Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Оила ва қишлоқ жамоаси. Тонга ва Таитиликлар ижтимоий тузуми



Download 1,58 Mb.
bet38/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

Оила ва қишлоқ жамоаси. Тонга ва Таитиликлар ижтимоий тузуми.
Мустамлака арафасида полинезияликлар ибтидоий уруғчилик жамиятининг бузилиши даражасида яшаганлар. Нисбатан юксак ривожланган оролларда эса йирик ер эгалари зодагонлар ҳамда оддий халқ жамоа аъзолари дехқонлар ва ҳунармандлар тоифалари шакллана бошлаган эди. Оналар ҳуқуқининг излари ва сарқитлари кўпгина оролларда учраб туради. Демак ўтмишда полинезияликлар она уруғида яшаганлари эҳтимол. Баъзи жойларда масалан Онтонг — Жава оролида XX асрнинг ўрталарида ҳам матрилокал никоҳ хукмронлиги кузатилган. Баъзи жойларда, хусусан Тонга оролларида аёлларнинг ҳурмати ниҳоятда юксак бўлиб, қариндошлик муносабатлари она томонидан ҳисобланган. Лекин она урўтининг инқирози Полинезиянинг кўплаб оролларида патриархатга олиб келмайди. Ота уруғи ҳукмронлиги даври истисно тарзида, фақат Тикопиа оролида учрайди, холос. Географик жиҳатдан эса бу орол Меланезияга яқинроқ. Полинезияликларда патриарҳал уруғ — жамоаларининг вужудга келмагани белгиси сифатида, қалиннинг йўқлигини ҳам кўрсатиш мумкин. Ушбу удум Полинезия оролларининг хеч кайсисида учрамайди. Никоҳ эса мураккаб маросимларсиз, йигит томонидан келин томонга оила куриш тақлифини билдирилиши, агар розилиги олинса ўзаро совгалар алмашинуви, сўнг битта ёки бир нечта туй базмлари ўтказиш билан якунланади. Полинезияликларнинг ажрашиши ҳам деярлик кийинчиликсиз уртадаги мулкни бўлиштириш, болаларни эр — хотинга таксимлаш билан туғаган. Самоа оролларида эр —хотинлар ажрашишган такдирда, катта фарзандлар ота, кичик фарзандлар билан қолишган. Полинезиянинг ғарбидаги: Самоа, Тонга, Фойиуна ва Уеа оролларида аванкулат, яъни жиянлари ҳамда аёлнинг мулкига унинг укаси, болаларнинг тоғаси алоҳида ҳуқуқлари бўлганлиги кузатилади
Қишлок жамоаси: Бир — бирига яқин яшаган бир неча йирик оила, қишлоқни ёки ҳудудий жамоани ташкил қилар эди. Қишлоқ жамоалари ўзининг ёрқин куринишини самоаликларда яхши сақланган. Ундаги кўпчилик қишлоқлар 10—12 оила жамоасидан ташкил топиб, аҳолиси ўртача 300 — 500 кишидан иборат бўлган. Қишлок дехқончилик жамоаси тарзида шаклланган бўлсада, кўпчилик ҳолларда унга тегишли барча ер майдонлари алоҳида йирик оила жамоалари орасида таксимланган. Қишлоқ ёки ҳудудий жамоа ўзининг бошқарув ташкилотларига эга бўлиб, улар Самоа ва Тонга оролларида фоно деб номланади. Фоно кенгаш сифатида шаклланиб, унда барча йирик оилалар бошлиқлари, жамоаларнинг балоғат ёшига етган барча аъзолари қатнашишлари мумкин эди.
Аҳолининг табақаланиши: Мулкий табакаланишнинг кучайиши Полинезияда ҳам жамоанинг: зодагонлар ва оддий кишиларга бўлинишини тезлаштиради. Уруш пайтида асир олинганлар қулларга айлантирилиб, улар жамоага киритилмаган, ҳуқуқсиз кишилар бўлишган. Таитида қуллар теу-теу деб номланиб тадқиқотчи Эллиснинг айтишича «қуллар жангда асир олинганлар ёки жамоа бошлиғи асир олинганда тўлов сифатида берилган кипшлардан иборат эди.» Босиб олинган ҳудуд аҳолиси ҳам қабила бошлиғиники ҳисобланиб, экинзор ғолиблар томонидан тақсимланиб олинган. Истило қилинган ҳудудлар аҳолисининг кўпчилиги ўз ерларида ишлашни давом эттирса, қисман олиб қабила бошлиғининг «эски» ерларига ўтказилиши ҳам мумкин эди. Бундай кишиларни «янги хўжайин» такдим этиш ҳуқуқига ҳам эга эди. Лекин Таитида ва умуман Полинезияда қул савдоси ёки қул бозорлари бўлмаган. Қулларни баъзида маълум хизмат муддатига берилиб сўнг улар қайтиб олинган.
Тонгаликларнинг ижтимоий тузуми: Полинезияликлар
ижтимоий муносабатлари турли оролларда ўзига хос хусусиятларга
эга бўлган. Бу борада инглиз денгизчиси Уильям Маринернинг XIX
аерда тонгаликлар каста тузуми ҳақида қолдирган маълумотлари
айниқса қизикарлидир. Тонгада каста тузумининг тарихий негизларини кузатиш мумкин. Оролда 3 та олий ижтимоий тоифа бўлиб, энг юқори олий ижтимоий тоифада зодагонлар-эги, улардан кейинги поғонада –матабуле зодагонлар маслаҳатчилари, улар билан бир жойда яшашлари керак бўлган кишилар турар эди. Матабуле даражаси авлоддан — авлодга ўтган ва Тонга аҳолиси томонидан алоҳида ҳурмат қилинган. Кейинги гуруҳ муа-матабулеларнинг катта ўғиллари ёки кичик укалари бўлса, уларнинг фарзандлари туа оддий жамоа аъзолари ҳисобланишган. Бу ўзига хос иреархия бўлиб, ҳар қандай даража ёки каста аъзолиги отасининг ўлимидан сўнг олинган. Демак, матабуленинг катта ўғли муа, муанинг барча ўғиллари эса туа бўлишган. Матабуле вафот этса, унинг катта ўғли муа — матабуле, муанинг катта ўғли туа даражасидан отасининг ўрнига —муаликка ўтган. Бошқачароқ айтилса барча бир поғонага кўтарилган. Тизим асосида ёши катталиги (майорат) принципи ётган. Жамиятда патриарҳал тартиблар хукм сурсада аёлларнинг ўрни катта бўлган. Жумладан қизнинг ёши кичик бўлсада акаларидан катта ҳисобланиб, сингилнинг аждодлари аканикига нисбатан катта шоҳ авлод саналган. Жамиятнинг энг пастки погонасида қуллар турган.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish