Iv-семестр мавзулари ХI-ХV асрларда Англия



Download 163,34 Kb.
bet4/22
Sana23.06.2022
Hajmi163,34 Kb.
#695293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
урта аср 2 ярим маърузалари

ХI-ХV асрларда Франция.
Режа:
1.Гарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши.
2.Франциянинг бирлаша бошлаши, генерал штатларнинг ташкил топиши.
3. Юз йиллик уруш ва Францияни сиёсий жихатдан бирлаштиришнинг тугалланиши.
4.XV асрнинг иккинчи ярмида Франция. Абсолют монархияга утилиши.
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

  1. История стран Азии и Африки в средние века. 1-2 ч. Высшая школа, 1988.

  2. История средних веков (Под ред. З.В.Удальцовой и С.П.Карпова 1-2 ч.). М., Высшая школа. 1991.

  3. Курбангалиева Р.Р. Ўрта асрлар тарихи Ўқув қўлланма. Т., Учпедгиз, 1991.

  4. История средних веков Под ред. З.В.Удальцовой и С.П.Карпова. 1-2 ч. М., Высшая школа. 1991.

  5. История средних веков. Под ред. С.П.Карпова. часть II М. МГУ. 2001.

  6. Ўрта асрлар тарихи фанидан ўқув услубий мажмуа.Т.2017



Ижтимоий муносабатлар. Одатда Францияни классик феодализм ватани деб аташади. Бу ундаги ер эгалиги муносабатлари узининг якуний, тугалланган куринишини олганлигига ургу берилишидадир. Аммо бу тадбирни рим ва геман жамиятлари синтези тулик булган хамда янги жамиятнинг шаклланишига ижобий таъсир этган, мамлакатнинг шимолий ва марказий кисмларига нисбатан куллаш жоиздир. Айни ана шу худудларда дехкончиликнинг, айникса унинг дон етиштириш сохасини юксалтириш учун кулай шароит вужудга келади. Сена ва Луара хавзалари, Париж ва Орлеан атрофлари кулай икдими, серунум тупрокдари, дарё ва курукдик йуллари кесишган жойдалиги, ахолиси нисбатан куплиги билан хам ажралиб турган. Францияда X аср охирига кел ганда жамиятнинг хукмрон феодал-зодагонлар тоифаси сон жихатидан усиб, катор табакаларга булинган. Йирик сеньорлар табакаси аксари каролинглар даври сеньорлари авлодлари булса. улардан ажралиб чиккан ён шохлар эътиборга молик даражадаги урта зодаганлар гурухини ташкил этади. Кирол хизматкорлари ва вассаллари, дунёвий магистрлардан ташкил топган майда зодагонлар хам сон жихатидан талайгина булган. Феодал - сеньорлар куйи табакасини тулдирувчи омиллардан бири, кишлок жамоа аъзоларидан етишиб чиккан профессионал жангчилар булишган. XI асрдаёк, зодагонлар тоифаси уз сафларини тулдириб турган бошка табакалардан ажралиб, унга мансублик тугилганидан белгиланган имтиёзли гурухга айланади. Феодаллар деярли барча ерларнинг ягона хукмдорига айланиб, бу холат уз аксини жамиятда хукмрон хукукий меъёр “сеньорсиз ер йук” маталида топади. Эндиликда сеньорлар хукмига утган жамоа мулклари: утлоклар, урмонлар, коллар, дарёлар ва х.к.лардан карам дехконлар факат муайян т^ловлар эвазига фойдаланишлари мумкин булади. Дастлаб жамоа мулки булган: тандир, мусаллас тайёрлаш ускунаси (исканжа) ва тегирмонлар сеньорларникига айланиб, улар учун хам туловлар жорий килинади. Феодаллар гоифасининг узил-кесил шаюшанганининг мухим курсатгичи, улар орасида шохсупанинг шакллангани, энг куйи, “бир калконли” вассали булмаган рицарлардан, 3-4 погона тепада турадиган бой сеньорлар, улардан кжорида Нормандия, Бретань, Бургундия, Аквитания герцоглари, Шампань графлари даражалари булган. Франция зодагонлари иерархиясини “вассалимнинг вассали менинг вассалим эмас” хукукий меъёри аник ифодалаган. Ушбу меъёр сеньорларни марказий хокимият тазйикидан химоя килиб, тоифанинг ички мустахдамлигини таъминласада, сиёсий тар ко клик ка олиб борувчи асосий омиллардан бири булган. Ерга нисбатан уз эгалигини таъминлаган сеньорлар сиёсий хокимиятга хам даъво кила бошлайдилар. Сеньорлар сиёсий мавкеи уз ерларидаги ахолини суд килиш, жарималар олиш хукукдари билан кенгайган. Кларам дехконлар тоифасининг шаклланиши бирмунча сустрок кечса-да, у хам XI асрда уз якунига етади. Бу пайтга келиб, ер па шахеий карамликдаги дехконларнинг асосий купчштиги сервлар булиб колади.
Ички колонизация ва дехконлар ахволи. Ишлаб чикариш кучларининг юксалиши кишлок хужалиги экинлари махсулдорлигини оширади.Темирдан ясалган мехнат куроллари, ерни тург мартгагача шудгор килиш, кишлок хужалик ишларида отлардан фойдаланиш, ерга ишлов беришни яхшилаб, хосидцорликни оширади. Мамлакат шимолида уч далали алмашлаб экишнинг жорий этилиши хам хосилдорлик ошишини таъминлайди. Жанубда иклим хусусиятларидан келиб чикиб, анъанавий икки далали алмашлаб экиш ва енгил плугдан фойдаланиш сакланиб колади. Бу худудларда докли экинлар каторида, узум, техник усимликлар ва мева етиштирила бошланади.
Буз ва курик ерлар, урмонларни тозалаб, экинзорларга айлантириш оммавий туе олиб, XIII асрнинг иккинчи ярмида бу жараён узининг юкори нуктасига етади. Натижада, кургокчиликлар, сув тошкинлари окибатида руй берадиган очарчиликлар бирмунча камаяди. Дехкончилик учун ярокди ерларни купайишидан манфаатдор булган феодаллар ва черков, купинча, бундай жамоатчилик ишларига ташкилотчилик килади. Аммо янги ерларни очиш асосан дехконлар жамоаларининг иши булиб, айни улар бу ишларга оммавий туе берганлар. Янги худудларни узлаштириш, кишлокларга асос солиниши, умуман, ички колонизацияда Франция Европада етакчилик килган. Янги ерларга кучиб утган дехконлар (госпитлар) ердан фойдаланишда сервларга нисбатан купрок имтиёзларга эга булган. Улар баршина утамаедан, шахеий озод дехконлар сифатида, унчалик огир булмаган махсулот ёки пул солигини тулаганлар. Экинзорларнинг купайиши, хосилдорликнинг ошиши, дехдонга факат уз эхтиёжлари ва соликкагина эмас, ортикча махсулот етиштириш имконини хам беради. Францияда ХН-ХШ асрлардан сеньорлар узлари хужалик юритадиган доменларини хам ижарага бера бошлайди. Мехнат мажбурияти махсулот солиги билан алмаштирилади.
Шахарлар XI-XIH асрларда. Ишлаб чикариш кучларининг юксалиши шахарлар ривожланишини тезлаштиради. Бордо, Тулуза, Лион, Марсель, Ним, Пуатье, Париж, Руан, ва бошкалар X аердан юксала бошлайди. Мамлакатда янги шахарлар хам вужудга келади. Франциянинг жанубидаятг шахарлар жуда эрта, XI-XI1 аерлардаёк гуллаб-яшнаган. Унга ушбу шахарларнинг Урта Ер денгизи савдосига тортилиши хамда салиб юришларида иштироки сабаб булган.
Ташки савдода фаол иштирок этиш мовутчилликка ижобий таъсир этади. Ним ва Монпельеда ишлаб чикарилган нафис мовут газламалар ташки савдода мухим урин тутган. Махсулогларни сотишдаги кенг имкониятлар XIV аср охирига кадар, уларда ракобатни чеклайдиган цех ташкилотларининг бутунлай булмаслигига олиб келган.
Жануб шахарлари сиёсий мустакилликни эрта кулга киритган. Сеньор хукмидан озод булиш жараёнида жануб шахарлари куролли кураш усулини эмас, молиявий келишув, туловлардан фойдаланган.
XII аср давомида деярлик барча жануб шахарларида хокимиятнинг жамоавий бошкарув тури - консулат (дворянлар, рухонийлар ва хунармандлар бошликдаридаи сайланган - консуллар бошкаруви) урнатилади. Бошкарув катта кенгаш томонидан олиб борилиб, у тула хукукли, яъни шахарда уйи, мол-мулки булган булган ва соликларни тулайдиган шахарликлардан тузилган. Бу жараён жануб шахарларидан узокда жойлашган кирол хокимияти иштирокисиз борган. Нисбатан кенг мустакилликка эришув, ташки савдони ривожлантиришга йуналтирилган сиёсат олиб борган жануб шахарларининг мамлакатни марказлаштириш жараёнларида фаол катнашмаслиги хам табиий эди. Аксинча, уларнинг юксалиши жанубий вилоятларда сиёсий таркокдик, мустакилликка интилиш жараёнларини кучайтиради.
Шимолий шахарлар тарихий тараккиёти ХП асрда бошланиб, Аррас, Бовэ, Санлис, Амьен, Нуайон, Лан ва Реймсларнинг иктисодий юксалиши, зигирпоя ва жундан газлама тукишнинг купайиши билан изохланади. Шимолдаги шахарлар сиёсий-иктисодий эркинликка эришишдаги асосий усул кузголонлар булиб, бу жараён, айникса, диний сеньорлар билан кескин кечган.
Франциянинг шимолидаги шахарларнинг коммунал харакатини Камбре шахри бошлаб берган. Шахар катор (967, 1024, 1077 йиллари) уринишлардан сунг, уз-узини бошкариш хартиясини олади. XIII асрда Сен- Кантон, Бовэ, Нуайон, Лан, Амъен, Суассон, Реймс ва бошка шахарлар эркинликка эришадилар. Уларнинг баъзилари коммуна хартиясини олса, бошкалари ахолининг шахеий эркинлиги, савдо ва шахарни бошкаришдаги имтиёзларга эришган. Айни пайтда, кироллар уз доменида жойлашган шахарларга коммуна хукуки бермаган. Париж, Орлеан ва Буржларга айрим имтиёзлар берилиб, уларни кирол тайинлаган амалдорлар бошкарган. Сиёсий мустакилликка эришув шахарларда хунармандчилик ривожини таъминлайди. Хусусан, Франциянинг шимоли-шаркий худудларидаги шахарларда мовутчиликнинг узи 25 та хунар турига булинган. Амъенда цехларга 80 та касб, Аббевилда - 64 та, Сен-Кантенда - 53 таси бирлаштирилган. Кирол амалдори (прево) Этьен Буало ХШ асрнинг иккинчи ярмида ёзган “Париж хунарлари китоби”да 100 та цех устави келтирилган. XIV асрнинг бошларида Париждаги цехлар сони 350 тага етади.
Айни пайтда, мамлакатнинг шимолида вилоятларнинг хужалик сохаларидаги ихтисослашуви бошланади. Нормандияда: темир, гуз, мол ва мовут тукиш ривож топган; Шампань ва Бургундияда - буз, мовут, мусаллас тайёрланган; Парижда ички талабларга мос хунармандчилик буюмлари ишлаб чикарилган.

Download 163,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish