Шахсий радиочақириқ тизими (ШРЧТ)
Кириш
Охирги йилларда кундан кунга харакатдаги объектлар билан радиоалоқа тизимлари назарияси ва амалиётида қўлланиши ривожланган сайин унга талаб тобоа ортиб бормоқда. Ҳаракатдаги алоқа тизимини амалда қўллаганда, яхши натижалар кўрсатади ва кейинчалик уларни такомиллаштиришни лозимлиги келиб чиқади.
Ҳозирги пайтда ҳаракатдаги радиоалоқа тизими қуйидагиларга бўлинади:
- персонал (шахсий) радиочақириқ тизими (Paging system);
- ҳаракатдаги профессионал (ҳусусий) радиоалоқа тизими (PMR, PAMR);
- ҳаракатдаги уяли радиоалоқа тизими (Сallular Radio System);
- симсиз тефонлар тизими (Сardless Telephony).
Биринчи шахсий ҳаракатдаги алоқа тизими деб “мультитон” шахсий чақириш тизимини ҳисобласа бўлади. Бу тизимда диспечер абонентни қабул қилгич ёрдами билан чақиради. Абонент акустик чақириқни олгандан сўнг, телфон топади ва диспечерга қўнғироқ қилади. Бу ҳизмат кўрсатиш тизимини такомиллашган кўринишида, абонент чақириқ ** қолмай, балки шахсий қабул қилгич экранида чиқаётган абонент ТФ номерини кўриши мумкин, лекин у билан фақат стационар ТФ орқали боғланиш мумкин (Paging System).
Бундай тизимни юқорироқ даражада шахсий рарио телефон орқали тизим ишида ва жамоат ТФ тармоғига диспечер орқали сухбат ташкил қилиш мумкин. Бундай тизим билан корхоналар, касалхоналар, ишлаб чиқариш комплекслари ва бошқалар жихозланади (PMR, PAMR).
Радиотелефон хабари қабулини юқори халақитга чидамли бўлишини таъминлаш мақсадига йўналтирилган тизимларни лойихалаш асосий ахамият қаратилди ва бу йўналишда аниқ ютуқларга эришилди, бу ютуқлар ахборотни қабул қилиш сифати бўйича харакатдаги алоқа симли ТФ алоқа даражасига яқинлашди. Бу радио абонентлар кўпайишига олиб келади ва харакатдаги алоқага ажратилган частота ресурсини тўла тугашига олиб келди, бу эса ишлаб чиқарувчиларни ажратилган частота спекторини эффектив ишлатиш ва юқори ўтказиш қобилиятили тизимни яратиш сохасида катта изланишлар ўтказишга олиб келади. Бундай муносабатда энг қулайи харакатдаги уяли алоқа тизими (ХУАТ) тан олинди. Бу тизим Янги қурилиш тузилишига ва алоқа ташкил қилишга эга бўлиб, аниқроғи бир тармоққа уланган кўпгина базавий станциялардан (BTS) иборат. Абонент станцияси (MS) ҳаракати жараёнида бир BTS дан бошқа BTS “эстафета равишда узатилади”, биринчи BTS команда (буйруқлари) бўйича автоматик равишда керакли частотали каналга ўтказилади ваш у тарзда алоқани узулмаслиги таъминланади. ХУАТ да ажратилган каналлар бир-биридан ҳимоя масофаси узоқлигида жойлаштирилган уяларда абонентлар томонида кўп маротаба такроран ишлатилади. Бундай қурилиш принциптда актив частотали каналлар сони ошади, шу тарзда юқори ўтказиш қобилият ва частота спекторини янада эффектив ишлаши таъминланади (Cellular Radio Systems).
Do'stlaringiz bilan baham: |