Iv-семестр мавзулари ХI-ХV асрларда Англия



Download 163,34 Kb.
bet7/22
Sana23.06.2022
Hajmi163,34 Kb.
#695293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
урта аср 2 ярим маърузалари

Ўз галабасини мустахкамлаш учун Филипп IV тамплиерлар орденига карши суд жараёнини уюштиради. Салибчилар харакатига кумак бериш учун ХП асрда тузилган тамплиерлар диний-рицарлик ордени папанинг алохида хомийлигида фаолият олиб борарди. Орден ХШ асрдаёк кудратли ер-мулклар эгасига айланиб, уз фаолиятини Европага утказганидан сунг, судхурлик билан хам кенг шугулланган. Франция кироли орденни Гщртараф этишда хам сиёсий, хам иктисодий максадларни кузлаган. Кирол мамлакатда папа билан узвий алокадаги мустакил мухолиф кучни йук Кили1идан ташкари, орденнинг ер-мулклари ва хазинасини мусодара Килишни мулжаллаган.
1307-йили Францияда яшаган орден аъзоларининг барчаси камокка олиниб, мол-мулки мусодара килинади. Уларга куйилган айблар: дахрийлик, бут ва санамларга сигиниш кийноклар воситасида тан олдирилади. Филипп IV яна жамоатчшшкка таяниш максадида, 1308-йил Генерал штатларни чакириб, унинг куллашига эришади. Католик черкови йигини орденни дахрийликда айбланишини тан олмаса-да, 1312-йили уни таркатиб юбориш хакида карор кабул килади.
Тоифавий вакиллик тизими. Францияда тоифа вакиллиги фаолиятининг узига хослиги, бу хилдаги ташкилотларнинг турли худудий даражада: махаллий, вилоятлар ва нихоят Генерал штатлар тарзида шаклланганида эди. Куплаб махаллий штатлар - Амьен, Креси фафликлари, Тулуза, Каркассон ва Бокер сенешалликпари, Лангедок ва Нормандия вилоятларининг барош!ар, рицарлар ва консуллар ассамблеялари XIII асрнинг урталариданок фаолият олиб борган булса, Генерал штатлар анча кейин, мамлакатни марказлашуви жараёнида шаклланади.
Франция вакиллик ташкилотлари тизимида, куйи ташкилотларнинг юкориларига катъий буйсуниши тартиби булмаган. Мамлакат худудининг катталиги Генерал штатларни мунтазам чакириб туриш имконини бермаган. Натижада, XIV-XV асрларда Лангедок ва Лангедойль вилоятлари штатлари алохида чакирилган. Уларнинг кун гартибидаги масалалар умумий булгандагина, Генерал штатларнинг умумий сессияси чакирилган. Айни пайтда, махаллий ва вилоят штатлари хам туплаеиб турган. Генерал штатларидаги уч тоифанинг хар бири алохида мажлис Утказиб турган. Улар рухонийлар, дворянлар ва шахарликларнинг узига хос палагаларини ташкил этган. Биринчи палат шахсан кирол чакирган прелатлар (рухонийлар)дан иборат булган. Уядан ташкари, вилоятлар рухонийлари махсус мажлисларида, монастирларда прелатлар ва рухонийлардан кушимча вакиллар сайлашгап. Дунёвий зодагонлардан энг нуфузлилари, одатда, мажлисга кирол томонидан таклиф этилган. Учинчи палатада (XV аср охиридан “учинчи тоифа” палатаси номини олган) шахар кенгашлари аъзолари, бой ва нуфузли шахарликлар вакиллари мажлисга йигилганлар. Улар купинча шахарликлар жамоалари томонидан сайланмасдан, шахар кенгашларида тайинланган. Франция дворянлари орасида узок вактлар сайлов ва сайланиш таргиблари шаклланмаган. Факат

  1. аср охиридагина хар уч тоифа вакиллари учун сайлов тартиблари жорий этилади. Амалда хар бир палата битгадан овозга эга булиб, икки малатанинг кабул килган карори учинчиси учун мажбурий булмаган.

Генерал штатлар доимий фаолиятдаги ташкмлотга айланмайди. Кирол уни, вазият такозо этганида, аксари молиявий эхтиёж тугилганида чакириб, вакти ва жойини узи белгилаган. Кирол Генерал штатларга хисобот бермаган. Унинг асосий вазифаси субсидия (молия) масаласини хал этиш булган. Генерал штатлар сиёсий масалаларни мухокама килса-да, амалда унда конунларни тасдиклаш хукуки булмаган. Демак, унинг монарх хокимиятини чеклаш борасида ваколатлари инглиз парламентиникига нисбатан озрок эди. Франциядаги кирол хокимияти тоифалар вакиллари билан жойларда ёки вилоят йигинларида маслахат олиб бориши, уларни Генерал штатларга махсус карши куйиши холлари унинг сиёсий ахамиятини янада заифлаштирган.
Мамлакатдаги ижтимоий кучлар, хусусан, шахарликлар тоифасини имтиёзли тоифа вакиллари билан кескин муносабатлари хам Генерал штатлар заифлиги сабабларидан бири булган. Бу эса марказий хокимиятни Генерал штатларни чакириш ташаббускори сифатида чикишидан ташкари, ундаги тоифалараро ва тоифалар ичидаги зиддиятлардан фойдаланиб, уларни узига тобе этишгз интилган. Шунга карамасдан, тоифалар кирол харакатларини назорат килиш имкониятига эга булганлар. Депутатнинг императив мандата, уни сайловчилар куйган талаблар буйича харакат килишга ундаган. Тоифалар кцроп таклиф килган карорларни рад этишлари, унинг сиёсатидан норози эканликларини ифода этишлари мумкин булган. Шу тарика, кирол хокимияти Генерал штатларда имтиёзли тоифалар хамда шахарликлар юкори катламлари вакиллари билан муроса, келишувга эришган.
Тоифавий монархиянинг илк боскичида кирол хокимияти ижтимоий таянчи кенг булмаган шароитда тоифа вакиллари муассасида шахарлар вакилларининг киролнинг марказлаштириш сиёсатини к^ллаши ва унга субсидияларнинг капа кисмини бериши мухим ахамият касб этган. Соликлар масаласи тоифалар орасидаги зиддиятларнинг асосий сабаби булган. Шахарлик депутатлар факат оддий халк эмас, балки имтиёзли тоифа вакиллари хам солик тулашларига эришишга интилганлар. Асосий солик туловчилар - кишлок ахолисининг Генерал штатларда булмаслиги, уларнинг жамиятдаги хукуксизлигидан далолат беради.

Download 163,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish