Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,58 Mb.
bet41/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Гавайя ва Пасха (Рапануи), Янги Зеландия ороллари, Шлюз ва терраса, Алиялар — қирол, пуналуа, дехқончилик ва балиқчилик, тош ҳайкаллар, ижтимоий гуруҳ.

  • АННОТАЦИЯ

Гавайя ороллари вулқонлардан вужудга келган бўлиб улардан энг муҳимлари:— Гавайя, Мауи, Молокаи, Оахулар ҳисобланади. Гавайяликлар хўжалиги асоси сўториш дехқончилиги бўлган. Шлюз ва террасалар кумагида сувни узоқ масофаларга олиб боришган. Махсус қонунга биноан далалар ҳафтасига икки, кургокчилик йилларида эса бир маротаба суғорилган.
9.1.Полинезияликларни келиб чиқиши ҳақида учта назария: 1)маҳаллий 2) осиё 3)америкадан кириб келганлиги: И Форстер, А. Гумбольут, Т. Хайердал. Унинг 1947 йил солда Америка соҳилидан Гуамоту оролигача саёҳати. Европаликлар келгунига қадар Тонга, Таити, Гавайяда давлатлар мавжуд бўлган. Диний тасаввурлари: Тане-қуёш худоси, Ту-уруш илоҳи, Ронго- деҳқончилик илоҳи ва Тангароа- ер тва инсонларни яратган худо эканлиги. Европаликлар мустамлакачилигига қарши Камемоа I бошчилигида гаваяликларнинг кураши.Моддий ва маднияти.
9.1.Гавайя ороллари вулқонлардан вужудга келган бўлиб улардан энг муҳимлари:— Гавайя, Мауи, Молокаи, Оахулар ҳисобланади. Аҳамиятга молик шаҳар — Гонолулу оролларнинг умумий ер майдони эса 17 минг км2. Гавайядаги вулқонлар совуб колган бўлсада: Мауна —Лоа ва Қилауэа вулқонлари ҳозирга қадар вақти — вақти билан отилиб туради. Ажойиб гуллар, хусусан орхидеянинг ватани Гавайядир. Оролларда унинг кўплаб навлари усади. Янги Зеландияда 4/5, Гавайяда 3/4 киемдаги усимликлари эндемик (фақат шу жой учун хос) ҳисобланади.
Полинезия сув хавзалари балиқларга жуда бой бўлиб профессор Брайаннинг «Гавайянинг табиий тарихи» асарида 600га яқин балиқлар тури бўлиб, улардан 350 хили маҳаллий бозорларда ҳар куни сотилиши ёзилган. Демак гўштли таомларга талаб турли балиқлар билан тўлдирилган.
Хўжалиги. Гавайяликлар хўжалиги асоси сўғориш дехқончилиги бўлган. Шлюз ва террасалар кумагида сувни узоқ масофаларга олиб боришган. Махсус қонунга биноан далалар ҳафтасига икки, кургокчилик йилларида эса бир маротаба суғорилган.
Асосий меҳнат қуроли оддий таёқ (о) шунингдек тошболта ҳисобланган. Энг кўп экиладиган экин таро, ундан ташқари ямс, батат ҳам етиштирилган. Ер барча оролларда — алии нуи олий саркор қўлида эди. Қирол ерлари алоҳида мулк ҳисобланиб, қолган ерлар моку—округларга бўлинган. Моку ўз навбатида ахуггуа — кичик ер майдонларга бўлиниб уни назорати кичик қабила саркорлари изнида эди. Ахупуада баъзида бир неча 10 минг гектар ер бўлган.
Ниҳоят ахупуа кичик ер участкаларига (или) тақсимланиб йирик оилалар (охана) томонидан ишланган. Маълум оилада авлоддан авлодга ўтиб келаётган экин майдони «боқувчи» — аина (аи —тародан тайёрланган таом) деб номланса, йирик оиланинг атамаси — охана, оха—таронинг ёнидан ўсиб чиқкан бачкисига қиёслаб аталган. Гавайя йирик оилалари ерлари бир нечта участкадан иборат бўлиб бир қисми тоғда, бошқаси денгиз қирғоғида бўлиши ҳоллари ҳам учраган. Бу эса қабилалар орасида махсулот алмашинуви кенг ривожланишига асос бўлган.
Гавайя жамиятининг асосий бирлиги ижтимоий иқтисодий ҳаёт маркази йирик оила —охана эди. Оила аъзолари биргаликда уй қуриш, балиқ овлаш, тўйларни нишонлаш, солиқ тўлаш ва х.к.ларни амалга оширганлар.
Гавайяликлар қишлоқларда эмас, балки кўп сонли бўлмаган овулларда яшашган. Уйлари тўғри бурчакли, томи икки томонлама қилиб ёпилган. Саркорлар уйлари эса кўп хонали, тевараги айвонлар билан ўралган бўлиб, уларда кресло, лавадан силликлаб ясалган ойналари бўлган. Гавайяликлар идишлари эса ёғочдан ясалган.
Аҳоли кийимлари тападан қилиниб: эркакларда белбоғча (мало), аёлларда кўкрагидан тиззасигача газмол бўлаги ёпиб турган (пау), бош ва оёқ кийими деярли бўлмаган.
Ижтимоий тузум. Гавайяликлар жамияти 4 тоифага бўлинган. Алиялар — қирол, унинг оиласи, йирик қабила саркорлари, катта ер эгалари; макааинаа—энг катта тоифа урта ер эгалари, эркин кишилар ва ҳунармандлар киришеа; каува—тўртинчи тоифада қуллар бўлишган ва уларнинг сони урушларда тулатиб турилган. Тоифага оидлик, меросий бўлиб каста тузумидаги сингари улар орасида никоҳ таъқиқланган.
ХVIII аср охирида Гавайи ороли қироли қўшни оролларни истило қилиб ўзининг ҳокимиятини урнатади. Гавайи ҳукмдорига нисбатан қирол деган атамани ишлатиш хато эмас, сабаби у мамлакатдаги ерлардан олинган барча озиқлар шунингдек денгиздан овланган барча махсулотлар эгаси ҳисобланган. Қабила саркори вафот этса қирол унинг ерини ўз мулкига айлантириши ёки бошқа кишига инъом этиш ҳуқуқига эга бўлган. Қирол ҳокимияти отадан қизи ёки ўтлига мерос бўлиб ўтиш тартиби шаклланган.
Қиролнинг барча қариндошлари катга лавозимларни
эгаллаган. Унинг бопгкаруви саркорлар билан бамаслахат олиб
борилган. Қиролнинг хотинлари кўп бўлиб улар ҳатто уй
юмушларини ҳам бажаришмаган.
Қирол шахси муқаддаслаштирилган, у вафот этганда кўплаб одамлар қурбон қилинган. Дафн маросими эса узоқ давом эттан. Жаназанинг дастлабки икки кунида икки киши қурбонлик қилинган. Сўнг майитга кимматбахо кийимларни кийдириб махсус қурилган уйчага қўйишган. Бу уйни куриш давомида яна икки киши улдирилган. Қирол танаси чириб бўлишига яна икки кишини қурбонлик қилишиб ҳукмдор суякларини махсус қурилган марайга ўтказилган. У ерда эса яна тўрт киши ўлдирилган.
Қирол ҳокимияти меросий бўлсада тахтдаги кишидан жасурлик, матонат, қуролни яхши ишлата билиш талаб қилинган. XVIII аср охирида хукмдорлик қилган Камемеа I (Камеҳамеха) бу борада ўзининг эпчиллиги, жасорати билан ном қозонган.
Аҳоли қиролга тўлайдиган солиқлари: қайиқ, тапа, тур, чўчқа, ит, сабзавотлар ва мевалар билан олинган.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish