Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


X БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. ТАДБИРКОРЛИК



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

X БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. ТАДБИРКОРЛИК 
КАПИТАЛИ ВА УНИНГ АЙЛАНИШИ 
1-§. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва мақсади 
Тадбиркорлик бозор иқтисодиѐтига хос махсус иқтисодий фао-
лиятдир. У фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқаради ѐки 
хизмат кўрсатади. 
Тадбиркор – ўз тасарруфидаги мулкни ишлатувчи, ўзга мулкдан 
фойдаланиб, товар ишлаб чиқарувчи ѐки хизмат кўрсатиш йўли 
билан пул топувчи шахс. 
Мулкни ижарага берувчилар, пулини омонат банкка қўйиб фоиз 
олувчилар, қарзга бериб фоиз олиб судхўрлик қилувчилар тадбиркор 
ҳисобланмайди. Бундай шахсларнинг хатти-ҳаракатлари тадбиркор-
ликка кирмайди. Тадбиркорлик машаққатли иш бўлиб, уни пухта 
амалга ошириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. 
Тадбиркорлик билан шуғулланувчи киши, албатта, махсус 
тайѐргарликка эга бўлмоғи керак. Аҳоли ичидан тадбиркорлик ишига 
қизиққан истеъдодли кишилар кўплаб топилади. Бизнес жозибадор 
иш бўлиб, ўз гирдобига кўплаб кишиларни тортади. Бозор иқтисо-
диѐтига ўтиш жараѐнида шундай йўллар билан тадбиркор синф, яъни 
мулкдор синф вужудга кела бошлайди. Улар фойда олиш мақсадида 
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил қилади ва бозор учун 
турли-туман товарлар ишлаб чиқаради. Тадбиркорлик билан шуғул-
ланувчи кишилар тобора бойиб боради, натижада мулк миқдори 
кўпаяди, турмуш даражаси ўсади ва, пировардида аҳолининг табақа-
ланиши юзага келади. Тадбиркорлик кенг ижтимоий ва иқтисодий 
муносабатларни ўз ичига оладики, бунда ҳуқуқий, тарихий ва руҳий 
жиҳатлар ҳам мавжуд бўлади. Капитализм тараққиѐтининг ибтидо-
сида тадбиркорлик фаолиятини ўргана бошлаган қатор иқтисодчи, 
сиѐсатчи, руҳшунослар, масалан, Ж.Б.Сей, А.Маршалл, В.Зомберт, Й. 
Шумпетер, Ф. Найт кабилар мазкур масалага алоҳида диққат-эътибор 
бера бошлашганди. Иқтисодиѐтнинг дастлабки босқичида “тадбир-
кор” кўпинча “мулкдор” атамасининг маъноси билан бир хил тушу-
нилган. Кейинчалик, яъни реал хўжалик ҳаѐти шароитида “тадбир-
кор” “мулкдор” тушунчасининг маъносида қўлланмай қўйди. 
XVIII асрда Р.Кантильон, А.Тюго, Ф.Кэнэ, А.Смит, Ж.Б.Сей 
кабилар ўз асарларида тадбиркорлик ҳақидаги тушунчани турлича 
талқин қила бошладилар. Дастлаб тадбиркорликнинг ижтимоий-


иқтисодий вазифаси кенгайганлиги туфайли уни турли бозорларда 
талаб билан таклифнинг мувозанатини тиклашга доир таваккалчилик 
фаолиятидан иборат, деб тан олинди. Бозор иқтисодиѐти ривожлана 
борган сайин “сармоя эгаси” ва “тадбиркор” тушунчалари бир-
биридан фарқлана борди. 
Р. Кантильон ва унинг тарафдорлари таваккалчилик асосида 
рақобатлашиб, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона эгасини 
“тадбиркор” деб ҳисоблайди. Тадбиркор олган фойда “таваккалчилик 
учун тўлов” деб қаралган. 
И.Фон Тюнен тадбиркорликда таваккалчилик инновация фао-
лиятига доир вазифаларни бирлаштиради, деган фикрни билдиради. 
У: “
Тадбиркорлик фойдаси таваккалчиликдан ва янгиликларни қўллаб 
иқтисодий самарадорликка эришиш натижасида оладиган даромад-
дан ташкил топади
”, - деб ѐзади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish