Ix. Якунловчи қоидалар ўзбекистон республикасининг қонуни



Download 74,09 Kb.
bet13/32
Sana10.07.2022
Hajmi74,09 Kb.
#769823
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
умумхарбий мажбурият ва харбий хизмат тугрисидаги конун

202-модда. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия, ҳудудий тиббий комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар (хулосалар)
Раҳбарият кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилади:
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни Қуролли Кучларнинг қўшин турлари командаларига тайинлаш ёки тайинламаслик тўғрисида;
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳақида.
Ҳарбий-тиббий комиссия қуйидаги хулосаларни чиқаради:
ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
айрим чекловлар билан ҳарбий хизматга яроқлилик ҳақида;
ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик тўғрисида;
ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик ҳақида;
тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Бутлаш комиссияси муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни қўшин турларига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳудудий комиссия қуйидаги қарорларни қабул қилади:
ҳарбий хизматга яроқлилик ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш тўғрисида;
ҳарбий хизматга яроқлилик ва муқобил хизматга чақириш ҳақида;
соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик тўғрисида;
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ ҳарбий хизматга чақиришини кечиктириш тўғрисида ёки ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилиш ҳақида;
йигирма етти ёшга тўлганлиги муносабати билан Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;
соғлиғининг ҳолатига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик ва захирага ўтказиш ҳақида;
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Ҳудудий комиссия қарор қабул қилишда чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, уларнинг маънавий етуклиги ва касбий тайёргарлиги, оилавий ва моддий ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланади.
Ҳудудий тиббий комиссия қуйидаги хулосаларни чиқаради:
ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
айрим чекловлар билан ҳарбий хизматга яроқлилик ҳақида;
ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилик тўғрисида;
ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлик ҳақида;
тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлик, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида;
ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда, ҳарбий хизматга яроқсизлик ҳақида.
Ҳарбий хизматга чақирилган ва қўшинлар сафига юборилган шахсларни, шунингдек тиббий кўрик натижаларидан ва чақирувни ўтказиш бўйича комиссияларнинг қарорларидан норозилигини билдирган шахсларни назорат тартибида тиббий кўриклардан ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий тиббий комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Раҳбарият кенгашининг, ҳарбий-тиббий комиссиянинг, бутлаш комиссиясининг, ҳудудий комиссиянинг ва ҳудудий-тиббий комиссиянинг қарорлари (хулосалари) устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(201 ва 202-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонлиҚонунигаасосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)

Download 74,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish