Iv-семестр мавзулари ХI-ХV асрларда Англия



Download 163,34 Kb.
bet21/22
Sana23.06.2022
Hajmi163,34 Kb.
#695293
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
урта аср 2 ярим маърузалари

Темур ҳужуми. XIV асрда Ҳиндистон тамомила тарқоқ феодал мамлакат эди. Жуда кўп мусулмон ва ҳинд феодал давлатлари бир-бирлари билан узлуксиз кураш олиб борардилар. 50 ва 60- йиллар давомида султоннинг вассал рожалар билан олиб борган урушлари натижасида Бенгалия, Синд, Орисса ва Гужарат ғоят хонавайрон бўлган эди. 1366 йилда Гужаратдаги қўзғолон бостирилган, султон Феруз қўзғолонининг асосий ўчоқларида ҳиндларни батамом қириб ташлаш ҳақида буйруқ берди. Шафқатсиз феодал эксплуатацияси ва тўхтовсиз ички феодал урушлари Деҳли султонлиги таназзулининг асосий сабаблари бўлди. 70—80- йилларда Деҳли султони ўз қўлида қолган озгина ерларни ҳам ҳимоя қилишга қодир эмасди. Марказий ҳокимиятнинг бу заифлиги ёмон оқибатларга олиб келди, Ҳиндистонни янги чет эл ҳужумларига қарши қаршилик кўрсата олмайдиган қилиб қўйди.
XIII аср охири ва XIV аср бошларидаёқ айрим мўғул отрядлари Шимолий Ҳиндистон ерларига бостириб кирди ва ҳатто Лоҳур ва Деҳли каби катта шаҳарларнинг дарвозаларигача кела бошлади. Кўчманчиларнинг ҳужумлари, қийинчилик билан бўлса-да, қайтариларди. Аммо шимолий ўлкаларнинг вайрон қилиниши, аҳолининг таланиши ва бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдонинг тушкунликка юз тутиб кетиши Ҳиндистоннинг иқтисодий аҳволига тобора ёмон таъсир қилди.
XIV аср охирларида Ҳиндистон яъни 1398 йилнинг кузида Амир Темур 120 минг аскари билан Ҳиндистонга бостириб кирди. Деҳли султони шу қадар катта армиянинг ҳужумини тўхтата олмади. Амир Темур Ҳинд дарёсидан ўтиб, Панжобдаги шаҳарларни бирин-кетин ишғол қилди, Пойтахтнинг ўн минглаб аҳолиси қириб ташланди, шаҳарликларнинг бир қисми қочиб кетди, кўплари асир олинди. Деҳлидаги жуда кўп ҳунармандларни — тош-тараш усталар ва бошқа бинокорларни Темур кейинғалаба шарафига Самарқандда катта жоме қуришга асир олди ва 1399 йилнинг баҳорида Самарқандга қайтиб келди.
Темурдан кейин Ҳиндистоннинг аҳволи. Усиз ҳам заиф бўлган Деҳли султонлигига Темур қақшатқич зарба бердиБошқа юришлар билан (булар орасида айниқса катта аҳамиятга эга бўлган Кичик Осиёдаги Усмон туркларига қарши юриш билан) банд бўлган Темур Ҳиндистонни ўз ҳолига ташлаб қўя қолди. Темур вафотидан кейин Ҳиндистон чет эл зулмидан қутулиб,. ўзининг бақувват, мустақил давлатини тузиши мумкиндек туюларди. Аммо XV асрда Ҳиндистонни бирлаштириш яна ҳам қийинлашди. Доимо бирлаштириш маркази бўлиб қолган Шимолий Ҳиндистон ҳужумлар туфайли неча ўн йиллар давомида қаттиқ иқтисодий кризисни бошидан кечирди. Илгари вақтларда катта таъсирга эга бўлган шимолий мусулмон князлари энди заифлашиб, аввалги гегемонликларини қўлда сақлай олмай қолдилар. Жанубдаги ҳинд рожалари, гарчи бир қадар кучайган бўлсаларда, ўз кучлари билан бирлаштириш даражасида етарли қудратга эга эмасдилар. Икки гуруҳ хинд феодалларининг кураши Ҳиндистоннинг шимоли билан жанубидаги миллий ва социал-иқтисодий фарқни акс эттириб, бир-бирига қаттиқ душман бўлган икки хил диний (ислом ва ҳинду) идеология кураши формасига айланди ҳамда самарасиз тарзда жуда чўзилиб кетиб, мамлакатни яна чет эл интервенцияси хавфи остида қолдирди. Жанубий Ҳиндистон давлати — Бахмани ва Вижаянагар.
XIV—XV асрларда Ҳиндистоннинг жанубида анча йирик давлатлар мавжуд эди. Улардан бири Бахмани давлати Ғарбий Декан территориясида жойлашган бўлиб, унинг пойтахти йирик шаҳар Бидар эди. Бу давлат 1347 йилда Деҳлидан ажралиб ташкил топди. У 1482 йилгача яшади ва шундан кейин бир неча князликка бўлиниб кетди. Рус савдогари, сайёҳ Афанасий Никитин худди шу давлатда 1469—1472 йилларда (у энг гуллаган пайтда) бўлиб, Ҳиндистоннинг бу қисмидаги феодаллар ва оддий халқ турмушини ёрқин, ажойиб тарзда баён қилди. Бахманидан жанубда жойлашган яна бир давлат — Вижаянагар давлати эди. Бу давлатга тахминан 1336 йилда асос солиниб, 1486 йилгача яшади. Унинг тарихи қўшни Бахмани билан деярли тўхтовсиз уруш олиб бориш билан ўтди. Бу урушлар ҳар иккала давлатни заифлаштириб, уларнинг янада майдароқ князликларга бўлиниб кетишини тезлаштирди. Вижаянагарга қарайдиган Малабар соҳили Ғарбий Европа мустамлакачилари кириб келган дастлабки территория бўлди. Бахмани билан Вижаянагар ўртасидаги ўзаро урушлар, шунингдек, XV аср охирларида кучайган феодаллар ўртасидаги ўзаро низолар Ғарбий Европа мустамлакачиларига Малабар соҳилидаги бир қанча таянч пунктларини деярли тўсиқсиз ишғол қилиш имконини берди. Бу пунктлар европаликларнинг шундан кейин Жанубий ва Шарқий Осиёда мустамлакаларни босиб олишларида жуда катта роль ўйнади.

Download 163,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish