Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Фирманинг бозорга доир сиѐсати



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
4-§. Фирманинг бозорга доир сиѐсати 
Маркетинг
. Бозор иқтисодиѐти тизимида фаолият кўрсатувчи 
корхонанинг асосий муаммоларидан бири маҳсулотни сотишдир. 
Ишлаб чиқарувчилар ўртасида кескин рақобат бориши ва бозорнинг 
хилма-хил молларга тўлалиги шароитида уни ҳал этиш учун жуда 
катта куч-ҳаракат сарфлашга тўғри келади. Ушбу ҳолат билан боғлиқ 
тадбирлар маркетинг термини билан ифодаланади. Умумий қилиб 
олинганда, у ишлаб чиқарувчиларнинг ўз молларини бозорга олиб 
чиқиши бўйича олиб борадиган фаолиятини англатади. Бозорни тад-
қиқ қилиш, аниқроғи, уларни ўрганиш, хилма-хилликларни режалаш-
тириш, маҳсулотни сотишни ташкил этиш, фирманинг нархларга 
доир сиѐсатини амалга ошириш кабилар маркетинг жумласига 
киради. 
Маркетинг термини XIX ва XX асрлар чегарасида АҚШда пайдо 
бўлган. Унинг бошқарувнинг марказий вазифаси сифатида энг кўп 
тарқалиши XX асрнинг 50-60 йилларига тўғри келади. Айни шу давр-
га келиб, етакчи капиталистик мамлакатларда юксак даражада ри-
вожланган иқтисодиѐт шаклландики, унда ишлаб чиқариш талаблари 
динамикаси ва хусусиятлари олдиндан мувофиқлаштирилмасдан ту-
риб, ривожлана олмаслиги маълум бўлган эди. Мавжуд маълумот-
ларга қараганда, ҳозирги Ғарб фирмаларида маркетингга доир чиқим-
лар маҳсулотнинг сотиладиган нархида унга боғлиқ чиқимлар маҳсу-
лотнинг сотиладиган нархида 50 дан 60 фоизига қадарни ташкил 
этмоқда. 
Бозор иқтисодиѐти ва иқтисод фани тадрижий ривожланиб бор-
ган сари маркетинг тушунчаси мунтазам тарзда ўзгариб келмоқда. 
Маҳсулотни сотиш муаммосини ҳал этишнинг долзарблиги билан 
боғлиқ бўлган маркетинг дейилганда қуйидагилар тушунилади: 
– савдо фаолияти (талаб жуда катта даражада қондирилмаган ва 
бозорда жиддий рақобатчилар бўлмаган шароитида уни шу тарздаги 
тор маънода тушуниш етарли); 
– бозорни ўрганиш ва сотишни рағбатлантиришга доир тадбир-
ларни қўшганда молни сотиш бўйича тадбирлар белгилаш тизими; 
– фирмани бошқаришнинг бозор концепцияси (корхонада хўжа-
ликка доир қабул қилинган қарорлар асосида бозордан олинган ахбо-


ротлар ѐтган бўлса, бу хил қарорларнинг асосли эканлиги бозорда 
молларни сотиш давомида текширилади). 
Ҳозирги корхонада фақат хизматларни бажариш билангина чек-
ланмай, фирманинг барча асосий бўлинмалари маркетинг билан шу-
ғулланиши таъминланиши керак. Бунда маркетинг фирманинг барча 
ходимлари амал қиладиган бизнес фалсафаси сифатида қаралади.
Бозорни комплекс ўрганиш
. Ривожланган капиталистик мамла-
катларда бозорлар истеъмол тавсиялари бир-бирига ўхшаш, яъни ва-
зифаси, хоссалари ва сифати бир хил бўлган моллар билан тўлиб 
тошган. Масалан, АҚШда автомобиль харид қилишни хоҳловчиларга 
енгил машина ва микроавтобусларнинг салкам 300 маркаси, пиво 
ишқибозларига эса қарийб 400 хил пиво таклиф қилинади. Бундай 
бозорда муваффақиятли мавқени эгаллаш учун уни аввалдан ком-
плекс тадқиқ қилиш лозим эканлигини тушуниш қийин эмас.
Харидор хатти-ҳаракатларининг мотивларини ўрганиш иқтисо-
дий тадқиқотларнинг асосий йўналишларидан биридир. Масалан, 
маркетинг бўйича америкалик мутахассис Д.Шварцнинг концепция-
сига мувофиқ, харидорлар қуйидаги мотивлар асосид иш кўришлари 
лозим:
1) эмоционал-ҳиссий (мотивлар-устуворлик туйғуси, урф бўлган 
ва ўзига хос хатти-ҳаракатлар воситасида харидорларга ѐқиш, 
бошқарувлардан ажралиб туриш истаги, ундан ҳимояланиш восита-
лари (томоша ѐки дорини)ни излашга мажбур этувчи қўрқув, кино-
юлдузлар, машҳур спортчиларга ўхшашга интилиш, оммавий мада-
ният самараларига тақлид қилиш (бу, айниқса, ѐшларга хосдир);
2) самарали мотивлар – тежамкорлик (ўзининг истеъмол хусуси-
ятларига кўра ўхшаш моллар ўртасида кўпроқ арзонроқлари харид 
қилинади); бунда узоқ муддатли кафолат далолати мавжуд ва тезда, 
қийинчиликсиз сервис хизмати кўрсатилиши мумкин бўлган шароит-
да янада сифатли маҳсулотлар ҳамда кенг истеъмол молларини харид 
қилишга интилиш пайдо бўлади. 
Субъектлари фирмалар бўлган ишлаб чиқариш аҳамиятидаги 
моллар бозорига келсак, бунда қиймат, сифат, сервиз ва ҳоказолар 
самарали мотивларни белгиловчи аҳамиятга моликдир. 
Бозорни атрофлича ўрганиш тизимига харидорлик хулқ-атвори 
мотивларини таҳлил қилишдан ташқари харидорлар турли тоифала-
рининг потенциал талабларини аниқлаш ҳам киради. Бунинг учун 
маркетинг мутахассислари бозорни сегментациялайдилар, яъни хари-


дорларни муайян белгилар бўйича гуруҳларга ажратиб чиқадилар. 
Ҳар бир бозор сегментининг вакиллари бир ѐки бир неча умумий 
белгилар (масалан, оғир жисмоний меҳнат билан банд ва шаҳар ту-
манларидан бирида яшовчи 30-40 ѐшли эркаклар) ва, одатда, фир-
манинг маркетингга оид тадбирлари (масалан, реклама)га бир хилда 
муносабатда бўладилар. Сегментларга бўлиш ишбилармонларга мар-
кетингнинг самарадор стратегия ва тактикасини амалга ошириш, ўз 
фаолиятини бозорда мавжуд харидорлар гуруҳларининг ўзига хос 
тавсифларига асосланиб қуриш имкониятини беради. 
Бозорни комплекс тадқиқ этиш фирманинг бевосита алоқада 
бўлган хўжалик субъектлари – хом ашѐ ва ускуналарни етказувчилар, 
корхона молларини сотишдаги воситачилар ва рақобатчиларнинг 
фаолиятини ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Бозордаги вазият, фирма 
ишлайдиган минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий, демографик, сиѐ-
сий-ҳуқуқий шароитларни, ана шу минтақада яшовчи кишиларнинг 
ўзига хос миллий-маданий хусусиятларини ҳисобга олмай туриб, 
амалга ошириб бўлмайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish