Bog'liq умумхарбий мажбурият ва харбий хизмат тугрисидаги конун
21-модда. Муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш Олдинги таҳрирга қаранг. Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ҳудудий комиссиянинг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон) Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг. 1) чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса. Ота-онанинг меҳнатга қобилиятсизлиги қонунчиликка мувофиқ аниқланади;
(21-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 2) чақирилувчининг меҳнатга қобилиятли ёлғиз онаси ёки отаси бўлиб, уларнинг қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса;
3) чақирув кунида чақирилувчининг туғишган ака-укаларидан бири муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса;
4) чақирилувчининг онасиз тарбияланаётган вояга етмаган бир фарзанди бўлса;
5) чақирилувчининг биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирон хотини ва вояга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлса.
Чақирилувчини унинг ота-онаси вафот этганлиги, улар узоқ муддат бетоблиги муносабати билан ёки бошқа узрли сабабларга кўра камида беш йилдан бери ўз қарамоғида сақлаётган шахслар унинг ота-онасига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган чақирилувчилар ўз розилиги ва ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) розилиги билан ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши мумкин.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон) Таълим муассасаларидан ўқишдан чиқарилган шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Чақирилиш муддатини кечиктириш асосларини йўқотган чақирилувчилар, шунингдек ушбу Қонунга мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига ёхуд чақирилишдан озод этиш учун асосларга эга бўлмаган ва турли сабабларга кўра муддатли ҳарбий хизматга ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилмаган шахслар чақирилиш куни йигирма етти ёшга тўлгунига қадар Қуролли Кучлар сафига навбатдаги чақирув пайтида чақириладилар.