Iv-семестр мавзулари ХI-ХV асрларда Англия


МАВЗУ: Эрон XI-XV асрларда



Download 163,34 Kb.
bet15/22
Sana23.06.2022
Hajmi163,34 Kb.
#695293
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
урта аср 2 ярим маърузалари

МАВЗУ: Эрон XI-XV асрларда
Режа:
1.Эронга мўғуллар босқини ва унинг салбий оқибатлари. Хулагулар давлати.
1.1. Эронга Муғуллар босқини
1.2. Хулагулар давлати.


2. Сафавийлар давлати.
2. 1 Сиѐсий тарқоқлик даври.
2. 2 Сафовийлар давлатини ташкил топиши.
2.3 Сафавийларнинг юксалиши.
2.4 Сафавийлар давлатининг таназзули.
2.5. Сафавийлар давлатининг ташкил топиши

Кучманчиларнинг дехкончилик билан шугулланувчи жамоаларга қилган босқинчиликларидан мақсад асосан талончилик булган. Лекин мугул боскинчилари хусусан, тинч ахолини ёппасига қиргин қилиш ва катта-кичик вилоятларни талаш ва | вайронага айлантириш билан ажралиб турган. Чингизхон урнатган бу тартиб ахоли уртасида вахима таркатиш ва каршилик киладиган халкни битта куймай кириб ташлашни кузда тутган. Тарихчи Ибн-ал-Асир булиб утган вокеа ва ходисалар хакида: "Агар кимки кодир Худо одамзодни яратгандан хозиргача олам бундай киргинни курмаган деса тугри айтган булади" деб ѐзганди. Йилномаларда шундай ѐки шунга ухшаш ходисалар хакида ѐзилмаган, дейди у. Тарихчи Жувайний мугулларга ѐн босган булишига карамай, узининг номли асарида куйидаги маълумотларни келтиради. Юз минг ахолиси булган Марв шахрида 100 киши хам колмаган. Хуросон вайрон килингандан кейин кафтдек текис булиб қолган. Кишлок хужалиги хам катта вайронагарчиликка учраган. Эронда аввалдан дехкончилик ва богдорчилик маданияти мавжуд булиб, у ер ости ва ер усти сув иншоотларига боглик эди. Сугориш иншоотларининг ишдан чикиши окибатда дехкончилик хам бирдан кискарди. Тарихчи олим Рашидад Диннинг ѐзишича, 1295 йилда Эрондаги бир катор вилоятлардан ерларнинг 1/10 кисмигагина ишлов берилиб, 9 кисми буш, каровсиз колган. Мўғул боскини туфайли миграция кучайди, яъни куплаб кучманчи мугуллар, турк кучманчилари Эронга кучиб утдилар. Иктисоднинг усишига боскинчиларнинг солик сиѐсати хам тускинлик килди.


Элхонлар Хулагулар давлатининг ташкил топиши. 1227 йили Чингизхон Мугул давлатини узининг турт угли уртасида таксимлади. Чингизхоннинг учинчи угли Угадай улуг хон унвони хамда асл Мугулистон ва шимолий Хитойни кулга киритди. Чигатой номли иккинчи угли эса Амударѐнинг шаркидаги Урта Осиѐ ерларини олди. Урта Осиѐнинг гарбий кисми, шу жумладан Шаркий Эрон ва Шимолий Хиндистон Чингизхоннинг туртинчи угли Тулуйга тегди. Гарбий Осиѐ мамлакатларини тамоман босиб босиб олиш учун мугул хони Мункэхон (1251-1259) укаси Хулагу бошчилигида харбий экспедиция ташкил килди. Эронга киришда Хулагухон кушинлари Аламутдаги исмоилийлар ерларини ва Хузистондаги калъаларни эгалладилар. 1258 йилда Хулагухон Богдодни олиши билан Аббосийлар халифалигига чек куйилди. Элхонлар Хулагулар (1256-1353) давлатига Эрон, хозирги Афгонистон (Балх вилоягидан ташкари), Марв хавзаси. Араб Ироки, Жазира, Озарбайжон (Эрон Озарбайжонни) Аррон ва Ширвон (собик Озарбайжони), Арманистон, Курдистон билан кичик Осиѐнинг Шаркий кисми (Руминия), Грузия, юнон Трапезунт империяси, Салжукийлар султонлиги, Арманистоннинг Киликия подшохлиги кирдилар. Элхонлар "улуг хон" га номигагина тобе булганлар. 1295 йилда Элхонлар исломни кабул килгач, мустакил булиб улуг хон хукмронлигини тан олмаганлар. Хулагулар давлатининг ички тузими бир-бирига карам-карши кучларнинг кушилишидан: мугулларнинг илк феодал кучманчи давлати билан эронликларнинг ривожланган феодализм давлатидан иборат эди. Булар 4 гурухдан: харбий-кучманчилар синфи, асосан мугул ва турклардан иборат вилоятларнинг йирик ер эгалари асосан эронликлар, бутунлай Озарбайжон ва гарбий вилоятлардаги эронликлар, рухоний мусулмонлар, шунингдек насронийлардан иборат эди. Харбийлар асосан мугул отликлари ва туркларнинг кучманчи кабилаларидан ташкил топган. Чингизхон тузган "Ясо" га асосан, армия туманларга, яъни, ун минглик, бир минглик, юз минглик ва унликларга булинган. Бу булинмалар алохида кабилани ѐки уларнинг уругини яъни ойрат, сулдиз, жалоир ва бошкаларни ташкил килган. Амирлар харбий улжалардан тушган молларнинг бир кисмини олганлар. Аскарларга туланадиган ойлик маошларни тулаш кечикканда айникса, боскинчилик юришлари тугаганда ва харбий улжалар кискара борган сари мугул аскарлари хам узларига иктоъ ерлари берилишини талаб килганлар. Элхонлар даврида хам аввалги феодал эгалик (Эронда булган) куриниши сакланиб колди, лекин микдори узгарди.
Мугул боскинчилиги вактида эронлик мулкдорлар аслзодаларнинг йук килиниши билан уларнинг ерлари элхонларнинг давлат фондига (девон) ва хонларнинг шахсий хазинасига (хосига) мусодара килинди. Шахсий ерларнинг усишини куйидаги 47 мисолларда куришимиз мумкин. Шамсиддин Мухаммад Жувайни 20 йиллик хизмати давомида (1263-1284 йиллар) 40 минг динорга (давлатнинг 2 йиллик дароматига тенг булган) ва 20 млн. бош чорвага эга булган. Булардан ташкари 30 минг от, 10 минг туя, 250 минг бош куй, 29 минг товук, 20 минг урдак ва гоз, бундан ташкари мулк ерларидан тушадиган дароматлари хам булган. Эрон иктисоди барбод булишининг енг мухим сабаблардан бири мугул боскинчилигидан кейинги солик турлари билан бир каторда мугуллар томонидан янгиликларнинг жорий килинишидир. Баъзи вилоятларда илгариги дехконлардан олинадиган солик-хирождан ташкари кукчур солиги хам олинган. Купчур кучманчиларидан хар 100 бош чорва туридан биттадан олинган. Аввал жузча факат зиммийлардан олинган, мусулмонлар озод булган. Кейинчалик эса купчур диний келиб чикишидан катъи назар хар бир раиятдан олинган. Булардан ташкари яна 20 хил солик йигилган: булар "фавкулоддаги" солиг, харбийларни таъминлаш учун боглардан олинадиган солик ва бошкалар. Хунарманд ва савдогарларга солинган тамга солиги эса шахарлар иктисодиѐтини бутунлай хароб килди. Баъзан йигилган соликлар амирлар тарафидан сарф килиниб, 2-3 маротаба йигилар эди. Баъзи вилоятларда дехқонлар ер эгалари ва давлатга 80% хосилини беришга мажбур эдилар ва шунда хам карздор булиб колардилар. Рашид-ад Диннинг айтишича, Марв, Ганж, Рей шахарларда хар 10 уйдан 5 тасида дехконлардан иборат ахоли яшаб колгани буш ѐтарди.
XIII асрнинг 80-90-йилларида Эроннинг купгина шахарларида кузголончилар отрядлари харакат кила бошладилар. Улар тог даралари, чул ва урмонларга беркиниб, амирларнинг микдори борган сари кискариб борди. Танга пулларнинг кадри тушиб кетди. Бешинчи Элхон Кейхатухон (1291-1295 йиллар) хитойликлардан урнак олиб когоз пулларни муомалага киргизмокчи булди, лекин бу маглубиятга учради. Уларнинг вориси булган Байдухон 6 ойдан сунг янги кузголон курбони булди. Мугул амирлари 1295 йил октябрда 24 ѐшли Аргунхоннинг угли Газанхонни хон килиб сайладилар. Хулагулар давлати хукмронлигидан Газанхон даврида (1295-1304) мамлакат ахволини яхшилаш максадида бевосита вазир Рашид-ад-Дин Фазлуллох Хамадонийнинг ѐрдамида маъмурий ва иктисодий ислохатлар утказилди. Ер солигининг аник нормаси белгиланди: тамга солиги айрим шахарларда бекор килиниб, айримларида унинг микдори камайтирилди, ирригация ишлари йулга куйилди; буш ерлар енгил шартлар билан дехконларга булиб берилди; мамлакатда бир хил улчов ва огирлик тизими жорий килинди. Давлатнинг умумий даромади 17 млн. дан 21 млн. га купайди. Аммо мамлакат иктисоди XIII аср бошидаги маррага чикмади. Давлатнинг мугуллар истилосигача булган даромади уша сархадларда 100,5 млн. элхонлар динорини ташкил килган.
Ҳиротда Х аср бошида 400 кишлок, XV асрда эса атиги 167 та, Жувайн вилоятида XIII аср бошида 189 кишлок булган. Лекин мамлакатда товар ишлаб чикаришнинг камайиши, шахарларнинг таназзулга учраши ва жуда катта иктоъ ерига эга булган феодалларнинг салжуклардан «озод булиши ва мустакил харакатлари натижасида марказий хукумат кучсизланди. 1318 йилда Рашид-ад-Дин осиб улдирилди ва давлат илгаригидек бошкарила бошлади. Тарихчи Вассаф 1318 йилда Форсда соликларнинг янгидан кутарилганини айтиб утади. Элхон Абу Сайд вафотидан сунг (1335 йил) Хулагулар давлати феодалларнинг ички кураши майдонига айланди. 1353 йилда сунгги элхон Туга-Темурхоннинг улими билан бу давлатга хотима берилди. Эронда бир катор мустакил давлатлар пайдо булди. Булардан жалойирийлар (1340-1411) аввал Араб Ирогида, кейинчалик Олтин урда хонлигидан Озарбайжонни (1359) тортиб олиб, Арманистон, Форс Ирокининг бир кисми ва Жазира давлати таркиб топди. Музаффарийлар (1313-1393 йиллар) аввалига Иезд кейин Кермон (1341), Форс Шероз (1354) ва Исфахон ерларини босиб олиб, уз давлатларини ташкил этдилар.

Download 163,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish