5.2. Тўғри кучайтиришли РҚҚ нинг тузилиш схемаси
5.1-расмда тўғри кучайтиришли РҚҚнинг тузилиш схемаси келтирилган.
Кириш занжири – фойдали сигнални ажратади ва олдиндан бошқа радиостанцияларнинг сигналларини камайтиришни (пасайтиришни) амалга оширилади.
5.1-расм.
РЧК (ЮЧК) – кириш занжиридан кираётган сигналларни кучайтиради ва халақит берувчи станция сигналларини янада камайтиришни амалга оширади.
Детектор модуляцияланган юқори частота тебранишларини ПЧ сигналга ўзгартиради, яъни модуляцияланган юқори частотали сигнал параметрларининг (амплитуда, частота ва фаза) ўзгариш қонунини ажратиб беради, бу қонун дастлабки паст частотали сигналдир (овоз, радио эшиттириш, ТВ сигнал ва ҳоказо).
ПЧК – охирги қурилманинг ишлаши учун ПЧ тебранишларини берилган чиқиш қувватига ёки чиқиш кучланишигача кучайтиради.
Тўғри кучайтиргичли қабул қилгич битта частотада ишлаганда яхши параметрларга эга бўлиши мумкин. Агар қабул қилгични ҚТ ва УҚТ диапазонига қайта мослаганда, бундай қабул қилгич юқори сезгирлик ва яхши танловчанликни таъминлаб бера олмайди.
Бирламчи тебраниш контурининг ўтказиш полосаси ЎП = 2F ва унинг асллиги (добротность) Q қуйидаги боғлиқлик билан маълум:
fЎП =0Q,
бу ерда 0 - қабул қилинаётган сигнал частотаси.
Барча диапазон контурлари учун асллик деярли ўзгармайди, натижада қисқа тўлқин диапазони ўтказиш полосаси кенгаяди, контурнинг танловчанлиги эса, ёмонлашади. 5.2-расмда турли хил диапазонлар учун резонанс контурларининг графиклари келтирилган:
5.2-расм.
5.3. Супергетеродинли радиоқабул қилгичнинг тузилиш схемаси
Супергетеродинли РҚҚ нинг тузилиш схемаси 5.3-расмда тасвирланган:
5.3-расм.
Супергетеродинли Рққ қабул қилинаётган ЮЧ сигнал бошқа частотали сигналга ўзгартирилади ва ундан кейин шу частотада детекторгача кучайтирилади. Частота ўзгартиргичи гетеродин ва аралаштиргичдан ташкил топган. Гетеродин ўзида ёрдамчи частота г ни генерация қиладиган ЮЧли автогенераторни ташкил қилади.
қКдаги аралаштиргич - бу частота ўзгартиргичи, яъни қабул қилинаётган частота спекторини бир частота ҳудудидан бошқасига кўчиришни амалга оширади. РқКда аралаштиргич камайтирувчи ҳисобланади ва пастки сатқларда ишламайди.
Ўзгартиргич чиқишида асосан частота фарқи ажратилади: г-сор – бу частота оралиқ деб аталади.
Супергетерадинли ҚКда ор доимий ҳисобланади, шунинг учун ОЧК ҚКнинг ишлаш жараёнида қайта созлашга муҳтожлик сезилмайди. ОЧК да сигнал детекторнинг муайян ишлаши учун керак бўладиган катталиккача кучайтирилади. ОЧК сифатида кўп ҳолларда резонанс характеристикаси тўғри бурчаклига яқин бўлган полосали кучайтиргичлар қўлланилади. Бу ўтказиш полосасида юқори танловчанлик ва бир текис кучайтиришни олишга имкон беради. қолган блоклар, детектор ва ПЧК тўғри кучайтиргичли РҚК сингари ишлайди. Супергетеродинли РҚКлар кўпинча ЧМ билан ишлайди, шунинг учун ЧД олдидан паразит амплитуда модуляциясидан ҳимоялаш учун зарур бўлган чегаралагичлар қўйилади.
РҚКнинг камчиликларига қуйидагиларни келтириш мумкин:
Кириш занжири контурларининг йиғими, ЮЧК (РЧК), гетеродин, ўзгартиргичнинг бўлиши ёлғон каналларни аксланувчи ва қўшни каналларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |