Молия
– пул фондларининг шаклланиши, тақсимланиши ва
фойдаланишини тартибга солиш билан
вужудга келадиган муноса-
батдир;
Молия тизими
– турли даражадаги молиявий муассасалар
бўлиб, молиявий муносабатларга хизмат қилади;
Давлат бюджети
– давлат томонидан ўз функцияларини амалга
ошириш учун сарфланадиган марказлаштирилган пул фондидир;
Бюджет тақчиллиги
– бюджет
даромадлари билан харажатла-
рининг номувофиқлиги бўлиб, харажатларнинг даромадлардан
ортиқча бўлган фарқ;
Давлат қарзлари
– бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида
давлат томонидан жалб қилинган молиявий ресурслар;
Бюджет баланси
– харажатлар ва
даромадларнинг тенг
бўлишидир;
Солиқлар
– жамиятда яратилган соф даромаднинг маълум бир
қисмини бюджетга
олиш услуби;
Солиқ ставкаси
– солиқ суммасининг солиқ олинадиган сумма-
сига нисбатининг фоиздаги ифодаси;
Лиффер эгри чизиғи
– давлат бюджети даромадлари ва солиқ
ставкаси ўртасидаги боғлиқликнинг
ифодаланиши;
Пул муомаласи
– нақд пул бўлиб, товарлар айланиши ва ното-
варлар ҳаракати учун тўлов ва ҳисобларга хизмат қилади. Айнан бир
процесснинг доимо бир хилда такрорланишиди;
Пул тизими
– товар муомаласининг
ривожланиши натижаси
бўлиб давлатлар томонидан қонунчилик асосида мамлакатда пул
муомаласининг ташкил қилиш шакли;
Инфляция
– пул бирлигининг қадрсизланиш жараѐни;
Кредит
– банкда бўш турган пулларни қарзга бериш;
Банк
– итальянча «саррофлик дўкони», ҳозирги
даврдаги банк
тушунчаси – пул ва пул капиталини сафарбарлаш, жамғариш,
ҳаракатлантириш ва тақсимлашни амалга оширадиган корхонадир;
Do'stlaringiz bilan baham: