Кузатув тадқиқоти Антропологларнинг кенг кўламли жамиятларда тобора кўпроқ олиб боришлари натижасида этнография ва кузатув тадқиқотлар биргаликда олиб боришнинг янги усуллари пайдо бўлди (Фрик 1994). Кузатув тадқиқотида одатда катта аҳоли орасидан тадқиқот остидаги аҳоли гуруҳи танлаб олинади. Тўғри танланган турли хил қатламларни ўз ичига олган гуруҳни ўрганиш натижаа йирик аҳоли бўйича аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Кичикроқ жамиятларда этнографлар маҳаллий халқни яхшир биладилар, лекин жамиятнинг йириклиги ва мураккаб тузилгаши шароитидаги кузатувнинг эгасиз бўлишдан бошқа афзаллиги мав) эмас. Кузатув тадқиқотини олиб борувчилар тадқиқот доирасида одамларни респондентлар деб атайдилар. Яъни, улар тадқиқот давомр саволларга жавоб берувчилардир. Баъзида улар тадқиқотчи томонида алоҳида интервью воситасида ўрганилади. Баъзида эса дастлабй учрашувдан сўнг респондентлардан саволномаларни тўлдиришлари талЯ қилинади. Айрим ҳолларда эса саволномалар холис танланган одамларв почта орқали юборилади ёки талабалар одамлар билан мулоқот оли борадилар ёки телефон орқали боғланадилар. Статистик китобларнинг аксариятида мавжуд статистик рақам жадвали орқали бу гуруҳлар танлаб олиниши мумкин.
Антропологнинг бош аҳлоқий масъулияти у ўрганаётган одамлар жонзотлар еки буюмларга нисбатан жавобгарлигидадир. Ҳар қандай масъулият, жавобгарликнинг бузилиши тадқиқот олиб боришни тўхтатишга олиб келиши мумкин. Бу каби бош аҳлоқий масъулиятла! рқуйидагиларда ўз ифодасини топган: Зарар етказмаслик ва ноўрин иш қилмаслик.
Инсонлар ва приматларнинг мавжуд ҳолатларини ҳурмат қилиш. Археологик қолдиқ ёки тарихий ҳужжатларни сақлаб қолиш, тадқиқотда қатнашувчилар билан ҳар томонлама манфаатли алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилиш4.
Алоқалар ўрнатувчи антропологдан очиқ ва самимий бўлиши талаб этилади. Шу билан бирга антропологлар алоқалардаги чегараларни ўзаро ўрнатиб олишлари керак.
Антропологлар алоҳида шахслар, гуруҳлар ёки маданий ҳамда биологик буюмларни суистеъмол қилмасликлари керак. Тадқиқотчилар ўзлари иш олиб бораётган жамият олдидаги бурч ва масъулиятларини англаб етишлари керак. Улар тадқиқ этилаётган
одамлар билан биргаликда иш олиб боришга мажбурдирлар.
Антропологлар тадқиқот даврида аҳлоқий жиҳатдан фавқулодда ноқулай шароитга тушиб қолишга тайёр туришлари керак. Антропологлар ўз илмий соҳалари, илмнинг ижтимоий ҳаётга ҳамоҳанг
бўлиши ва яхши қабул қилиниши учун жавобгардирлар. Улар ёлғон
даъволар ёки муболағали тушунча ҳосил қиладиган гаплардан
ўзларини тийишлари керак. Ўз тадқиқотларини илмий жиҳатдан
исбот қиладиган асослар келтиришлари, уни сохталаштирмасликлари
талаб қилинади. Шу билан бирга ўзгаларнинг тадқиқотларига хайрихох
бўлишлари, уларга тўсқинлик қилмасликлари талаб этилади.
Мавзуга оид тушунчалар. Жамоани ўрганиш: Мураккаб жамиятларни ўрганишни антропологик усули. Кичик гуруҳлар таркиби турли қатлаш вакилларидан иборатлиги боис этнографик усулда ўрганилади.
Мураккаб жамиятлар: халқлар; йирик ва аҳолиси кўп бўлга ижтимоий қатлам ва марказий ҳукумат бошқарувчига эга.
Мадапий маслаҳатпчилар: этнографик тадқиқот мавзулари; ўз| маданиятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи соҳа мутахассиси.
Эмик: маҳаллий таърифлар ва муҳимлик мезонларига асосланга тадқиқотнинг вазифаси.
Этик: маҳаллий одамларнинг эмас, балки этнографлар таърифи, категориялари муҳимлик мезонларига урғу беради.
Кузазиш: археологик майдонни ташкил этувчи қатламларни қазиш.
Генеалогик усул: қариндошлик алоқалари, авлод, никоҳ кабиларни диаграмма ва рамзлар воситасида аниқлаш ҳамда ёзиб бориш.
Сухбат жадвали: расмий суҳбат тартибини тузишнинг этнографик усулини тайёр шакл (принтердан чиққан) систематик қиёслайдиган суҳбат йўналишини акс эттиради, саволномадан фарқли ўлароқ маҳалий одам билан бевосита гаплашиш ва жавобларни ёзиб боришни билдиради.
Зарурий маданий маслаҳатчи: ҳаётнинг маълум соҳа мутахассиси.
Узоқ муддатпли таҳлил: бу тадқиқотчининг жамоа, ҳудуд, жамият маданият муҳитига қайта-қайта ташриф буюришини англатади.
Саволнома: респондентлардан қиёсий жавоб олишда социологлардан фойдаланишади. Одатда почта орқали алоқа қилинади.
Намупа: кичикроқ ёки йирик жамоа вакиллари.
Кузатув усули: антропологлардан ташқари бошқа ижтимоий соҳа олимлари тадқиқотларида қўлланиладиган тадқиқот амалиёти. Намуна статистик таҳлил ва эгасиз маълумот йиғиш орқали жамиятларни ўрганади.
Тизимли кузатув: кенг майдонда жойлашувга асосланиб ахборот йиғиш.