Маълумот учун:
Сайловларда коррупсия ёки ноқонуний ҳаракатлари учун дисквалификация қилинган шахслар7.
Хорижий мамлакатларда жумладан, Буюк Британияда сайлов жараёнида қатнашиш учун шахс сайловчилар рўйхатида рўйхатдан ўтиказилиши лозим. Бу жараён Англия, Уэлс ва Лондон шаҳри кенгашлари томонидан тайинланган махсус мулозимлар томинидан амалга оширилади. Ҳар бир мулозим эшикма-эшик юриб сайлов ҳуқуқига эга шахсларни аниқлаб чиқиши лозим. Ҳар йилги рўйхатга олиш сўровномаси 15 октабрга қадар ўтлазилиши ва ҳар йилнинг 1 декабрига қадар эълон қилиниши лозим. Лекин икки йилнинг ўртасида ҳам фуқаролар рўйхатга олиниши мумкин. 2000 йилда тузатилган Актда, рўйхатга олиш принциплари, рўйхатга олиш ва сайлов жараёнида тўсиқларни ечишга алоида эътибор аратилди. Рўйхатлар сайловчиларнинг истак-хоишларига асосида тузилиши ва раҳбарият рўйхатга олиш жараёнини қўллаб-қувватлашга масъул деб белгиланди. Янги тузатишларга кўра сайловчи исталган пайтда рўйхатдан ўтиши мумкин қилиб белгилаб қўйилди. Масалан, қайсидир фуқаро яшаш жойини ўзгартирган заҳотиёқ, йиллик рўйхатга олиш жараёнини кутмасдан ўзи кўчиб ўтган округда рўйхатдан ўтиши мумкин. Лекин сайлов жараёнида фирибгарликни олдини олиш ва сайловлар мукаммаллигини таъминлаш учун бу жараён номзодларни рўйхатга олиш тугатилиш вақтига қадар амалга ошириш лозим деб белгиланган8.
6. Сайлов ўтказиш муддатлари
Ўзбекистон Республикасининг вакиллик органларига, Президентликка сайлов ўтказиш муддатлари Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган.
Сайловлар муддатли, зарурат туфайли ёки навбатдан ташқари бўлиши мумкин. Муддатли сайловлар Президент ва вакиллик органлари (вакиллик органлари деганда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг барча бўғинлари назарда тутилади) ваколат муддати тугаши билан ўтказилади. Ўзбекистон Президентлигига ваколат муддати, 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган. Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунга асосан етти йил қилиб белгиланган эди. 2011 йил декабрь қонуни билан Конституцияга киритилган ўзгартиришга асосан беш йил қилиб белгиланди.
Вакиллик органларини барчасининг ваколат муддати беш йил қилиб белгиланган. Шу муддатни ўтиши янги сайлов ўтишига сабаб бўлади.
Конституциянинг 117-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг Конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда - декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади” – деб белгиланган. Бундай сайлов ўтказиш муддатини аввалдан аниқ белгиланиши сайловларни ҳар доим бир вақтда, олдинга, орқага суриш имкониятини йўқ қилиб, сайловларни бир вақтда барқарор ўтишини таъминлайди, бундай тартиб дунёдаги кўплаб мамлакатлар тажрибасида учрайди.
Заруратга қараб ўтказиладиган сайловлар, депутатлик ўрни бўшаб қолган вақтларда ўтказиладиган сайловлардир. Улар беш йил мобайнида ҳар қандай вақтда ўтказилиши мумкин, фақат вакиллик органини ваколат муддати тугашига олти ой қолганда, бўшаб қолган жойларда сайлов ўтказилмаслиги мумкин.
Навбатдан ташқари сайловлар Конституциянинг 96-моддасида кўзда тутилган яъни Президент бетоблиги туфайли ўз вазифасини бажара олмаган тақдирда, Конституциянинг 95-моддасидаги ҳолатлар мавжуд бўлиб, Олий Мажлис палаталари тарқатиб юборилганда муддатдан ташқари сайлов ўтказилади. Бундай сайловлар уч ой мобайнида ўтказилиши белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |