Ix. Якунловчи қоидалар ўзбекистон республикасининг қонуни


II. ФУҚАРОЛАРНИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРЛАШ



Download 74,09 Kb.
bet6/32
Sana10.07.2022
Hajmi74,09 Kb.
#769823
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
умумхарбий мажбурият ва харбий хизмат тугрисидаги конун

II. ФУҚАРОЛАРНИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ТАЙЁРЛАШ
12-модда. Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган ҳарбий хизматга тайёргарлик ишлари қуйидагиларни қамраб олади:
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;
(12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
жисмоний тайёргарлик, даволаш-соғломлаштириш ишлари;
умумтаълим тайёргарлиги;
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишлари молиялаштирилиши ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминланишини амалга оширадилар, ўқув-моддий базасини барпо этадилар, бундай тайёргарликнинг ташкил этилиши учун жавобгар бўладилар.
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.
13-модда. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, шу жумладан фуқаро муҳофазаси ва тиббий билим асослари бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Чақирувга қадар тайёргарлик даражаси паст бўлган чақирилувчилар чақирилишдан олдин қўшимча равишда бундай тайёргарликдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ташкил этиладиган мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида ўтишлари мумкин.

Download 74,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish