Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,58 Mb.
bet37/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

Т А О М Л А Р:
Дехқончилик ва балиқчилик махсулотлари полинезияликлар таомларининг асоси бўлган. Таомлар чўчқа, ит, қушлар гўштидан тайёрланган. Ўзларининг хоҳиш — иродаси билан эмас гўшт танқис бўлганидан полинезияликлар вегетарианлар бўлишган. Таомда нон дарахти, ямс, батат, кокос ёнғоғи ва бананлар ишлатилган, лекин тўйимли бўлмаганидан ҳар куни ўртача 5 — 6 килограмдан маҳсулот ейишга тўғри келган. Крахмалга бой таро, нон дарахти меваси, хомича ёки пиширишдан аввал қирғичдан ўтказилиб бошқа
махсулотларга аралаштириб истеъмол қилинган. Полинезиянинг
шарқида эса таро, нон дарахти меваси олдин пиширилиб сўнг
туйилган, ҳосил бўлган масаллик эса ачитилиб сўнг истеъмол
қилинган. Полинезияликларнинг севимли пао таомини тайёрлашда
тарони киргичдан ўтказилиб, сўнг қўланса хидини йўқотиш
мақсадида сувда яхшилаб ювиб, қуритилган. Ҳосил бўлган ундан
ҳамир кориб ачитилган, натижада нордонроқ бўтқасимон таом
тайёр бўлган. Полинезиянинг ғарбида айниқса Самоа оролларида аҳолининг севимли таоми пудда бўлиб, уни унли ўсимликлардан, хусусан таро, нон дарахтининг турли навларидан тайёрлашган. Кокос ёнғоғи хомлигича ейилган. Кокос енғоғининг сути, кокос ёғи полинезияликлар учун сигирнинг сути ва ёғини алмаштирган десак хато бўлмайди. Баъзи озиқлар полинезияликлар томонидан консервация қилиниб, узоқ муддат сақланган. Улар қаторига юқорида айтиб ўтилган пои, аловда пиширилган ямсни бир йилгача сақлаш мумкин эди. Озиқлар чуқурларда сақланиб усти тош ва барглар билан ёпиб қўйилган. Махсус устунлар устида қурилган омборчалар эса озиқни қисқа муддатга сақлаш учун хизмат қилган. Европаликлар келгунга қадар Полинезия ороллари аҳолиси оловни ишқалаш йўли билан олишган. Оловни олишнинг мураккаблиги аҳолига уни сақлашга эътиборни кучайтиришни тақозо этган. Кайнатма овкатларнинг нисбатан кам тайёрланишига Полинезияда кулолчиликнинг, сопол идишларнинг йўқлиги, сабаб бўлган. Шунинг учун агар бирор таомни кайнатиш зарур бўлса қиздирилган тошларни ёғоч идишга солиб сувни қайнатиб тайёрлашган. Полинезияликлар таомлари ер ўчоғи — имуда пиширилган. Дастлаб ердан кичик чуқур казилиб, унга гулхан учун ёғочлар тахланган, устидан катта ялпоқ тошлар тахлаб чиқилган. Тош устига йирик япроқлар қўйилган (Гавайяда уни хоно—хоно дейишган), устига банан, батат, таро, нон дарахти мевалари қўйиб, олов ёқиб қизитилган тошлар ёрдамида пиширилган. Чўчқанинг тозаланган ички қисмига ҳам тош солишиб, икки томонлама ҳам устидан ҳам ичидан, маҳаллий ти ўсимлиги баргига ўраб пиширилган, имуда, балиқ ҳам ковурилган. Полинезияликларда ичимликлар тури кўп бўлмаган. Энг кўп истеъмол қилинадиган ичимлик кокос ёнғоғи шарбати бўлган. Полинезияликлар маданиятига хос энг машҳур ичимлик кава эса қалампирнинг илдизидан, янчиб сокини сувга аралаштириб тайёрлаган. Ғарбий полинезияликлар учун муқаддас ичимлик ҳисобланган кавани тайёрлаш ва ичиш давомида қатор удум — маросимлар амалга оширилган. Ичимлик учун махсус ёғоч товок, кадахлар ясалган, полинезияликлар кадахга лабларини текқизмаслик учун кавани турри оризларига йўллаганлар. Суюқ нарсалар учун идишлар қовоқ ва кокос ёнгога пустидан ёғочдан, бамбукдан ясалган. Озиқлар турли кўриниш ва ҳажмда тўқилган

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish