7. Сайлов кампаниясини эълон қилиш
Президент сайлови, вакиллик органларига сайлов, сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш орқали бошланади. “Марказий сайлов комиссияси тўғрисида” ва вакиллик органларига сайлов тўғрисидаги қонунларда сайлов кампаниясини бошланганлигини эълон қилиш ваколати МСКга берилган.
Сайлов кампанияси бошланганлиги тегишли органларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин эълон қилинади. Бу сайлов жараёнларини бошланиши ҳисобланади.
Шунингдек, сайлов тайинлаш йўли билан ҳам ўтказилади, жумладан такрорий овоз бериш, такрорий сайлов ёки ўрни бўшаб қолган округларда сайлов ўтказиш ҳақида, уни куни, вақти ҳақида қарор қабул қилинади.
Сайловчиларга таъсир кўрсатиш мақсадида қилинадиган Бирлашган Қироллиқ худудидан ташқарида жойлашган узатувчи станцияларни ишлашини таъминлаш ноқонуний эди. Алоқалар идораси (OFCOM) қонун билан белгиланган ҳолда янгиликлар дастурларининг аниқлиги ва бетарафлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган стандартлар билан танишиш ва қайта кўриб чиқишга мажбур эдилар. Сиёсий рекламалар ИТВ ҳамда тижорат радиостанцияларида тақиқланган бўлиб, ушбу қоида суд томонидан санкциялаштирилиб, сайловларни “аукционларга” айланиб кетишини ҳамда юқори даражада молиялаштирилган тарафларнинг ОАВ орқали устунликга эга болишларини олдини олишга қаратилган эди. Аммо юқорида айтиб ўтилганидек ҳар бир партияга бепул тарзда ОАВда сайлов жараёнида актив қатнашиши учун эфир вақти ажратилинар эди. Ушбу кўрсатувлар, эшиттиришлар олиб борувчиларнинг мажбуриятлари ва қонун-қоидаларига зид бўлмаслиги керак эди, яни дид ва адаб, ёки зарар ва жиноят масаларига ҳам алоҳида аҳамият берилар эди. Эфир вақтини тақсимлаш, ўз ўрнида, кичик партиялар учунбир нечта муамммоларга олиб келган эди ва ушбу муамммо буйича судга келиб тушган аризалар сонини кескин ошиб кетишини келтириб чиқарган эди. Кўп ҳолатларда, аризалар эфир вақти берилмаган ёки “кам берилди” деб ҳисоблаган партиялар томонидан судларга келиб тушган эди.
2005 йилдаги умуҳалқ сайловида Лейборист партия ва Консерватив партияларга Англияда 5 тадан теледастурлар ажратилган бўлса, Либерал Демократлар партиясига 4 та; шу вақтнинг ўзида Шотландияда эса юқорида келтириб ўтилган партиялар ҳамда Шотланд миллий партияси ҳар бири тенг равишда 4 та теледастурда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Уэлсда, Шотландияда бўлгани каби, 4 та партияга тенг теледастурлар сони белгилан; 4 чи партия сифатида Уэлс Партияси иштирок этган эди. Бундан ташқари, 8 нисбатан кичик бўлган ҳамда ўз номзодларига эга бўлган партияларга эса 1 теледастур вақти белгиланган эди. Ушбу бошқа партиялар парламент ўринларининг камида олтидан бир қисмини эгаллаш учун кураш олиб боришган ва Англияда теледастурлар вақти ажратилиши учун давогар бўлиш ҳамда парламент ўринларига давогарлик қилиш учун улар 88 округларда иштирок этишилари керак бўлган эди.
Бошқа муҳим муамммолардан бири – бу эшиттириш олиб борувчиларнинг муайян бир округ олиб борилаётган фаолиятни ёритиб бериш билан боғлиқ эди. Диққатни тортадиган масалалардан бири 1983 йилги Инсонларнинг вакиллиги ҳақида актнинг 93-моддасида келтирилган норма. Унга кўра, агар номзод сайлов округидаги пунктда иштирок этаётган бўлса, ушбу жойдаги хабарлар унинг розилигисиз эшиттиришга бериши тақиқланган эди. Ва агарда ушбу номзод ўз иштирокининг мақсади сифатида сайловга таъср ўтказишни олган бўлса, бу қилмиш жиноят деб тан олинарди, агарда бошқа номзодларнинг розилиги бўлмаса. Сайлов округи пунктида иштирок этиш деганда актив тарзда (масалан, интервю ёки муҳокамаларда) иштирок этиш назарда тутилар эди. Номзод ўзи кўчада ташвиқот олиб бораётган вақтдан BBCга суратга олишда чеклов ўрната олмас эди. Ушбу қонун қоидалар номзодларга янгиликлар етказиб бериш мумкин бўлган жойларда ушбу фаолиятга чеклов ўрнатиш ҳуқуқини бериши қатъий танқид қилиниб, кейинчалик 2000 йилдаги Сайловлар ва референдумлар тўғрисидаги қонун билан алмаштирилган эди. Ушбу қонуннинг 93 бўлими ҳар бир эшиттириш олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган органларга амалиёт кодексини қабул қилиш мажбуриятини белгилаб қуйган эди. Ушбу норма кейинчалик “номзодларнинг парламент ёки маҳаллий сайловларда ҳамда сайлов округларининг пунктларида иштирок этишлари билан боғлиқ бўлган вазиятларни тартибга солиш мақсадида киритилган эди. Кодексни тузишдан олдин, эшиттириш олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган органлар Сайлов комиссиясининг фикрларини “инобатга олишлари” шарт эканлиги белгилаб қўйилган эди. Шундай қилиб, 1998 йилдаги Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонундан кейин эшиттириш олиб борувчилар “эркин” қўлларга эга бўлдилар. Алоқа идораси (OFCOM)нинг Эшиттиришлар олиб бориш кодексига (ушбу норма ВВСга таалуқли эмас) асосан, ўзининг сайлов округи ҳақидаги радиодастурда номзод бошқа номзодларгаҳам иштирок этиш имконияти тақдим этилган ҳолдагина ушбу радиодастурда иштирок этиши мумкин. Аммо агарда бошқа номзод дастурда иштирок этишга имконияти бўлмаса ёки бундан бош тортса, эшиттирув давом эттирилиши мумкин.9
Do'stlaringiz bilan baham: |