Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Тадбиркорлик капиталининг доиравий айланиши ва



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

5-§. Тадбиркорлик капиталининг доиравий айланиши ва 
айланиши 
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракати ва унинг босқичлари.
Тад-
биркорлик иқтисодий фаолиятнинг қандай тарзда амалга оширили-
шидан қатъи назар, узлуксиз жараѐн ҳисобланади. Бу жараѐнни 
амалга ошириш учун тадбиркор маълум миқдорда ишлаб чиқариш 
воситалари ва молиявий маблағларга эга бўлиши шарт. Тадбиркор 
ихтиѐрида мавжуд бўлган барча меҳнат воситалари, меҳнат предмет-
лари, тайѐр товарлар ва пул маблағларининг жами тадбиркорлик 


капитали деб юритилади. Маълумки, узоқ йиллар давомида буйруқ-
бозлик иқтисодиѐти шароитида, хўжалик амалиѐтида ва иқтисодиѐт 
атамашунослигида корхона ихтиѐридаги ишлаб чиқариш фондлари, 
деб атаб келинди. Бозор иқтисодиѐтига ўтилгандан сўнг кўп укладли 
иқтисодиѐт барпо этилди. Натижада, мулкчиликнинг турли-туманли-
гига асосланган корхоналар, шу жумладан, давлат корхоналари ва 
муассасалари ҳам тадбиркорликнинг у ѐки бу шакли билан шуғул-
лана бошлади. Шу сабабли фирмалар ва тадбиркорлар ихтиѐридаги 
ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат предметлари, товар ва пул маб-
лағларининг жамини тадбиркорлик капитали ѐки капитал термини 
билан атаймиз. 
Моддий неъматлар ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ҳар 
қандай капитал ўз ҳаракатини дастлаб пул суммаси шаклидан бош-
лайди. Дастлабки авансланган пул тегишли ресурслар бозоридан за-
рур товарлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш ва иш 
кучларини ѐллашга сарфланади. Демак, бундай ҳолатда пул, шунча-
ки, товарлар сотиб олишгагина сарфланмасдан, балки ишлаб чиқа-
риш учун зарур бўлган иқтисодий фаолият омилларини сотиб олишга 
сарфланади. 
Фирмалар ѐки тадбиркорлар олди-сотди йўли билан меҳнат во-
ситалари ва предметларини харид қилади, иш кучини ѐллайди, фойда 
олиш мақсадида ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиб, тегишли 
товарлар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилган товарлар, сотилгандан 
сўнг ишлаб чиқаришни ташкил этишга авансланган пул ресурслари 
фирма ихтиѐрига дастлабки шаклида қайтади. Қайтган пул ишлатил-
ган ресурсларнинг ўрнини қоплашга, шунингдек ѐлланма иш кучига 
ҳақ тўлашга сарфланади. Сўнгра бутун жараѐн яна ва яна қайтадан 
такрорланади, яъни унинг доиравий айланиши рўй бериб туради. 
Бинобарин тадбиркорлик капитали узлуксиз ишлаб чиқариш ва 
муомала жараѐнида доимо ҳаракатда бўлади ва бу ҳаракат жараѐнида 
бир қатор босқичлар кетма-кет, бир шаклдан иккинчи шаклга, яъни 
пул шаклидан унумли шаклга, сўнгра эса яна товар шаклига айланиб 
туради. Бундай капиталнинг кетма-кетлиги уч босқичдан ўтади. 
Биринчи босқичда
авансланган пулга зарур ишлаб чиқариш 
воситалари сотиб олинади ва ѐлланма иш кучига ҳақ тўлаш учун пул 
авансланадики, бу ишлаб чиқариш омилларини ташкил этади. 
Иккинчи босқичда
ишлаб чиқариш воситалари билан иш кучини 
ишлаб чиқариш мақсадларида истеъмол қилиш жараѐни юз бериб, бу 


жараѐн товар, унинг истемол қиймати ва қийматини, шу жумладан, 
қўшимча маҳсулот қийматини яратиш билан тугайди. 
Учинчи босқичда 
ишлаб чиқарилган товарлар сотилади, товар 
пулга айланади, яъни ўзининг дастлабки шаклига қайтади. Бутун 
жараѐн янгидан, аммо миқдор жиҳатдан кўпроқ шаклда бошланади. 
Ҳар бир муайян пайтда тадбиркорлик капитали маълум нисбатда 
уччала шаклнинг ҳаммасида пул, унумли ва товар шаклларида бўла-
ди. Уларнинг иккинчиси (унумли капитал) ишлаб чиқариш соҳаси-
нинг ўзгинасидир. Биринчи ва учинчи шакллари (пул ва товар шакл-
лари) муомала соҳасида амал қилиб, биргаликда муомала маблағини 
ташкил этади. 
Тадбиркорлик капитали унумли шаклининг доиравий айланиши 
ишлаб чиқаришнинг муомала нисбати етакчи роль ўйнашини очиб 
беради: ишлаб чиқариш биринчи ўринга қўйилади. Бу жараѐнда ис-
теъмол қийматлари яратилади. Капиталнинг ҳаракати қандай ижти-
моий-иқтисодий шаклларда амалга оширилмасин, улар учун, юқори-
да таъкидланганидек, доиравий айланиш ва унинг босқичлари ҳара-
кат кўриниши умумий, шу билан бирга, хўжалик юритишнинг айрим 
шаклларида тадбиркорлик капиталининг доиравий айланиши, унинг 
босқичлари ва ҳаракат шакллари иқтисодий мазмуни жиҳатдан бир-
биридан фарқланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish