Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капи-
тал.
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракати бир карра юз берадиган 
ҳолат эмас, балки узлуксиз, доимо такрорланиб турадиган жараѐн-
дир. Доиравий айланишнинг бундай узлуксиз такрорланиб, янгила-
ниб туриши 
тадбиркорлик капиталининг айланиши
дейилади. 
Капиталнинг айрим қисмлари турли тезликда ҳаракат қилади. 
Шу туфайли сарфланган маблағларнинг айланиш тезлиги турлича 
бўлади. Масалан, унумли истеъмолда бўлган меҳнат предметлари 
(хом ашѐ ва материаллар)нинг қиймати, бир доиравий айланишда ўз 
қийматни тайѐрланган маҳсулотга тўлиқ ўтказади. Меҳнат қуроллари 
(ишлаб чиқариш воситалари) қиймати бир неча доиравий айланишда 
ўз қийматини тайѐрланаѐтган маҳсулотларга қисман ўтказиб кейин 
муайян белгиланган вақтдан сўнг ўзининг бошланғич шаклига 
қайтади. 
Капитал айланиш хусусиятига қараб, айланиш тезлиги турлича 
бўлади, ўз қийматини тайѐрланган товарга ўтказиш усули жиҳатдан 
бир хил эмас. Мана шундан қилиб чиқилганда, капитални икки қисм-


га: асосий ва айланма капиталга бўлиш мумкин. Бундай бўлиниш-
нинг моддий асосини меҳнат воситалари билан меҳнат буюмлари 
ўртасидаги фарқ ташкил этади. 
Асосий капитал ишлаб чиқариш жараѐнида тўлиқ иштирок этиб, 
ўз қийматини тайѐр товарларга қисман, бир марта эмас, балки бир 
неча доиравий айланиш давомида ўтказади. Машиналар, асбоб-уску-
налар, ишлаб чиқариш биноларидан иборат бўлган бу қисм 
асосий 
капитал
деб аталади. Айланма капитал ишлаб чиқариш жараѐнида ўз 
қийматини тайѐрланаѐтган товарга батамом ўтказади ва ашѐвий-
буюм шаклини йўқотади, сотилгандан сўнг корхонага пул шаклида 
қайтиб келади. Хом ашѐ, ѐқилғи, ѐрдамчи материалларда гавдалана-
диган капитал 
айланма капитал
деб аталади. Улар жумласига ѐллан-
ма меҳнатга ҳақ тўлашга авансланган маблағлар ҳам киради. 
Асосий ва айланма капиталлар бир-биридан фарқланишига 
қараб, қуйидаги белгиларга эга; 
– ишлаб чиқариш жараѐнида ҳаракат қилиш хусусиятларига қа-
раб, асосий капитал ишлаб чиқарилаѐтган товарнинг моддий тарки-
бига буюм жиҳатдан кирмайди, чунки у узоқ йиллар давомида ишла-
тилади (масалан, станок 10 йил, бино 50-100 йил), ўзининг дастлабки 
натурал буюмлилигини бир неча доиравий айланишлар давомида 
сақлаб қолади. Айланма капитал (масалан, пахта, жун, пилла, металл) 
эса ҳар бир доиравий айланишда тўлиқ унумли истеъмол қилинади. У 
ўзининг буюмлилиги ва ашѐвийлик шаклини йўқотади, истемол учун 
тайѐр товарга айланади; 
– қийматнинг ишлаб чиқариш натижаларига ўтиш хусусиятига 
қараб, асосий капитал ишлаб чиқариш жараѐнида узоқ йиллар даво-
мида ишлатилади, уларнинг қиймати ишлаб чиқарилган товарларга 
қисман ўтиб боради. Агар станок 10 йил, бинолар эса 50 йил даво-
мида фойдаланилса, бунда ҳар йили етказилган маҳсулот қиймати 
станок қийматининг 1/10 ва бино қийматининг 1/50 қисми ўтади. 
Хом ашѐ ва ѐрдамчи материаллар, ѐқилғи, энергия каби айланма 
капитал ҳар бир доиравий айланишда тўлалигича унумли истеъмол 
қилинади, уларнинг қиймати етказилган товарлар қийматига 
тўлалигича ўтади. 
– капитал қийматининг айланиш усулига қараб, қийматнинг ай-
ланиш усули бўйича асосий капитал қиймати иккига бўлинади: қий-
матнинг товарга ўтган қисми товарлар ва хизматлар билан биргалик-
да муомалада бўлади ва доиравий айланиш жараѐнида товар шакли-


дан пул шаклига ўтади, ҳамда қоплаш фонди шаклида аста-секин 
жамғариб борилади, товарга ўтган қисми ишлаб чиқариш доирасида 
мавжуд асосий капиталда гавдаланганича қолаверади. Истеъмол 
қилинган предметларнинг қиймати тўла-тўкис айланиб, янги товар-
лар қиймати таркибига киради. Меҳнат воситалари айланиши даво-
мида бир қатор изчил доиравий айланишларда иштирок этади. Меҳ-
нат предметларининг айланиш вақти бир айланиш даврига тўғри 
келади; 
– асосий капитал қайта тикланиш усулига кўра, ишлаб чиқариш-
да иштирок этиб, товарга ўтказган қиймати бир қатор доиравий 
айланишларни ўз ичига олган қисми маълум давр давомида едири-
либ, эскириб ишдан чиққандан кейин пул шаклида янги, асосий 
капитал шаклига айланади. Айланма капитал ҳар бир доиравий 
айланишдан кейин ашѐвий буюм шаклида қайта тикланади. 
Шуни айтиш жоизки, барча меҳнат воситалари ҳисобланса ҳам 
асосий капитал таркибига кирмайди. Муомала жараѐнида ишлаб 
чиқаришнинг маълум даражада давом этиши натижасида унумли 
капитал (масалан: музлатгич ускуналари, қадоқлаш, ўлчаш машина-
лари, идиш материаллари, приборлар ва бошқалар) мавжуд бўлиб, 
улар ҳам асосий ва айланма капиталга бўлинади. 
Тадбиркорлик капитали ўз ҳаракатида ишлаб чиқариш ва 
муомала вақтларини ўз ичига олувчи давр мобайнида юз бермайди. 
Шу сабабли тадбиркорлик капитал айланиши вақти (АВ) ишлаб 
чиқариш вақти (ИВ) ва муомала вақти (МВ) йиғиндисидан ташкил 
топди, яъни : 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish