келмаганда, ҳамма жойда 
ижара ҳақи бир хил бўлиши мумкин эди. Реал ҳаѐтда эса бундай 
ҳолатнинг рўй бериши мумкин эмас. 
Дифференциал рента I ни фақат ернинг табиий унумдорлиги би-
лан боғлаб бўлмайди. Уни юзага чиқарувчи яна бир омил борки, бу 
ер участкаларининг истеъмолчиларга яқин-узоқ бўлишидадир. Ер 
участкалари бозорга нисбатан ҳар хил масофада жойлашган бўлиши 
мумкин. Шунинг учун уларнинг транспорт билан боғланиши ҳам ҳар 
хилдир. Бу эса транспортдан фойдаланишни арзонлаштиради ѐки 
қимматлаштиради. 
Масалан, тупроқ сифати бир хил бўлган А,В,С участкалари 
бўлиб, уларда пахта етиштирилади дейлик. Фараз қиламиз: А участка 
автомобиль йўли ѐқасида ва пахта пунктидан 5 км узоқликда жой-
лашган. В участка катта йўлдан анча ичкарида ва пунктга нисбатан 
15 км нари масофада жойлашган. С участка эса чўл биқинидаги янги 


ўзлаштирилган ерда, пунктга нисбатан 50 км нари масофада жойлаш-
ган. Бинобарин, ернинг жойлашган ўрнига қараб, А, Б, С участка-
ларидан пахтани пунктга ташиб етказиш харажатлари ҳар хил бўла-
ди. Бир тонна пахтани ташиш А участкага бир минг сўмга тушган 
бўлса, В участка учун 3 минг, С участка учун эса 10 минг сўмга 
тушади. Шундай қилиб, транспорт харажатлари умумий сарфга 
таъсир этиш орқали дифференциал рента юзага келади. Транспорт 
харажатлари арзонга тушган А ва В участкаларида дифференциал 
рента пайдо бўлади. 
Дифференциал рента II
тупроқнинг иқтисодий ҳосилдорлиги 
натижасидир. Ерга қўшимча маблағ сарфлаб, ишлов бериш орқали 
ҳосилдорликни ошириш натижасида олинган рента дифференциал 
рента II бўлади. 
Тупроқнинг табиий имкониятлари доирасида ерга қўшимча 
маблағ сарфланганда ҳосилдорлик маълум даражада ошади ва шунга 
мувофиқ равишда ўртача харажатлар камаяди. Сарфланган харажат-
лардан самарали фойдаланиш натижасида турли хўжаликларда 
маҳсулотнинг индивидуал харажатлари дифференциал рента II ни 
ҳосил қилади. Кўринадики, тупроқнинг табиий эмас, балки иқтисо-
дий ҳосилдорлигидаги тафовутлар дифференциал рента II ни юзага 
келтиради. 
Хўжалик юритиш амалиѐтида рента турлари биргаликда мавжуд 
бўлиб, уларни бир-биридан ажратиш қийин. Шу сабабли дифферен-
циал рента II нинг ҳосил бўлиш механизмини назарий жиҳатдан 
таҳлил этамиз. Бунда ер сифати бир хил, дастлабки сарфланган маб-
лағ тенг, лекин ерга сарфланган қўшимча маблағ миқдори турлича, 
бу маблағлар тўла ишлатилиб харажатлар таркибига ўтади, деб фараз 
қиламиз (2-жадвал). 
Жадвал таҳлилидан маълум бўладики, А участкасида диффе-
ренциал рента II юзага келмайди, чунки ерга қўшимча маблағ сар-
фланмаган. В ва С участкаларига қўшимча маблағ сарфлангани ту-
файли ҳосилдорлик юқори бўлади, маҳсулот бирлигига сарфланган 
ўртача харажат пасаяди, натижада дифференциал рента II пайдо 
бўлади. Аммо С участкада маблағлар самаралироқ ишлатилгани учун 
дифференциал рента II кўп бўлади (40>18). 
Дифференциал рента II моҳиятан қўшимча сарфлар келтирган 
қўшимча иқтисодий фойда ҳисобланади, лекин у ер эгасига ўтганда-
гина рентага айланади. Ер эгаси ѐки ижрочининг илгари сарфлаган 


капитали унинг сифатини яхшилайди. Ерга сарфланган маблағ ерга 
сингади ва унинг унумдорлигини белгиланган меъѐрдагидан ошира-
ди. Сифати ошган ер қайтадан ижарага берилганда унинг эгаси 
дифференциал рента II ни ҳам ижара ҳақи таркибида олади. 
Монопол рента
. Қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури – 
монопол рента мавжуд. Бу алоҳида иқлим шароитига эга бўлган ўта 
ноѐб маҳсулот етиштириладиган ер учун унинг эгасига тўланадиган 
рентадир. Бундай рента ноѐб маҳсулотлар (чой, кофе, цитрус ўсим-
ликлар меваси, махсус қизил ѐғоч ва б.) етиштирилишидан пайдо 
бўлади. Ноѐб маҳсулотларнинг таклифи оз бўлса-да, талаби ката. 
Чунки улар камроқ ишлаб чиқарилади. Ноѐб маҳсулотлар таклифи 
ўзгарувчан (эластик) бўлмайди, чунки улар нархининг ўзгариши, 
уларни оз ѐки кўп ишлаб чиқаришни таъминлай олмайди. Шу сабаб-
ли камѐб маҳсулотлар монопол нархда сотиладики, бу нарх ишлаб 
чиқаришга кетган харажатлардан анча юқори туради, натижада ер 
эгалари монопол рента олишга муваффақ бўладилар. Бундай рента 
шароити ноѐб ерлар учун, бошқаларига қараганда, юқори ижара ҳақи 
белгиланишида ифода этилади. Мазкур рента йўқолиши ҳам мумкин, 
чунки фан-техника тараққиѐти юқори агротехника туфайли айрим 
ерлар ўзининг ноѐблик хоссасини йўқотади. Чунки бундай ерларда 
етиштириладиган маҳсулотларни бошқа ерларда ҳам етиштириш им-
конияти пайдо бўлади, шунга мос навлар, сунъий иқлим шароити 
яратилади ва ҳоказо. 
Ер ости қазилма бойликлари (ундирма саноат)ни олувчи саноат-
да ҳам қўшимча даромад қўлга киритилади. Ер ости қатламида фой-
дали қазилма бойликларнинг жойлашган (ишлаш учун қулай)лиги 
жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ 
қилади. Худди қишлоқ хўжалигига ўхшаб, ўрта, яхши ва ўта яхши 
конларда иш юритувчи корхоналар мавжуд. 
Қазилма бойликларни ердан ажратиб бўлмайди, унинг устидаги 
бойлик ер билан биргаликда мулк ҳисобланади. Мулк эгаси ундан 
ўзигина фойдаланса қўшимча фойда олади. Конни ижарага олган 
субъект мулк эгасига ундан фойдаланганлиги учун рента тўлайди. 
Ундирма саноатдаги рента тупроқ ҳосилдорлигига эмас, балки ер 
қаъридаги қазилма бойликларнинг оз кўплиги, сифати, қазиб олиш 
харажатларига боғлиқ бўлади. 
Маълумки, саѐз жойларнинг таркиби бой геологик шароити ях-
ши, ташиб олиниши қулай бўлган бойликлар мавжуд. Бундай ердан 


катта рента олиш кўзда тутилади. Чунки бойликларни ундириб, қайта 
ишлаш кам харажатни талаб қилади ва аксинча. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish