Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Эркин бозор нархлари
. Бундай нарх талаб ва таклиф асосида, 
савдолашув натижасида вужудга келади. Маданийлашган, тўйинган 
бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва 
бозор муносабатлари барча субъектлар манфаатларининг энг маъқул 
тарзда келишувларига имкон беради. 
Чакана нархлар
. Товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилаѐт-
ганда чакана нархлар қўйилади. Бунга товарнинг улгуржи нархи, ча-
кана савдо ташкилотларининг харажатлари ва уларнинг оладиган 
фойдаси киради. Чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни 
бир-бири билан боғловчи ролини ўйнайди. Бунда нархлар ҳамда 
уларнинг нисбатига қараб юқори ѐки паст бўлиши мумкин.
Шартномавий нархлар
. Бу сотувчи ва харидорларнинг розилиги 
билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада қайд 
қилинган нархлардир. Шартномавий нархлар, одатда, шартнома би-
тими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. Мазкур нархлар ҳам 
миллий, ҳам халқаро бозорда қўлланилади. У халқаро бозорда қўл-
ланганда товар (хизмат)ларнинг жаҳон нархлари даражасига яқинроқ 
бўлади. 


Давлат нархларни тартибга солиш фаолиятида чегараланган (ли-
митланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. Чегаралан-
ган нархларда уларнинг юқори ва қуйи чегараси белгиланади ва шу 
доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ѐрдамида давлат ин-
фляцияни жиловлайди, нархларни назорат қилади. 
Дотацияланган нархлар
. Бу давлат бюджети ҳисобидан махсус 
арзонлаштирилган нархлардир. Бундай нархлардан аҳолининг кам 
даромадли қоплами учун ҳаѐтий зарур неъматлар билан минимал да-
ражада таъминлаб туришда фойдаланилади. 
Стандарт нархлар
. Бу харидор имкониятини ҳисобга олиб, 
маълум давргача ўзгармайдиган нархдир. 
Ўзгарувчан нархлар
. Харажатлар ва бозордаги талабнинг ўзга-
ришини ҳисобга оладиган нархлар ўзгарувчан нархлар жумласига 
киради. 
Прейскурант нархлар
. Бу сотувчи учун мўлжалланган, харидор 
учун билдириш ѐки маълумотномада қайд этиладиган нархдир. 
Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. 
Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Нарх 
диапазони қанчалик катта бўлса, товар муомаласи шунчалик тез 
амалга ошади. Чунки талаб билан нарх ўзаро боғланган бўлади. Диа-
пазон доирасида нархнинг ўзгариб туриши, бир нархдан бошқасига 
ўтилиши харид ҳажмининг ўзгариб туришига олиб келади. Товар 
ишлаб чиқаришдан истеъмолга етиб боргунча, бир неча нархларга 
дуч келади. Дастлаб, улар улгуржи нархда сотилади. Бундай нарх 
ишлаб чиқарувчи томонидан катта миқдордаги товарларни бир йўла 
кўтарасига харид этувчига сотилаѐтган пайтда қўлланиладиган нарх-
дир. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчи учун харажатларни қоплаш 
ва маълум миқдорда фойда кўришни таъминлаши керак. У, албатта, 
қийматдан паст бўлиши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари, 
савдо уйлари ѐки сотувчи билан харидорнинг бевосита алоқасида 
қўлланилади. Улар контракт нарх шаклида бўлади. Контракт нарх 
ҳар икки томоннинг розилиги билан белгиланади ва уларнинг шарт-
номасида қайд этилади. Бундай нарх контракт амал қилган даврда, 
одатда, ўзгармайди. Чунки бу олдин келишилган бўлади. Унинг бузи-
лиши икки томондан бирининг лафзсизлигини билдиради. Мазкур 
нархлар, кўпинча, мижоз фирмалар ўртасида миллий ҳамда халқаро 
бозорда қўлланади. Айтайлик, Ўзбекистон АҚШ ѐки Канададан буғ-
дой сотиб олганда уни контракт нарх билан кўтарасига харид қилади. 


Бу нарх халқаро бозор нархига яқин туради. Истеъмол товарлари 
бевосита аҳолига чакана нархларда сотилади. Чакана нарх таркибига 
улгуржи нарх, савдо қилувчи фирманинг харажатлари ва оладиган 
фойдаси киради. Бундай нарх савдо фирмасининг зарар кўрмай иш-
лаши, фойда кўришини таъминлаши зарур, акс ҳолда, фирманинг 
фаолияти нафсиз ишга айланади. Амалда чакана нарх талаб ва так-
лифга қараб юқори ѐки паст бўлиши мумкин. Давлатнинг нархларга 
аралашишдек фаолияти лимитланган ѐки чегараланган нархлар ва 
дотацияли нархларни пайдо қилади. Давлат айрим товарлар учун 
нархларнинг юқори ва қуйи чегараларини белгилайди. Улар фақат 
шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ѐрдамида давлат 
инфляцияни жиловлайди, нархларни назорат қилади. Дотацияланган 
нарх давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирган нархдир. 
Уни бозор касод бўлганда фирмалар арзонлаштирадиган нархлар би-
лан адаштирмаслик керак. Дотацияли нархлардан даромади паст 
оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногирон кабиларни минимал 
даражада таъминлаб туриш учун фойдаланилади. Давлат товарларни 
арзон сотган субъектларга бюджет ҳисобидан дотация беради. Мах-
сус арзонлаштирилган, аммо дотацияси бўлмаган нархлар ҳам борки, 
уларни белгилашда фирмалар, хайри-эҳсон ташкилотлари қатнашади. 
Мазкур ҳомийлар одатдаги нарх билан арзонлаштирилган нарх ўрта-
сидаги фарқни ўз ҳисобидан қоплайдилар. Бозор кўлами жиҳатидан 
олганда, минтақавий-ҳудудий, миллий ва халқаро ѐки байналминал 
нархлар мавжуд. Ҳудудий нарх унга таъсир этувчи омилларнинг маъ-
лум ҳудуд доирасидаги таъсиридан ҳосил бўлади. У фақат маълум 
ҳудудий бозорга хос бўлади. Масалан, Ўзбекистонда қовун-тарвуз-
нинг муайян жойлар (Андижон, Марғилон, Тошкент, Жиззах ва Тер-
миз)га хос нархи мавжуд. Миллий бозор нархи бир мамлакат доира-
сида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархдир. 
Масалан, лимон ѐки апельсиннинг Греция, Италия, Куба, Марокаш 
каби мамлакатларга хос нархлари бор. Миллий нарх доирасидаги 
ижтимоий сарф-харажатлар, миллий бозордаги талаб ва таклифлар, 
товарнинг нафлилигини, муайян жойда нақадар қадрланишини ҳи-
собга олади. Жаҳон бозори нархи маълум бир товарга кетган интер-
национал сарф-харажатлар, товарнинг жаҳон стандарти талабларига 
мос келиш даражаси, ниҳоят, талаб ва таклифларнинг нисбатини 
ҳисобга олади. Жаҳон нархи, албатта, миллий нархдан фарқланади. 
Йирик экспорт-импорт муомалалари жаҳон бозори нархларидан 


товар бозорлари учун одатий ҳол бўлган шартлар асосида амалга 
оширилади. Улар жаҳон бозорларидаги мунтазам битишувларда 
фойдаланилади, тўловлар эса эркин муомаладаги валюта хисобида 
олиб борилади. Иқтисодиѐтда “нархлар мувозанати ѐки нисбати”, 
деган ҳолат бор. У “нарх паритети” деб ҳам юритилади. Иқтисодиѐт 
ягона бўлганлиги туфайли нархлар занжирли реакция каби бир-
бирини юзага чиқаради. Масалан, руда нархи металл нархига, металл 
нархи машина нархига, машина нархи кийим нархига киради. Чунки 
бу нархлар жами харажатларни шакллантиради. Бозорда ташкил топ-
ган нархлар нисбати товар айрибошланганда ҳосил бўлган эквива-
лентликни-миқдорий тенгликни билдиради, яъни бир товарнинг қан-
часи бошқа бир товарнинг қанчасига тенглаштирилганини билдира-
ди. Нархлар нисбати унга таъсир этувчи омилларнинг ҳар хил амал 
қилишидан келиб чиқади. Бундай ҳолат, айниқса, жаҳон бозори нарх-
ларида яққол кўринади. Масалан, Ўзбекистон олтинининг экспорт 
қилиниши жаҳон бозоридаги нарх нисбатига таъсир этмай қолмайди. 
Нарх белгилаш сиѐсати корхоналар ўзларининг умумий мақсадларига 
мувофиқ нархлар бўйича қарор қабул қилганларидан кейин кундалик 
фаолиятда риоя қилинадиган умумий қоидалардан иборатдир. Фир-
малар нарх белгилашда ягона нарх сиѐсати билан ўзгарувчан нархлар 
сиѐсатидан бирини танлаш мумкин. Одатда, маркетолог бир нарх 
сиѐсатида маҳсулотга ягона нарх белгилайди ва уни ҳамма харидор-
ларга ҳар қандай шароитларда бир хил тарзда таклиф этади. Ўзгарув-
чан нархлар сиѐсатини ўтказиш бир хил товарнинг ўзини турли ис-
теъмолчиларга бозор вазиятига қараб ҳар хил нархларда сотиш имко-
нини беради. Савдо-сотиқ фаолиятида маркетинг мутахассислари 
учун нарх белгилашнинг икки асосий сиѐсати мавжуд. Булар “қай-
моғини олиш” ва “кириб олиш” сиѐсатидир. Шунингдек, бу хилдаги 
ѐндашувларнинг бошқа турлари ҳам учрайди. “Қаймоғини олиш” 
сиѐсатидан, аксарият ҳолда, бозорга янги маҳсулотни жорий этишда 
фойдаланилади. Бунда нарх қандайдир бир юқори даражада белги-
ланади, маҳсулот эса сегментация натижасида асосий деб эътироф 
этилган бозорда сотилади. Бозорнинг тўйинишидан сўнг истеъмол-
чиларни жалб этиш мақсадида нарх пасайтирилади. Шундай йўл 
билан тўлиқ даромад энг қўп миқдорга етказилади. “Қаймоғини 
олиш” сиѐсатининг самарадорлигини қатор шароитлар белгилайди. 
Биринчидан, маҳсулотга бўлган талаб нарх даражасига қисман 
таъсир кўрсатади. Иккинчидан, харидорлар маҳсулотни ишлаб 


чиқариш ва сотиш харажатларидан кам хабардор ва шу сабабли 
белгиланган суммани тўлашга тайѐр бўладилар. Учинчидан, бозор 
доирасида нарх сегментлари мавжуд бўлиб, улар муайян чегараларда 
нархни ўзгартириб туришга имкон беради. Ниҳоят, “қаймоғини 
олиш” сиѐсати бозорда рақобат йўқ вақтда, шунингдек бозорда яқин 
орада рақобатчиларнинг пайдо бўлиши кутилмаган ҳолларда яхши 
натижа беради. “Қаймоғини олиш” сиѐсатининг бир қатор камчилик-
лари хам бор: биринчидан, юқори нархлар юқори фойда беради ва 
рақибларнинг фаол қизиқишини уйғотади. Дастлабки нарх қанчалик 
юқорилашгани сари ва бозорда рақибларнинг тез пайдо бўлиши эҳти-
моли ҳам шу қадар кўпроқ рўй беради; иккинчидан, юқори нархлар-
ни жорий этишда муқобил маҳсулотлар нархларнинг ўртача даража-
си нуқтаи назаридан қийинчиликларга учрайди. Мабодо, янги маҳсу-
лот нархи ўзига ўхшаш маҳсулотларга қиѐсан ғоят юқори бўлса, 
бундай маҳсулот бозорда яхши ўтмаслиги мумкин.
“Кириб олиш” сиѐсати “қаймоғини олиш” ѐндашувига зид ўла-
роқ, паст нархларни жорий қилиш ва катта ҳажмли товар айланмаси-
ни амалга оширишга чорлайди. Бу ѐндашувга издош бўлган фирма-
лар арзон нархлар жозибаси маҳсулот сотиш ҳажмини жуда ошириб, 
товарни юқори нархларда сотишга қараганда, кўпроқ тўлиқ даромад 
қелтиради, деб фараз қилишади. “Кириб олиш” сиѐсати кўпроқ бозор 
нарх сегментларига ажратилмаган ва юқори нархли маҳсулотларни 
харид қилишга тайѐр бозор харидорлари бўлмаган шароитларда қўл-
ланилади. Шу сабабли, бундай сиѐсатни ижтимоий кўзга ташланмай-
диган ва ижтимоий мавқени, қиѐфа рамзини бермайдиган янги маҳсу-
лотларга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шунингдеқ, талаб 
нархга нисбатан таъсирчанроқ, арзонроқ нархлар янада кўпроқ товар-
ни сотишга имкон берадиган шароитларда бу сиѐсатнинг самараси 
кўзга яққол ташланади. “Кириб олиш” сиѐсати рақобат бўлган ѐки 
рақобатчилар бозорга енгилгина кириб оладиган ҳолларда қўллани-
лади. Бундай шароитларда фирмалар паст нархларни қўллаб, бозор 
“жозибасини” сўндирадилар. Аммо арзон нархлар стратегиясида 
зарар кўрмаслик нуқтасига етиш учун кўп миқдорда товар сотилиши 
керак. Аксарият ҳолларда, айниқса, маҳсулотни жорий этиш жараѐ-
нида эса арзон нархлар зиѐн кўришга олиб келади. Шу сабабли ягона 
йўл-товар сотиш бозорларини кенгайтириш, янги сегментлар излаш 
талаб қилинади. 


Нархлар турли-туман бўлсалар-да, улар ўзаро боғлангандир. 
Чунки улар жамиятдаги моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдала-
ниш самарасини, уларнинг эҳтиѐжларга хизмат қилишини кўрсатади. 
Иқтисодиѐтда нархлар мувозанати ѐки нисбати деган ҳолат мавжуд. 
Уни нарх паритети деб ҳам юритилади. Иқтисодиѐт ягона бўлганидан 
нархлар занжирли реакция каби бир-бирини юзага чиқаради. Маса-
лан, руда нархи металл нархига, металл нархи машина нархига, ма-
шина нархи кийим нархига киради, чунки нархлар харажатларни 
шакллантиради. Бозорда ташкил топган нархлар нисбатан товар ай-
ирбошланганда, ҳосил бўлган эквивалентликни-миқдорий тенгликни 
билдиради, яъни бир товарнинг қанчаси бошқа товарнинг қанчасига 
тенглаштирилганини билдиради. 
Масалан, бозорда 1 кг пахта 4 кг буғдой нархига, битта автома-
шина нархи 100 костюм нархига тенг бўлади дейлик. Биринчи ҳолда 
нархнинг нисбати 1:4, иккинчисида эса 1:100 га тенг бўлади. Бозорга 
шундай товарлар чиқариладики, улар кўпчилик ишлатадиган энг 
муҳим моддий ресурслар ҳисобланади. Уларнинг нархи, аксарият 
кўпгина товарларнинг харажатларини шакллантиришда қатнашади. 
Металл, нефть, кўмир, газ, ѐғоч, буғдой, пахта каби товарлар шулар 
жумласидан бўлиб, улар ашѐ сифатида хўжаликларнинг кўпгина 
соҳаларида ишлатилади. Улар нархининг ўзгариши бутун нархлар 
нисбатини ўзгартириб юборади. Энергия омили бўлган ѐқилғи товар-
лари нархининг ўзгариши энергия истеъмол қилинадиган жойларда 
товарлар нархини ўзгартиради. Маълумки, индустриал ишлаб чиқа-
ришда энергиядан фойдаланмайдиган корхонанинг ўзи йўқ. Шу 
сабабли энергия омиллари нархидаги силжишлар нархларни оммавий 
равишда ўзгартириб юборади. Нархлар нисбати унга таъсир этувчи 
омилларнинг ҳар хил воситаларнинг амал қилишидан келиб чиқади. 
Бундай ҳолат, айниқса, жаҳон бозори нархларида яққол кўринади. 
Чунки бу жойдаги ва миллий бозордаги нархлар нисбати ҳар хил 
бўлади. Масалан, Ўзбекистон миллий бозоридаги нархлар нисбатига 
олтинни оз ѐки кўп ишлаб чиқариш таъсир этмайди, чунки унинг ашѐ 
сифатидаги истеъмоли ғоят кам. Аммо Ўзбекистондан олтин экспорт 
қилинганда, у жаҳон бозоридаги нарх нисбатига таъсир этмай 
қолмайди. Бозордаги нархлар даражаси ва нисбати бозор ҳолатини 
белгилайди. 
Нархлар даражаси уларнинг ўлчамидир. Бундай даража икки 
турга бўлинади: 


1) мутлақ даража нархнинг умумий миқдори бўлиб, муайян то-
варнинг қанча туришини кўрсатади; у нарх омилларидан ташқари 
пул қадрига ҳам боғлиқ; пул қанча қадрли бўлса, у шунча паст 
бўлади ѐки аксинча; 
2) нисбий даража нархнинг харид қобилиятига нисбатини ифо-
далайди, аниқроғи, ундаги ҳиссаси ҳисобланади. У нарх харид пули-
нинг неча фоизидан иборат эканлигини билдиради. Нарх даражаси 
ўта табақалашади, чунки харидорларнинг сотиб олиш қобилиятлари 
бир-биридан катта фарқ қилади. Нарх даражаси бозор ҳолатини бел-
гилаб берганлиги учун савдо-сотиқ иштирокчиларига қулай ѐки 
ноқулай бўлиши мумкин. Нархларнинг юқорилашуви сотувчи учун 
маъқул бўлса, унинг пасайиши харидорга қўл келади. Вазиятга қараб, 
нарх даражасининг ўзгариб туриши бозор иқтисодиѐти учун табиий 
бир ҳолдир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish