Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Режа: Тарихий антропологияда тадқиқот методлари



Download 1,83 Mb.
bet7/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86
Bog'liq
antropologiya

Режа:

        1. Тарихий антропологияда тадқиқот методлари.

        2. Тарихий антропологияда тадқиқот методларини олиб боришда эътибор бериладиган жиҳатлар.




Антропология, этнография, кузатув, экспедиция, қисқа ва узоқ муддатли.

  • АННОТАЦИЯ

Гербер Спенсер, Дион Фергюссон, Мак Леннан, Дисон Леббок, Эдуард Тейлор, Джеймс Фрейзер (Англия) Адольф Бастиан. Теодор Вайту, Оскар, Пешель, Юлиде Липперт, Генрих Шуру (Германия), Шарль Лебурно (Франция), Люис Генри Морган (АҚШ) фаолияти.


2.1.Тарихий антропологиянинг методлари қанақа? Улар бошқа ижтимоий фанлардлаги илмий методлардан нимаси билан фарқ қилади? Анъанага кўра, антропологияда ишлаш бошқа жамиятнинг заминида ишлашни талаб қилади. Маҳаллий- маданий муҳит ўраб турган шароитда инсонлар ҳаётини ўрганишда этпнография қўлланилади.
Этнографлар турли жамоаларни тадқиқ қилишади. Улар инсоний қариндошликларни маҳаллий халқнинг яшаш шароитини ўрганган ҳолда аниқлашади. Интервью жадваллари этнографларнинг ҳар хил одамлардан кераклм маълумотларни йиғиб юрган одам томонидан тузилади.
Этнографлар маҳаллий жамоа ҳаёти билан боғлиқ алоҳида муҳитда маслаҳатчилар билан биргаликда ишлаб келмоқда. Ҳаёт, тарих ҳужжатлари, инсоний тажрибалар, маданий ва маънавий ўзгаришлар жараёнида ўргаганилади. Генеалогик маълумотлар қардошлик тамойиллари ва ижтимоий ҳаётни ўрганишда алоҳида муҳим ҳисобланади1..
Археологик антропологлар гуруҳлари вақт ва фазо орқали ҳам ишлашади. Оддий қилиб айтганда, археологлар ҳар иккала маҳаллий (қазиб олиш) ва маҳаллий (тизимли кузатув) истиқболларини бирлаштиради. Замонавий этнографларга ўхшаб, улар жойларнинг алоҳида ва бўлинган ҳолдалигини эмас, балки бутун бир катта ижтимоий тизимларни ўрганишади.
Антропологлар этник мажбуриятларни ўзларининг ўқиш соҳаларида, жамият ва маданиятда, инсон кўринишларида, бошқа кўринишлар ва атроф-муҳитга нисбатан англашади.
Анъанага кўра, антропологлар кичик жамиятларда, социалашган замонавий миллатларда ишлашади. Турли ўрганиш техникалари бундай жамиятларда ривожланади. Социолог олимлар кузатув ишлари оддий усулларда комплекс жамиятларда ишлашади.
Кузатув ишлари этнографиядан нимаси билан фарқ қилади? ж| кўплаб аъло даражадаги жавобларга қараганда кузатув ишларини олиб борувчи, бажарган ишларини саволлар ишлатиб қўллашган. Социолог бўлакларни кенг аҳоли ҳақида хулоса чиқарган ҳолда ўрганади.
Антропология инсонни ўрганувчи бошқа фанлардан ўзинии қиёсийлиги ва кенгқамровлилиги билан ажралиб туради. Антропологл^ биология, тил, маданият, ўтмиш ва ҳозир мавжуд бўлган ибтидоий замонавий жамиятларни тадқиқ қилади. Ушбу бобда антропологиянш асосан маданий антропологиянинг дала ишларини олиб бориш усуллаш ижтимоий фанлардаги бошқа усуллар билан қиёсланади. Бунда антропологиянинг этник жиҳатлари ҳам инобатга олинади. Тахминан асрнинг охирларига келиб антропология социология фанидан ажрал чиқа бошлади. Жамиятни ўрганишни бошлаб берганлар орасида франциялик олими Эмил Дуркхейм социология ва антропология фани асосчиларида
ҳисобланади. Оддий ва мураккаб тузилган жамиятлар ҳақида мушоҳада юритар экан маҳаллий Австралия халқларининг ёзма ёдгорликларига (Дуркхейм 1912/1961) ва замонавий халқларда намоен бўлувчи оммавий феномен (ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари каби)ларни назардан қочирмайди. Шундай қилиб антропология қадимий жамиятлар, социология эса замонавий жамиятларга ихтисослашади.
Тарихий антропологияда этнографияга хос дала ишларини олиб бориш усулларга қуйидагилар киради:

  • Кундалик фаолиятларни бевосита кузатиш.

  • Турли хил даражадаги суҳбатлар ;

  • Генеалогик усул

  • Жамоанинг ўзига хос ҳаёт тарзи ҳақида муҳим маслаҳатчи
    билан олиб бориладиган фаолият2.

5. Батафсил мулоқот олиб бориш, одатда айрим одамларн; (ҳикоячининг) ҳаёти ҳақидаги маълумотларни беради.
Этнографнинг шахсий кузатишлари ва хулосалари билан қиёсланиши мумкин бўлган маҳаллий эътиқодлар ва қарашларни аниқлаш
Турли хил муаммоларга ечим топиш учун йўналтирилган тадқиқотлар;
Узоқ муддатли тадқиқот - маълум бир ҳудуд ёки маконни доимий
тадқиқ этиш
Гуруҳ бўлиб тадқиқот олиб бориш - кўпчиликни ташкил қилган
этнографлар томонидан бошқариладиган тадқиқот кузатув ва амалий кузатув усули
Этнографларнинг кундалик ҳаётнинг турли тарафларига, фаслий жараёнларга ва ғайриоддий ҳодисаларга диққат билан ёндашиши тақозо этилади. Ўзлари кўриб турган воқеа-ҳодисаларни қоғозга тушириб боришлари лозим. Этнограф дала ишини олиб бор экан дастлабки кун ёки ҳафтада бўлганидек энди у атрофде жараёнларга ажабланарли нигоҳ билан қарамайди3.
Кўпчилик этнографлар ўз таассуротларини шахсий кундалик хотира дафтарларига ёзиб борадилар ва бу кундалик зса расмийроқ кўринишдаги дала таассуротлари дафтаридан фарқ қилади. Бу каби хотира дафтарларида акс этадиган дастлабки таассуротлар кейинчалик маданий тафовутларнинг асосий жиҳатларини қайта кўрсатиб беради.
Бундай жиҳатларга фарқли ҳидлар, одамларнинг шовқин-суронлари, уларнинг овқат ейишида оғизларининг ҳолати ва бир-бирларига қандай нигоҳ билан қарашлари кириши мумкин. Арзимас туюлувчи бу кўринишлар ғоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар Бронислав Малиновски ибораси билан айтганда «маҳаллий ҳаётнинг ва алоҳида киши фаолиятининг тассаввур қилиб бўлмас хусусиятларидан иборатдир. Бу каби фундаментал жиҳатларни
маҳаллий одамлар табиий кўринишлар сифатида қабул қиладилар. Бу каби жиҳатлар улар учун аслида гапиришга ҳам арзимайдигандек туюлса-да, лекин антропологнинг ўрганмаган кўзи бундай ғайриоддий
кўринишларни тезда илғаб олади ва бу ҳолатлар билан яқиндан
танишиш натижасида уларни яхшироқ тушуниш имконига эга бўлади.
Дастлабки таассуротлар ғоятда қимматли бўлиб, бу имкониятни қўлдан бой бермаслик учун кузатувчилардан биринчи навбатда диққат билан кузатишлари ва ўз таассуротларини тартиб билан қоғозга тушириб боришлари талаб этилади. Этнографлар лаборатория катакларидаги ҳайвонларни ўрганмайдилар. Психологларнинг каптарлар, жўжалар, денгиз чўчқаси ва каламушлар устидан олиб борадиган тадқиқотлари этнографик тадқиқотдан тубдан фарқ қилади. Антропологлар тадқиқот қилинаётганларни бошқармайдилар ёки уларнинг маълум бир шароитга қандай жавоб беришларини ўрганмайдилар. Биз тилсиз буюм ёки жонзотларни ўрганмаймиз, бизнинг тадқиқотимиз марказида инсон зоти туради. Этнографлар ўрганиш жараёнида улардан ўз билганларича фойдаланмайдилар, инсон муҳитини бошқармайдилар ёки синов тариқасида маълум фаолиятларни келтириб чиқармайдилар. Улар мезбонлар (ўзга маданият вакиллари) билан ишчанлик руҳидаги дўстона алоқа ўрнатишга ҳаракат қиладилар. Этнография олиб борадиган одатий тадқиқот усулларидан бири бевосита қатнашув деб номланади. Бу биз ўрганаётган жамоа билан биргаликда яшаш ва унинг бир қисманайланиш деган маънони англатади.
Инсон зоти бошқалар билан бирга яшар экан биз бутунлай бефарқ кузатувчи бўла олмаймиз.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish