Ix мавзу: Сайлов ҳуқуқи ва тизими режа


 Сайлов ҳуқуқи принциплари



Download 82,97 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi82,97 Kb.
#56766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мавзу №2 -1

2. Сайлов ҳуқуқи принциплари.
Сайловлар тўғрисидаги жаҳон андозалари (стандартлари) қайси халқаро ҳужжатларда ўз аксини топган?
Биринчидан, Инсон ҳуқуқларига оид БМТнинг халқаро ҳужжатларида. Бу Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Фуқароларнинг шахсий ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Пакт (1966).
Иккинчидан, ЕХҲТнинг инсонийлик мезонларига оид ҳужжатларида. Булардан энг асосийси 1990 йилги Копенгаген анжумани ҳужжатларидир.
Учинчидан, Парламентлараро Иттифоқ ҳужжатлари. Бу Иттифоққа 145 давлат аъзо, шу жумладан Ўзбекистон ҳам. Парламентлараро Иттифоқ Кенгаши 1994 йилги Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисида Декларация қабул қилган.
Тўртинчиси, мустақил Марказий сайлов комиссиясини тузишдир. Ўзбекистон айнан шу тўртинчи турдаги Марказий сайлов комиссияси тузиш йўлини танлади.


3. Сайловларда эркинликни таъминлаш.
Сайлов ҳуқуқи – фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳисобланади. Ундан фойдаланиш сиёсий ҳаётда иштирокни таъминлаб, мамлакат тақдирини ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида фуқароларга сайлов ҳуқуқини бериш, таъминлаш билан бирга кимлар сайловда иштирок этмаслигини, кимларнинг сайлов ҳуқуқи вақтинча тўхтатилиши, унинг асослари ҳам кўрсатиб қўйилган. Бу Конституциямизнинг 117-моддасида шундай белгиланган: “Суд томонидан муомилага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловларда қатнашмайдилар. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларининг тўғтидан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди”.
Конституциямизнинг бу қоидаси сайловда қатнашмаслиги учун икки асосини белгилайди.
Биринчи – фуқаронинг муомилага лаёқатини чекланганлиги, ақли заифлиги натижасида. Бундай шахслар ўзларини ҳаракатларини баҳолай олмайди ёки онгли ҳаракат қилолмайди. Ўзини ҳаракати қандай оқибатлар келтириб чиқариши англамайди. Шунингдек, иккинчи – озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган яъни жазо ўтаётганлар ҳам қатнашмас эди. Буларни сайлов ҳуқуқи жазо ўташ даврида тўхтатиларди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам сайловда иштирок этмасликнинг асоси суд ҳужжатидир. Суд шахсни муомилага лаёқатсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади, шахснинг озодликдан маҳрум қилиш ҳам суднинг ҳукмига асосан амалга ошириларди. Ҳозирда бунга ўзгартириш киритилди.
Яъни Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида бу йил янги бир қадам қўйдик. Энди оғир ва ўта оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Шу асосда бўлажак сайловларда озодликдан маҳрум этилган 1 минг 905 нафар шахс ҳам иштирок этиши учун қонуний имконият яратилди”3.
Конституция бошқа ҳеч қандай ҳолатда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини чеклашга йўл қўймайди.
Маълумки, 2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.
Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтган бу кампания мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ғоят муҳим воқеадир.
2019 йилги сайловларда фуқароларимиз эркин овоз беришлари учун жойларда 6 минг 720 та округ ва 10 минг 253 та сайлов участкаси ташкил этилди.
Фуқароларнинг сайлаш ва сайланишга оид ҳуқуқлари янада кенгайтирилди ва амалда бўлган кўплаб чекловлар бекор қилинди.
Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида бу йил янги бир қадам қўйдик. Энди оғир ва ўта оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Шу асосда бўлажак сайловларда озодликдан маҳрум этилган 1 минг 905 нафар шахс ҳам иштирок этиши учун қонуний имконият яратилди.
Ҳеч шубҳасиз, янги Сайлов кодекси ва ундаги 30 дан ортиқ янги демократик қоидалар сайлов қонунчилигимизни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Конституциямизга мувофиқ, фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Сайловда ўзига маъқул бўлган номзод ёки бирон-бир партия илгари сураётган дастур учун овоз бериш, уларни қўллаб-қувватлаш вакиллик демократиясининг яққол кўринишидир.
Ўтган қисқа даврда сайловга оид 21 та қонун тизимлаштирилиб, Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Бу миллий қонунчилигимизни мустаҳкамлаш, демократик сайловларни ўтказишни янада такомиллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Мазкур кодексдаги энг катта янгилик сиёсий майдоннинг тўлиқ сиёсий партияларга берилиши билан боғлиқ, десак, адашмаган бўламиз. Унга мувофиқ, сиёсий партиялар Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайловда илгаридек 135 та эмас, балки тўлиқ – 150 та сайлов округидан ўз номзодларини кўрсатди4.

Download 82,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish