Адабиётлар:
1. История Востока в 6 томах. М., 2000
2. Большаков О Г. История Халифата. М.,1989
3. Коновалова И.Г. Средневековый Восток. М.,2007
4. Очерки распространения исламской цивилизации. М., 2002., том1 и 2.
5. Султанов Т.И. Чингизхан и Чингизиды: судьба и власть.М., 2006
Мавзу: XIII - XVI асрларда Хитой.
Режа:
1. Хитой Муғуллар сулоласи .
2. Мин сулоласининг идора қилиши.
3. Хитойда европаликларнинг пайдо бўлиши.
Тан империяси ўрнини олган Сун империяси XI асрда вужудга келди. XII аср бошларида шимолдан хужум кучайганлиги туфайли 1126 йили пойтахт жанубдаги Ханчаога кўчирилди. 1127 йилдан Cун сулоласи қўлида фақат жанубий Хитой бор эди холос. Шимолий Хитой манжур тунгус қабилаларидан бири бўлган журженлар тузган ва Цзинь деб аталган янги давлат таркибига кирди. Бу давлат илгариги Киданлар давлатини ўзига сингдириб олди.
XIII асрда Шимолий Хитойни муғуллар босиб олди. Жанубий Хитойдаги Сун империяси 1279 йилгача Чингизнинг невараси Хубилай босиб олгунча яшади. Хубилай янги муғул сулоласига асос солди. Бу сулола Хитойда Юань деб аталди. Муғулларгача бўлган даврда (Хитойда XI асрда 2000 шахар мавжуд эди, IX-X асрларда компас, илм-фанда порох кашф этилди, VIII асрдан хукумат газетаси ташкил этилди, VIII асрда эса Фанлар Академияси ташкил этилди. Адабиѐт, санъат, архитектура ривожланди).
Хитой муғуллар сулоласи остида-хукмронлиги. Дастлаб Хубилай замонида (1259-1294) Хитойнинг шимолда ташкил топган муғуллар монархияси аста секин жанубий Хитойга ҳам ѐйилди. 1278 йилги Сун сулоласининг пойтахти Ханьчжаоу шахри олинди. 1279 йили жанубий Хитой томомила истило этилди. Янги сулола Юань деб ном олган. Муғуллар истилоси Осиѐ ва Европа каби Хитой учун ҳам дахшатли бўлди. Чингизхондан бошланган юришлар давомида Хитой бехисоб қурбонлар берди. Хитойликлар экин ерларининг бир қисми яйловларга айлантирилди. Янги солиқлар пайдо бўлди. Муғуллар олиб бориладиган урушлар муносибати билан уларнинг талабига мувофиқ ҳар хил юкларни ташиб бериш тарзидагийиллик солиғи Хитой деҳқонлари зиммасига тушган оғир юклардан бири эди. Унинг оқибатида қишлоқ хўжалигига зарар етказарди.
Юань сулоласи даврида асосий куч муғулларнинг ўзидан иборат бўлса, армияга Хитой ахолиси кенг кўламда жалб қилинарди (юк ташиш, ер қазиш, канал ишчилари...) қонун бўйича бундай ишларга 10 кишидан бирини олиш керак эди (мардикор). Хитой шахар ахолиси ҳам оғир ахволга солинди. Катта деворларни тешувчи тош отувчи куроллар ишлаб чиқариш бўйича Хитой хунармандлари жангларга олиб кетилган. Сун сулоласи даврида ерга хусисий мулкчилик деҳқонларни қарам этиш кучайган эди. Муғуллар даврида ҳам жараѐн давом этди ва деҳқонлар сотиладиган ва сотиб олинадиган товарга айланди. Солиқлар ва бошқа тўловлар энди тамомила феодалларга боғлиқ бўлди. Шаҳар цехлари муғуллар хазинасига катта пул тўлардилар. Хунармадчилик махсулотларининг катта қисми муғул давлатига бепул ўзига хос реквизиция тариқасида топшириларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |