Асосий таянч тушунчалар
Менежмент атамаси кўп маъноли талқинга эга. Инглиз тилининг
Оксфорд луғатида улар иккита: 1. Бошқарув ҳокимияти ва санъати; 2.
Ташкилот ресурсларни бошқарув бўйича алоҳида моҳирлик ва
маъмурий кўникмалар. Қўйилган мақсадларга эришиш учун фирма
ресурсларга раҳбарлик қилиш амалга оширилади.
Режалаштириш
– режалаштиришдан мақсад фирма олдида
турган мақсадларга эришиш учун нима, ким томонидан ва қандай
қилиниши кераклигини аниқлашдир. Режалар узоқ муддатли, ўртача
муддатли, қисқа муддатли бўлади.
Узоқ муддатли режа
– фирманинг умумий мақсадлари ва
истиқболини белгилаш бўлиб, мавжуд ресурсларни ривожлантириш,
тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўлимига бўйсунади (узоқ
муддатли режа 10, 15, 20 йилга ишлаб чиқилади).
Ўртача муддатли режалаштириш
– ходим сиѐсатини умумий
ишлаб чиқариш истиқболи умумий молия сиѐсатини ўз ичига олади.
Қисқа муддатли режалар
– одатда 1 йил учун муайян муаммо-
ларни ҳал қилиш мақсадида мавжуд ресурслардан фойдаланишни
белгилайди.
Товар биржаси
– тайѐр маҳсулот сотиш шаклларидан бири, уни
товар биржаси орқали сотишдадир. Бинобарин, биржа савдоси фир-
манинг бозор сиѐсати билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Биржа фойда
олишга йўналган мустақил корхонадир.
Биржа битимлари
– бу икки гуруҳга: нақд товарли ва фъючерс
битимларга бўлинади. Нақд товарли битимлар икки типга « Спот» ва
«Форвард»га бўлинади. «Спот» битими бевосита товар олди-сотди-
сидир «Форвард» битими бўлажак мол хусусида битим имзоланиш
пайтидаги нархлар бўйича тузилади.
Такрорлаш ва ўзини ўзи назорат қилиш учун саволлар
1.Қуйидаги тушунчаларни
қандай ўзлаштирганлигингизни
текширинг: фирма, менежмент, тейлоризм, инсоний муносабатлар
назарияси;
фирманинг ички режалаштирилиши, узоқ муддатли, ўртача муд-
датли, қисқа муддатли, мудофаа, ҳужум режаларини асослаш (моти-
вация) янгиликлар, сифат, сифат тўгараклари, маркетинг, бозорни
сегментациялаш, реклама, умуммиллий, чакана, индустриал, инсти-
туцион реклама: биржа, брокер, дилер, тайин молли битим, фъючерс
битими, хеджирлаш, котировка.
2.Фирманинг ташкилий тузилмаси нима ва Сиз ташкилий тузил-
маларнинг қандай типларини биласиз? Ана шу тузилмалар типлари
ҳар бирининг афзаллик ва камчиликлари нимадан иборат?
3.Ҳозирги фирмаларнинг бошқариш амалиѐтида Сизга маълум
бўлган қандай менежмент концепцияларидан фойдаланилмоқда?
4.Ҳозирги фирма етакчиси қандай хислатларга эга бўлиши
керак?
5.Меҳнатни асослаш (мотивациялаш)нинг қандай усуллари
Сизга маълум?
6.Инновация сиѐсатининг асосий қоидалари нимадан иборат?
7.Товарнинг сифати муаммосини қандай усуллар билан ҳал
қилиш мумкин?
8.Бозорни атрофлича тадқиқ қилиш нима?
9.Товарнинг ҳаѐтий цикли қандай босқичлар орқали ўтади?
10.Ҳозирги бозорда сотишни рағбатлантиришнинг қандай усул-
ларидан фойдаланилмоқда?
11.Товар биржалари ким томонидан ва нима учун ташкил
қилинади?
12.Қўлда тайин мол бўлмагани ҳолда товар биржасида пул
ишлатиш мумкинми?
Do'stlaringiz bilan baham: |