Ix. Якунловчи қоидалар ўзбекистон республикасининг қонуни


-модда. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги



Download 74,09 Kb.
bet7/32
Sana10.07.2022
Hajmi74,09 Kb.
#769823
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
умумхарбий мажбурият ва харбий хизмат тугрисидаги конун

14-модда. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида (бундан буён матнда мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлар деб юритилади) амалга оширилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўналиши бўйича ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликларга турдош ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган чақирилувчилар ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича бевосита шу муассасаларда тайёргарликдан ўтадилар.
(14-модданинг иккинчи қисм Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтишга жалб этилган фуқароларнинг машғулотларда иштирок этиши мажбурийдир.
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони, шунингдек уларнинг тайёргарлик дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чақирилувчиларнинг мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлардаги тайёргарлигини молиялаштириш Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонунчиликда назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
(14-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга ва ҳарбий хизматга тайёргарлик. Жисмоний тайёргарлик. Даволаш-соғломлаштириш ишлари. Умумтаълим тайёргарлик даражасини ошириш. Чақирилувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
(15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ҳарбий лицейларда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида, мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ёки мустақил равишда тайёргарликдан ўтадилар.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги таълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида, шунингдек спорт жамиятлари ва клублари, даволаш муассасалари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида амалга оширилади.
Чақирилувчилар билан олиб бориладиган даволаш-соғломлаштириш ишлари уларнинг турар жойларида, ўқиш ёки иш жойларида соғлиқни сақлаш органлари томонидан даволаш, даволаш-профилактика ва даволаш-соғломлаштириш муассасаларида ўсмирлар хоналарини ташкил этган ҳолда уюштирилади ҳамда ўтказилади.
Ўн беш ва ўн олти ёшдаги ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказиш чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга мудофаа ишлари органлари томонидан жалб этиладиган мутахассис врачлар томонидан ҳар йили амалга оширилади.
Халқ таълими органлари чақирилувчиларнинг умумтаълим тайёргарлик даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришлари шарт.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.

Download 74,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish