Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Кооператив ва давлат корхоналари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Кооператив ва давлат корхоналари
. Ҳозирги бозор иқтисо-
диѐтида хусусий тадбиркорлик билан бир қаторда, кооператив ва 
давлат корхоналари кенг қулоч ѐйган. Маълумотларга кўра, дунѐда 
қарийб бир миллион кооператив ташкилот ишламоқда. Уларнинг 
кўплари ўзининг рақобат қилиш қобилиятини кучайтиришга уринаѐт-
ган майда хусусий тадбиркорларнинг бирлашуви негизида юзага 
келган. Кооперациянинг бундай шакллари аграр шўъбага хосдир. Ҳо-
зирги кунда улар Франция ва ФРГда барча қишлоқ корхоналарининг 
камида 80% ни ҳамда Швеция, Дания, Норвегия, Финляндия, 
Исландия, Голландия ва Япония каби мамлакатларда деярли 100%га 
яқинини қамраб олган. Бунда фермерлар мустақил товар ишлаб 
чиқарувчи бўлиб, қолганлари тайѐр маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш 
ва сотиш, ем-хашак, ўғит ва техника сотиб олиш, бир-бирига молия-
вий кўмак бериш каби вазифаларни ҳал этиш учун ўз куч-ғайрат-
ларини бирлаштирадилар. 
Кооператив корхоналар вужудга келишининг бошқа бир усули – 
меҳнат коллективи томонидан хусусий фирманинг сотиб олиниши ва 
унинг кооперативга айлантирилишидадир. Бу, одатда, фирманинг 
синиш ва ишчиларнинг ишсиз қолиш хавфи рўй берганда содир 
бўлади. Давлат бундай кооперативларнинг бўлишидан манфаатдор ва 
уларни қўллаб-қувватлайди. Корхоналарни меҳнат коллективларига 
мулк қилиб бериш иқтисодий бухронлар оқибатларини бартараф 
этиш ва иш билан бандлик даражасини сақлаб қолишнинг етарлича 
самарали ва кенг ѐйилган усулидир. 


Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг барча асосий муаммолари-
ни ишчилар иштирокида ҳал қилишини кўзда тутувчи энг демокра-
тик шакл кооперативлар учун хосдир. Кооператив аъзоси – унинг 
эгаси сифатида бутун корхона ишининг пировард-натижасини тўғри-
дан-тўғри ўзлаштиришдан манфаатдор. Шу йўл билан ишлаб чиқа-
риш воситаларининг эгаси билан ходимлар ўртасидаги зиддиятлар 
бартараф этилади. 
Акционерлар компаниясида ҳам ишлаб чиқариш шундай тах-
литда ташкил этилган. Уларда меҳнат жамоалари акцияларнинг назо-
рат пакетига эга бўлиб, бундан бошқарув тизимини демократлаш-
тириш учун фойдаланилади. Бундай компанияларда акционерлар 
йиғилишларида акциялар сони бўйича овоз бериш одати кўпинча 
“битта ишчи – битта овоз” тартиби билан алмаштирилади. Компания 
идорасини бошқариш учун ишчилар ва хизматчилар сайланади. 
Бошқарув аппарати ўз-ўзини бошқариш усули ҳисобига кескин 
қисқартирилиши мумкин. 
Бироқ кооператив ҳаракатнинг ривожланиши ва кенг ѐйилишига 
тўғаноқ солувчи омиллар ҳам бор. Буларнинг асосийларидан бири 
бошқарувнинг нисбатан паст савиялиги эканлигидадир. Гап шундаки, 
кооперативларда менеджер ўз мавқеининг икки ѐқламалиги: унга 
бўйсунувчи, кишининг айни вақтда ѐлловчи эканлиги унинг интизом 
ўрнатиш, ишчиларни ѐллаш ва бўшатиш бўйича ҳуқуқлари чекланган 
эканлиги эътиборга олиниши керак. Кооператив ходимлари, бир 
томондан, менеджерларни ѐллашлари ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш-
лари, иккинчи томондан, уларнинг фармойишларига бўйсунишлари 
лозимлиги меҳнат интизомининг мустаҳкамланишига ѐрдам бермай-
ди. Пайчилар оладиган тайин меҳнат улушидан қатъи назар, фойда-
дан бир хил миқдорда ҳисса олишлари, демак менеджерлар меҳна-
тининг рағбатлантирилиш воситалари чекланганлиги туфайли иш 
интизоми сусаяди. 
Иккинчи омил ҳам ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур 
бўлган қўшимча молиявий маблағларни жалб қилишнинг қийинли-
гини кўрсатади. Бошқарув ва молия интизоми савиясининг пастлиги 
сабабли кредит берувчилар кооперативларга ишонмай қўйишади. 
Айрим виждонсиз кооператив аъзолари эса олинган фойдани ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришга сарфлаш ўрнига, кўпинча, уни “еб ѐтиш-
ни” афзал кўришади. 


Давлат тадбиркорлиги иқтисодиѐтни давлат йўли билан тартиб-
га солиш мақсадига эришишнинг энг муҳим воситаларидан биридир. 
У иш билан банд қолиш сиѐсатини амалга ошириш, ижтимоий ва 
ишлаб чиқариш инфраструктурасини таъминлаш, бир қатор илмий-
техник ва ижтимоий режаларни рўѐбга чиқаришда катта аҳамиятга 
эга бўлади. 
Давлат корхоналари, энг аввло, иқтисодиѐтнинг марказлашти-
рилган бошқарувсиз меъѐрида ишлай олмайдиган тармоқлари (темир 
йўл, телеграф, почта, ирригация иншоотлари, телекоммуникация-
лар)да, шунингдек харажатлар узоқ муддатдан кейин қопланадиган 
(энергетика, маиший хизмат) йирик капитал маблағларга муҳтож 
тармоқлар (ундирма, саноат, транспорт)да ишлайди. Бундан ташқари, 
давлат одатда фан-техника жиҳатдан истиқболли бўлган тармоқлар 
(ядро эенергетикаси, космик тадқиқотлар, электроника, нефть кимѐ-
си), ижтимоий тизим (соғлиқни сақлаш, таълим, маиший хизмат)ни 
маблағ билан таъминлаб туради. 
Давлат корхоналарининг учта асосий турини алоҳида кўрсатиш 
мумкин: 1) давлат бошқарув идорасига бевосита бўйсунувчи ташки-
лотлар бўлиб, улар давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади; 
2) мақсадлари ва фаолият даражасини давлат бошқарув идоралари 
белгилаб берса-да, нисбатан мустақил бўлган ҳамда бозорга ва ўз-
ўзини маблағ билан таъминлашга мўлжалланади; 3) мустақил товар 
ишлаб чиқарувчилар сифатида иш тутадиган (одатда, улар акциялар-
нинг назорат пакети давлатники бўлган компаниялар) корхоналар. 
Иккинчи ва учинчи турдаги корхоналар, бир томондан, фойдани 
максималлаштиришга қаратилган, иккинчи томондан, улардан ҳуку-
мат мамлакат иқтисодиѐтини тартибга солиш вазифаларини ҳал этиш 
учун фойдаланиши мумкин. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish